Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Тоҳа   Оят:
قَالَ عِلۡمُهَا عِندَ رَبِّي فِي كِتَٰبٖۖ لَّا يَضِلُّ رَبِّي وَلَا يَنسَى
Деди: «Улар ҳақидаги билим Парвардигорим ҳузуридаги Китобдадир. Парвардигорим адашмас ва унутмас».
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مَهۡدٗا وَسَلَكَ لَكُمۡ فِيهَا سُبُلٗا وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦٓ أَزۡوَٰجٗا مِّن نَّبَاتٖ شَتَّىٰ
У Зот сизлар учун заминни бешик қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув туширди. Бас, у билан турли хил жуфт-жуфт ўсимликларни ундириб чиқардик.
Арабча тафсирлар:
كُلُواْ وَٱرۡعَوۡاْ أَنۡعَٰمَكُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّأُوْلِي ٱلنُّهَىٰ
Енглар ва чорваларингизни боқинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Арабча тафсирлар:
۞ مِنۡهَا خَلَقۡنَٰكُمۡ وَفِيهَا نُعِيدُكُمۡ وَمِنۡهَا نُخۡرِجُكُمۡ تَارَةً أُخۡرَىٰ
Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ أَرَيۡنَٰهُ ءَايَٰتِنَا كُلَّهَا فَكَذَّبَ وَأَبَىٰ
Дарҳақиқат, Биз унга бор оят-мўъжизаларимизни кўрсатдик. У эса ёлғон деб, юз ўгирди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ أَجِئۡتَنَا لِتُخۡرِجَنَا مِنۡ أَرۡضِنَا بِسِحۡرِكَ يَٰمُوسَىٰ
Деди: «Эй Мусо, сеҳринг билан бизни еримиздан чиқариш учун келдингми?!
Арабча тафсирлар:
فَلَنَأۡتِيَنَّكَ بِسِحۡرٖ مِّثۡلِهِۦ فَٱجۡعَلۡ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكَ مَوۡعِدٗا لَّا نُخۡلِفُهُۥ نَحۡنُ وَلَآ أَنتَ مَكَانٗا سُوٗى
Ундай бўлса, бизлар ҳам сенга худди ўшандай сеҳр келтирурмиз. Бас, сен ўзинг билан бизларнинг ўртамизда бир жой ва вақтни танлагинки, у сен ҳам, бизлар ҳам қаршилик қилмайдиган ўрта бир жой бўлсин».
Арабча тафсирлар:
قَالَ مَوۡعِدُكُمۡ يَوۡمُ ٱلزِّينَةِ وَأَن يُحۡشَرَ ٱلنَّاسُ ضُحٗى
Деди: «Ваъда безаниш куни одамлар чошгоҳда тўпланадиган пайтдир».
Арабча тафсирлар:
فَتَوَلَّىٰ فِرۡعَوۡنُ فَجَمَعَ كَيۡدَهُۥ ثُمَّ أَتَىٰ
Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра, ҳийлагарларини йиғиб келди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰ وَيۡلَكُمۡ لَا تَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗا فَيُسۡحِتَكُم بِعَذَابٖۖ وَقَدۡ خَابَ مَنِ ٱفۡتَرَىٰ
Мусо уларга деди: «Ҳолингизга вой! Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиманг, бас, сизни азоб билан бутунлай ҳалок қилур. Ёлғон тўқиганнинг ноумидликка учраши муқаррар».
Арабча тафсирлар:
فَتَنَٰزَعُوٓاْ أَمۡرَهُم بَيۡنَهُمۡ وَأَسَرُّواْ ٱلنَّجۡوَىٰ
Бас, улар ишлари ҳақида ўзаро аста шивирлашиб, талашиб-тортиша бошладилар.
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ إِنۡ هَٰذَٰنِ لَسَٰحِرَٰنِ يُرِيدَانِ أَن يُخۡرِجَاكُم مِّنۡ أَرۡضِكُم بِسِحۡرِهِمَا وَيَذۡهَبَا بِطَرِيقَتِكُمُ ٱلۡمُثۡلَىٰ
Дедилар: «Албатта, бу иккови сеҳргарлардир. Сизни сеҳрлари билан ерларингиздан чиқариб юборишни ва сизнинг улуғ йўлингизни йўқ қилишни истаяптилар».
Арабча тафсирлар:
فَأَجۡمِعُواْ كَيۡدَكُمۡ ثُمَّ ٱئۡتُواْ صَفّٗاۚ وَقَدۡ أَفۡلَحَ ٱلۡيَوۡمَ مَنِ ٱسۡتَعۡلَىٰ
«Бас, макр-ҳийлангизни тўплаб, бир саф бўлиб келинг. Бугунги кунда устун келган тараф нажот топур».
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Тоҳа
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш