Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Юнус   Оят:
وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ ٱئۡتُونِي بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٖ
Фиръавн деди: «Менга ҳамма билимдон сеҳргарларни келтирингиз».
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ
Сеҳргарлар келганида Мусо уларга: «Ташлайдиганингизни ташлангиз», деди.
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئۡتُم بِهِ ٱلسِّحۡرُۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَيُبۡطِلُهُۥٓ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُصۡلِحُ عَمَلَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ
Улар ташлагач, Мусо деди: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас».
Арабча тафсирлар:
وَيُحِقُّ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Гарчи жиноятчилар ёқтирмасалар-да, Аллоҳ Ўз сўзлари билан ҳақни рўёбга чиқарур.
Арабча тафсирлар:
فَمَآ ءَامَنَ لِمُوسَىٰٓ إِلَّا ذُرِّيَّةٞ مِّن قَوۡمِهِۦ عَلَىٰ خَوۡفٖ مِّن فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِمۡ أَن يَفۡتِنَهُمۡۚ وَإِنَّ فِرۡعَوۡنَ لَعَالٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَإِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
Фиръавн ва унинг аъёни фитна қилишидан қўрқиб, Мусога қавмидан бир зурриётгина иймон келтирди. Фиръавн ер юзида ғолиб эди. У аниқ ҳаддан ошганлардандир.
Арабча тафсирлар:
وَقَالَ مُوسَىٰ يَٰقَوۡمِ إِن كُنتُمۡ ءَامَنتُم بِٱللَّهِ فَعَلَيۡهِ تَوَكَّلُوٓاْ إِن كُنتُم مُّسۡلِمِينَ
Мусо деди: «Эй қавмим, Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, мусулмон бўлсангиз, Унгагина таваккул қилингиз».
Арабча тафсирлар:
فَقَالُواْ عَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلۡنَا رَبَّنَا لَا تَجۡعَلۡنَا فِتۡنَةٗ لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ
Улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Парвардигоро, бизни золим қавмга мафтун қилиб қўйма.
Арабча тафсирлар:
وَنَجِّنَا بِرَحۡمَتِكَ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмдан нажот бер».
Арабча тафсирлар:
وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰ وَأَخِيهِ أَن تَبَوَّءَا لِقَوۡمِكُمَا بِمِصۡرَ بُيُوتٗا وَٱجۡعَلُواْ بُيُوتَكُمۡ قِبۡلَةٗ وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Мусо ва унинг биродарига шундай ваҳий юбордик: «Қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрлангиз. Уйларингизни қиблага айлантириб, намозни тўкис адо этингиз. Мўминларга хушхабар бер».
Арабча тафсирлар:
وَقَالَ مُوسَىٰ رَبَّنَآ إِنَّكَ ءَاتَيۡتَ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَأَهُۥ زِينَةٗ وَأَمۡوَٰلٗا فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا رَبَّنَا لِيُضِلُّواْ عَن سَبِيلِكَۖ رَبَّنَا ٱطۡمِسۡ عَلَىٰٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ وَٱشۡدُدۡ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ فَلَا يُؤۡمِنُواْ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
Мусо деди: «Парвардигоро, Сен Фиръавн ва унинг аъёнига дунё ҳаётида зеб-зийнат ва мол-давлат бердинг. Парвардигоро, улар (бу имкониятларни) Сенинг йўлингдан адаштиришга (ишлатяптилар). Парвардигоро, уларнинг мол-давлатини маҳв эт. Қалбларини қаттиқ қил. Токи аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмасинлар».
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Юнус
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш