Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Бақара   Оят:
وَلَا تَقُولُواْ لِمَن يُقۡتَلُ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمۡوَٰتُۢۚ بَلۡ أَحۡيَآءٞ وَلَٰكِن لَّا تَشۡعُرُونَ
Аллоҳ йўлида ҳалок бўлганларни «ўликлар», деманглар! Йўқ, улар тириклардир, лекин сизлар сезмайсизлар.
Арабча тафсирлар:
وَلَنَبۡلُوَنَّكُم بِشَيۡءٖ مِّنَ ٱلۡخَوۡفِ وَٱلۡجُوعِ وَنَقۡصٖ مِّنَ ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَنفُسِ وَٱلثَّمَرَٰتِۗ وَبَشِّرِ ٱلصَّٰبِرِينَ
Албатта, Биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Сабрли кишиларга хушхабар беринг!
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَٰبَتۡهُم مُّصِيبَةٞ قَالُوٓاْ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ
Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
Арабча тафсирлар:
أُوْلَٰٓئِكَ عَلَيۡهِمۡ صَلَوَٰتٞ مِّن رَّبِّهِمۡ وَرَحۡمَةٞۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُهۡتَدُونَ
Ана ўшаларга Парвардигорларидан мақтовлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир.
Арабча тафсирлар:
۞ إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلۡمَرۡوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِۖ فَمَنۡ حَجَّ ٱلۡبَيۡتَ أَوِ ٱعۡتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَاۚ وَمَن تَطَوَّعَ خَيۡرٗا فَإِنَّ ٱللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ
Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ким ўз ихтиёри билан яхшиликни ният қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилгувчи (Тақдирловчи) ва Билгувчидир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ
Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни - ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчилар лаънатлагайлар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا ٱلَّذِينَ تَابُواْ وَأَصۡلَحُواْ وَبَيَّنُواْ فَأُوْلَٰٓئِكَ أَتُوبُ عَلَيۡهِمۡ وَأَنَا ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ
Тавба қилиб, ўзларини ўнглаб, (ҳақиқатни) очиқ айтганлари бундан мустасно. Бас, уларнинг тавбаларини қабул қиламан. Фақат Менгина тавбаларни қабул қилгувчи, Раҳмлидирман.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَمَاتُواْ وَهُمۡ كُفَّارٌ أُوْلَٰٓئِكَ عَلَيۡهِمۡ لَعۡنَةُ ٱللَّهِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ
Куфр келтириб, кофир ҳолида ўлиб кетган кимсалар - ана ўшалар Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг - ҳамма-ҳаммасининг лаънатига дучор бўлгайлар.
Арабча тафсирлар:
خَٰلِدِينَ فِيهَا لَا يُخَفَّفُ عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ
Унда абадий бўлурлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга назар ҳам солинмас.
Арабча тафсирлар:
وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ
Илоҳингиз ягона Аллоҳдир. Ундан - Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай (чин) илоҳ йўқдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Бақара
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш