Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Мўъминун   Оят:
فَإِذَا ٱسۡتَوَيۡتَ أَنتَ وَمَن مَّعَكَ عَلَى ٱلۡفُلۡكِ فَقُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِي نَجَّىٰنَا مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ
Сен ва сен билан бирга бўлганлар кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дегин.
Арабча тафсирлар:
وَقُل رَّبِّ أَنزِلۡنِي مُنزَلٗا مُّبَارَكٗا وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡمُنزِلِينَ
Яна айт: «Парвардигорим, мени бир муборак манзилга туширгин. Сен Ўзинг энг яхши туширгувчисан».
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ وَإِن كُنَّا لَمُبۡتَلِينَ
Албатта, бунда оят-ибратлар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَنشَأۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِمۡ قَرۡنًا ءَاخَرِينَ
Сўнгра улардан кейин бошқа авлодларни пайдо қилдик.
Арабча тафсирлар:
فَأَرۡسَلۡنَا فِيهِمۡ رَسُولٗا مِّنۡهُمۡ أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Уларга ўзларидан бўлган бир пайғамбарни юбордик. «Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?»
Арабча тафсирлар:
وَقَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِلِقَآءِ ٱلۡأٓخِرَةِ وَأَتۡرَفۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مَا هَٰذَآ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ يَأۡكُلُ مِمَّا تَأۡكُلُونَ مِنۡهُ وَيَشۡرَبُ مِمَّا تَشۡرَبُونَ
Қавми орасидаги куфр келтирган, охиратдаги учрашувни ёлғон дейдиган ва Биз шу дунё ҳаётида маишатпараст қилиб қўйган зодагонлар шундай дейдилар: «Бу ҳам сизларга ўхшаган бир одам, холос. Сизлар ейдиган нарсадан ейди ва сизлар ичадиган нарсадан ичади.
Арабча тафсирлар:
وَلَئِنۡ أَطَعۡتُم بَشَرٗا مِّثۡلَكُمۡ إِنَّكُمۡ إِذٗا لَّخَٰسِرُونَ
Агар ўзингизга ўхшаган инсонга итоат қиладиган бўлсангиз, аниқ зарар кўргувчилардансиз.
Арабча тафсирлар:
أَيَعِدُكُمۡ أَنَّكُمۡ إِذَا مِتُّمۡ وَكُنتُمۡ تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَنَّكُم مُّخۡرَجُونَ
У сизларга ўлиб, тупроқ ва суяк бўлиб кетганингиздан кейин, албатта, чақириласизлар, деб ваъда қиляптими?
Арабча тафсирлар:
۞ هَيۡهَاتَ هَيۡهَاتَ لِمَا تُوعَدُونَ
Ҳайҳот! Сизларга ваъда қилинаётган нарса (ҳақиқатдан) нақадар узоқ!
Арабча тафсирлар:
إِنۡ هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا ٱلدُّنۡيَا نَمُوتُ وَنَحۡيَا وَمَا نَحۡنُ بِمَبۡعُوثِينَ
Шу дунё ҳаётимиздан ўзга ҳаёт йўқ. Ўламиз ва яшаймиз. Биз қайта тирилгувчи эмасмиз.
Арабча тафсирлар:
إِنۡ هُوَ إِلَّا رَجُلٌ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗا وَمَا نَحۡنُ لَهُۥ بِمُؤۡمِنِينَ
У Аллоҳга қарши ёлғон тўқиётган одамдан бошқа кимса эмас. Биз унга иймон келтиргувчилар эмасмиз».
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِي بِمَا كَذَّبُونِ
Деди: «Парвардигорим, мени ёлғончи қилаётганлари учун Ўзинг менга мадад бер».
Арабча тафсирлар:
قَالَ عَمَّا قَلِيلٖ لَّيُصۡبِحُنَّ نَٰدِمِينَ
Деди: «Улар бироздан кейин, албатта, надомат қилгувчиларга айланадилар».
Арабча тафсирлар:
فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّيۡحَةُ بِٱلۡحَقِّ فَجَعَلۡنَٰهُمۡ غُثَآءٗۚ فَبُعۡدٗا لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ
Бас, уларни ҳақли равишда қичқириқ тутди. Уларни хас-хашакка айлантирдик. Золим қавмга ҳалокат бўлгай.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَنشَأۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِمۡ قُرُونًا ءَاخَرِينَ
Улардан кейин бошқа асрларни (авлодларни) пайдо қилдик.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Мўъминун
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш