Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (6) Сура: Тавба сураси
وَإِنۡ أَحَدٞ مِّنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٱسۡتَجَارَكَ فَأَجِرۡهُ حَتَّىٰ يَسۡمَعَ كَلَٰمَ ٱللَّهِ ثُمَّ أَبۡلِغۡهُ مَأۡمَنَهُۥۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡلَمُونَ
Эй Пайғамбар, қони ва моли ҳалол бўлган, яъни, ўлдирилиши мубоҳ бўлган мушриклардан бири сиздан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгизга олинг. Токи, Қуръонга қулоқ солсин. Кейин уни тинч жойга етказиб қўйинг. Чунки кофирлар бу диннинг ҳақиқатларини билмайдиган қавмдир. Қуръонга қулоқ солиб, уларни билсалар, балки ҳидоят топиб қоларлар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• في الآيات دليل واضح على حرص الإسلام على تسوية العلاقات الخارجية مع الأعداء على أساس من السّلم والأمن والتّفاهم.
Оятлар Исломнинг душманлар билан бўладиган ташқи алоқаларни тинчлик, тотувлик, ўзаро бир-бирини тушуниш асосида тартибга солишга ҳарис бўлганини кўрсатиб турибди.

• الإسلام يُقَدِّر العهود، ويوجب الوفاء بها، ويجعل حفظها نابعًا من الإيمان، وملازمًا لتقوى الله تعالى.
Ислом аҳд-битимни қадрлайди. Унга вафо қилишни лозим, деб билади. Унга риоя қилишни иймонга, тақвога боғлайди.

• أَنَّ إقامة الصّلاة وإيتاء الزّكاة دليل على الإسلام، وأنهما يعصمان الدّم والمال، ويوجبان لمن يؤدّيهما حقوق المسلمين من حفظ دمه وماله إلا بحق الإسلام؛ كارتكاب ما يوجب القتل من قتل النفس البريئة، وزنى الزّاني المُحْصَن، والرّدّة إلى الكفر بعد الإيمان.
Одамнинг намоз ўқиши ва закот бериши унинг мусулмонлигига далилдир. Шу билан у ўз қони ва молини асраб қола олади. Шу икки фарзни бажарган одамга мусулмонлар ҳақлари берилади. Яъни, унинг қони ва моли ҳимоя қилинади. Ислом ҳақи билан бўладиган ўринлар бундан мустасно. Масалан, қотиллик қилса ё уйланган ва аёли ёнида бўлиб туриб зино қилса ёки муртад бўлса, ўзи ҳам қатл этилиши мумкин.

• مشروعيّة الأمان؛ أي: جواز تأمين الحربي إذا طلبه من المسلمين؛ ليسمع ما يدلّ على صحّة الإسلام، وفي هذا سماحة وتكريم في معاملة الكفار، ودليل على إيثار السِّلم.
Омонлик беришнинг шаръийлиги. Яъни, жанг қилаётган душман мусулмонлардан омонлик сўраса, унга омонлик берилади. Токи, у Қуръонни тинглаб, Исломнинг ҳақ дин эканлигини англасин. Бу ишда кофирлар билан муомала қилишдаги олийжаноблик, бағрикенглик мужассам. Айни пайтда у Ислом тинчлик тарафдори эканига далилдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (6) Сура: Тавба сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш