Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (99) Сура: Тавба сураси
وَمِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ مَن يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَيَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ قُرُبَٰتٍ عِندَ ٱللَّهِ وَصَلَوَٰتِ ٱلرَّسُولِۚ أَلَآ إِنَّهَا قُرۡبَةٞ لَّهُمۡۚ سَيُدۡخِلُهُمُ ٱللَّهُ فِي رَحۡمَتِهِۦٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ
Саҳройилар орасида Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонадиган, Аллоҳ йўлида қилган инфоқ-эҳсонини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуо қилиши ва улар учун истиғфор айтишига эриштирадиган восита, деб биладилар. Огоҳ бўлсинларки, Аллоҳ йўлида қилган эҳсонлари ва Пайғамбарнинг улар ҳаққига дуо қилиши уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган, қурбат ҳосил қиладиган бир ишдир. Унинг савобини яқинда кўрадилар. Аллоҳ уларни Ўзининг кенг раҳматига олур. Раҳматки, У Зотнинг мағфират қилиши ва Ўз ҳимоясига олиши ҳам ўша раҳмат ичра дохилдир. Аллоҳ тавба қилган бандасини Қечиргувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• ميدان العمل والتكاليف خير شاهد على إظهار كذب المنافقين من صدقهم.
Амал ва вазифалар майдони мунофиқларнинг содиқ ё хоин эканини очиб бериш учун энг яхши гувоҳдир.

• أهل البادية إن كفروا فهم أشد كفرًا ونفاقًا من أهل الحضر؛ لتأثير البيئة.
Саҳройилар куфр келтирсалар, муҳит таъсири эътибори билан кофирлигу мунофиқликда ашаддийроқ бўладилар.

• الحض على النفقة في سبيل الله مع إخلاص النية، وعظم أجر من فعل ذلك.
Ихлос билан, соф ният билан Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишга тарғиб қилиняпти ва бу ишнинг ажри улуғ экани айтиляпти.

• فضيلة العلم، وأن فاقده أقرب إلى الخطأ.
Илмнинг фазилат экани таъкидланяпти. Илмсиз хатога ошно кимсадир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (99) Сура: Тавба сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш