Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Ҳижр   Оят:
وَلَقَدۡ جَعَلۡنَا فِي ٱلسَّمَآءِ بُرُوجٗا وَزَيَّنَّٰهَا لِلنَّٰظِرِينَ
Биз осмонда буржлар яратдик ва кузатувчилар учун уни безаб қўйдик.
Арабча тафсирлар:
وَحَفِظۡنَٰهَا مِن كُلِّ شَيۡطَٰنٖ رَّجِيمٍ
Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا مَنِ ٱسۡتَرَقَ ٱلسَّمۡعَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ مُّبِينٞ
Магар биронтаси ўғринча эшитиб олса, уни бир очиқ юлдуз ортидан қувар.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡأَرۡضَ مَدَدۡنَٰهَا وَأَلۡقَيۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ شَيۡءٖ مَّوۡزُونٖ
Ерни эса ёйдик. Унга тоғларни қўйдик. Унда ҳар бир нарсадан муайян миқдорда ўстирдик.
Арабча тафсирлар:
وَجَعَلۡنَا لَكُمۡ فِيهَا مَعَٰيِشَ وَمَن لَّسۡتُمۡ لَهُۥ بِرَٰزِقِينَ
Унда сизлар учун ҳам, сизлар ризқини беролмайдиган жонзотлар учун ҳам тирикчилик манбаини яратиб қўйдик.
Арабча тафсирлар:
وَإِن مِّن شَيۡءٍ إِلَّا عِندَنَا خَزَآئِنُهُۥ وَمَا نُنَزِّلُهُۥٓ إِلَّا بِقَدَرٖ مَّعۡلُومٖ
Манбалари Бизнинг Қўлимизда бўлмаган бирон нарса йўқ. Нозил қилганларимиз маълум миқдор, холос.
Арабча тафсирлар:
وَأَرۡسَلۡنَا ٱلرِّيَٰحَ لَوَٰقِحَ فَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَسۡقَيۡنَٰكُمُوهُ وَمَآ أَنتُمۡ لَهُۥ بِخَٰزِنِينَ
Шамолларни чанглатувчилар қилиб юбордик. Осмондан ёмғир ёғдириб, сизларни суғордик. Сизлар уни тўплаб олгувчи эмассиз.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّا لَنَحۡنُ نُحۡيِۦ وَنُمِيتُ وَنَحۡنُ ٱلۡوَٰرِثُونَ
Биз жон берурмиз ва жон олурмиз. Ворислар ҳам Бизмиз.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ عَلِمۡنَا ٱلۡمُسۡتَقۡدِمِينَ مِنكُمۡ وَلَقَدۡ عَلِمۡنَا ٱلۡمُسۡتَـٔۡخِرِينَ
Сизлардан олдин ўтганларни ҳам билганмиз. Сизлардан кейин келадиганларни ҳам билганмиз.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ هُوَ يَحۡشُرُهُمۡۚ إِنَّهُۥ حَكِيمٌ عَلِيمٞ
Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи уларни тўплар. Албатта, У Ҳаким ва Билгувчи Зотдир.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ مِّنۡ حَمَإٖ مَّسۡنُونٖ
Биз инсонни (сопол сингари) куп-қуруқ лойдан, ҳидланган қора балчиқдан яратдик.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡجَآنَّ خَلَقۡنَٰهُ مِن قَبۡلُ مِن نَّارِ ٱلسَّمُومِ
Жинни эса ундан олдин самум оловидан яратдик.
Арабча тафсирлар:
وَإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي خَٰلِقُۢ بَشَرٗا مِّن صَلۡصَٰلٖ مِّنۡ حَمَإٖ مَّسۡنُونٖ
Эсланг! Парвардигорингиз фаришталарга деди: «Мен қуруқ лойдан, айниган қора балчиқдан инсон яратувчиман».
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا سَوَّيۡتُهُۥ وَنَفَخۡتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُواْ لَهُۥ سَٰجِدِينَ
«Бас, қачон уни ростлаб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!»
Арабча тафсирлар:
فَسَجَدَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ كُلُّهُمۡ أَجۡمَعُونَ
Бас, ҳамма фаришталар сажда қилдилар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰٓ أَن يَكُونَ مَعَ ٱلسَّٰجِدِينَ
Фақат Иблисгина сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Ҳижр
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш