Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Исроъ   Оят:
وَمَا مَنَعَنَآ أَن نُّرۡسِلَ بِٱلۡأٓيَٰتِ إِلَّآ أَن كَذَّبَ بِهَا ٱلۡأَوَّلُونَۚ وَءَاتَيۡنَا ثَمُودَ ٱلنَّاقَةَ مُبۡصِرَةٗ فَظَلَمُواْ بِهَاۚ وَمَا نُرۡسِلُ بِٱلۡأٓيَٰتِ إِلَّا تَخۡوِيفٗا
Оятларни юборишимиздан Бизни фақат олдингиларнинг уларни ёлғонга чиқарганларигина ман қилди. Самудга туяни кўзни очиб қўядиган оят қилиб юборгандик. Унга зулм қилдилар. Оятларни фақат қўрқитиб, огоҳлантириб қўйиш учунгина юборамиз.
Арабча тафсирлар:
وَإِذۡ قُلۡنَا لَكَ إِنَّ رَبَّكَ أَحَاطَ بِٱلنَّاسِۚ وَمَا جَعَلۡنَا ٱلرُّءۡيَا ٱلَّتِيٓ أَرَيۡنَٰكَ إِلَّا فِتۡنَةٗ لِّلنَّاسِ وَٱلشَّجَرَةَ ٱلۡمَلۡعُونَةَ فِي ٱلۡقُرۡءَانِۚ وَنُخَوِّفُهُمۡ فَمَا يَزِيدُهُمۡ إِلَّا طُغۡيَٰنٗا كَبِيرٗا
Парвардигорингиз одамларни иҳота қилиб олган, деганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган туш ҳам, Қуръондаги лаънатланган дарахт ҳам одамлар учун бир синов, холос. Уларни огоҳлантираверамиз. Улар эса янада каттароқ туғён қилаверадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ قَالَ ءَأَسۡجُدُ لِمَنۡ خَلَقۡتَ طِينٗا
Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизда Иблисдан бошқа ҳаммалари сажда қилдилар. У деди: «Сен лойдан яратган жонзотга сажда қиламанми?!»
Арабча тафсирлар:
قَالَ أَرَءَيۡتَكَ هَٰذَا ٱلَّذِي كَرَّمۡتَ عَلَيَّ لَئِنۡ أَخَّرۡتَنِ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ لَأَحۡتَنِكَنَّ ذُرِّيَّتَهُۥٓ إِلَّا قَلِيلٗا
Яна деди: «Айт-чи, мендан улуғроқ қилганинг шуми? Агар мени Қиёмат кунигача тирик қолдирсанг, унинг зурриётини йўлдан ураман. Фақат озгинасигина бундан мустасно бўлади».
Арабча тафсирлар:
قَالَ ٱذۡهَبۡ فَمَن تَبِعَكَ مِنۡهُمۡ فَإِنَّ جَهَنَّمَ جَزَآؤُكُمۡ جَزَآءٗ مَّوۡفُورٗا
Деди: «Йўқол! Улардан қайси бири сенга эргашса, бас, жаҳаннам сизларга муносиб жазо бўлгай!»
Арабча тафсирлар:
وَٱسۡتَفۡزِزۡ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتَ مِنۡهُم بِصَوۡتِكَ وَأَجۡلِبۡ عَلَيۡهِم بِخَيۡلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكۡهُمۡ فِي ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَوۡلَٰدِ وَعِدۡهُمۡۚ وَمَا يَعِدُهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ إِلَّا غُرُورًا
Улардан кучинг етганини овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда лашкар торт, уларга мол-давлатлари ва болаларида шериклик қилиб, ваъдалар бер. Шайтон уларга фақат ёлғон ваъда беради, холос.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ عِبَادِي لَيۡسَ لَكَ عَلَيۡهِمۡ سُلۡطَٰنٞۚ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ وَكِيلٗا
Сенга менинг бандаларим устидан ҳеч қандай ҳокимият йўқ. Вакилликка Парвардигорингнинг Ўзи кифоя.
Арабча тафсирлар:
رَّبُّكُمُ ٱلَّذِي يُزۡجِي لَكُمُ ٱلۡفُلۡكَ فِي ٱلۡبَحۡرِ لِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ كَانَ بِكُمۡ رَحِيمٗا
Парвардигорингиз денгизда кемани юритиб қўйган Зотдир. Токи (тирикчилик ўтказишда) Унинг фазлидан умидвор бўлинглар. Албатта, У сизларга Меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Исроъ
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш