Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Сод сураси   Оят:

Сод сураси

صٓۚ وَٱلۡقُرۡءَانِ ذِي ٱلذِّكۡرِ
Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръонга қасам.
Арабча тафсирлар:
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي عِزَّةٖ وَشِقَاقٖ
Балки куфр келтирганлар такаббурлик ва саркашликдадирлар.
Арабча тафсирлар:
كَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَبۡلِهِم مِّن قَرۡنٖ فَنَادَواْ وَّلَاتَ حِينَ مَنَاصٖ
Биз улардан олдин ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Бас, нидо қилдилар. Аммо бу вақт нажот вақти эмас эди.
Арабча тафсирлар:
وَعَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡۖ وَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا سَٰحِرٞ كَذَّابٌ
Ўзларидан бир огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу бир ёлғончи сеҳргар», дедилар.
Арабча тафсирлар:
أَجَعَلَ ٱلۡأٓلِهَةَ إِلَٰهٗا وَٰحِدًاۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٌ عُجَابٞ
Ҳамма худоларни битта худо қилибдими? Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!
Арабча тафсирлар:
وَٱنطَلَقَ ٱلۡمَلَأُ مِنۡهُمۡ أَنِ ٱمۡشُواْ وَٱصۡبِرُواْ عَلَىٰٓ ءَالِهَتِكُمۡۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٞ يُرَادُ
Уларнинг катталари дедилар: «Юринглар, худоларингиз борасида сабр қилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир».
Арабча тафсирлар:
مَا سَمِعۡنَا بِهَٰذَا فِي ٱلۡمِلَّةِ ٱلۡأٓخِرَةِ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا ٱخۡتِلَٰقٌ
Охирги миллат орасида бу ҳақда эшитмадик. Бу тўқимадан бошқа нарса эмас.
Арабча тафсирлар:
أَءُنزِلَ عَلَيۡهِ ٱلذِّكۡرُ مِنۢ بَيۡنِنَاۚ بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ مِّن ذِكۡرِيۚ بَل لَّمَّا يَذُوقُواْ عَذَابِ
«Орамиздан келиб-келиб ўшанга Зикр нозил қилинибдими?!» Йўқ! Улар Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар ҳали азобимни татиб кўрмадилар.
Арабча тафсирлар:
أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَحۡمَةِ رَبِّكَ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡوَهَّابِ
Ёки Қудратли ва Саховатли Парвардигорингизнинг раҳмат хазиналари уларнинг олдиларидамикин-а?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ لَهُم مُّلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَاۖ فَلۡيَرۡتَقُواْ فِي ٱلۡأَسۡبَٰبِ
Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? У ҳолда сабаблари ила кўтарилаверсинлар!
Арабча тафсирлар:
جُندٞ مَّا هُنَالِكَ مَهۡزُومٞ مِّنَ ٱلۡأَحۡزَابِ
Анави ердаги фирқалар орасида мағлуб бўлган бир қўшин.
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَعَادٞ وَفِرۡعَوۡنُ ذُو ٱلۡأَوۡتَادِ
Улардан олдин Нуҳ қавми, Од ва қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган.
Арабча тафсирлар:
وَثَمُودُ وَقَوۡمُ لُوطٖ وَأَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِۚ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡأَحۡزَابُ
Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Ана ўшалар фирқалардир.
Арабча тафсирлар:
إِن كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ
Ҳаммалари пайғамбарларни аниқ ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг азобим ҳақ бўлди.
Арабча тафсирлар:
وَمَا يَنظُرُ هَٰٓؤُلَآءِ إِلَّا صَيۡحَةٗ وَٰحِدَةٗ مَّا لَهَا مِن فَوَاقٖ
Ана ўшалар ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина даҳшатли қичқириқдан бошқа нарсани кутмаяптилар.
Арабча тафсирлар:
وَقَالُواْ رَبَّنَا عَجِّل لَّنَا قِطَّنَا قَبۡلَ يَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ
Дедилар: «Парвардигоро, бизга насибамизни ҳисоб кунидан олдин тезроқ бера қол».
Арабча тафсирлар:
ٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱذۡكُرۡ عَبۡدَنَا دَاوُۥدَ ذَا ٱلۡأَيۡدِۖ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ
Cиз улар айтаётган гапларга сабр қилинг ва қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у бутунлай қайтгувчидир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّا سَخَّرۡنَا ٱلۡجِبَالَ مَعَهُۥ يُسَبِّحۡنَ بِٱلۡعَشِيِّ وَٱلۡإِشۡرَاقِ
Дарҳақиат, Биз тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайт ва эрталаб тасбеҳ айтадилар.
Арабча тафсирлар:
وَٱلطَّيۡرَ مَحۡشُورَةٗۖ كُلّٞ لَّهُۥٓ أَوَّابٞ
Тўпланган қушларни ҳам. Барчалари унга қайтгувчидир.
Арабча тафсирлар:
وَشَدَدۡنَا مُلۡكَهُۥ وَءَاتَيۡنَٰهُ ٱلۡحِكۡمَةَ وَفَصۡلَ ٱلۡخِطَابِ
Унинг давлатини қудратли қилдик. Унга ҳикматни ва очиқ хитобни бердик.
Арабча тафсирлар:
۞ وَهَلۡ أَتَىٰكَ نَبَؤُاْ ٱلۡخَصۡمِ إِذۡ تَسَوَّرُواْ ٱلۡمِحۡرَابَ
Сизга даъволашгувчилар хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишганди.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ دَخَلُواْ عَلَىٰ دَاوُۥدَ فَفَزِعَ مِنۡهُمۡۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ خَصۡمَانِ بَغَىٰ بَعۡضُنَا عَلَىٰ بَعۡضٖ فَٱحۡكُم بَيۡنَنَا بِٱلۡحَقِّ وَلَا تُشۡطِطۡ وَٱهۡدِنَآ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلصِّرَٰطِ
Довуднинг олдига киришган пайтида улардан қўрқиб кетди. Дедилар: «Қўрқма. Биримиз биримизга тажовуз қилган икки даъволашгувчимиз. Бас, сен бизнинг ўртамизда ҳақ билан ҳукм қил, жабр қилма ва бизни тўғри йўлга бошла».
Арабча тафсирлар:
إِنَّ هَٰذَآ أَخِي لَهُۥ تِسۡعٞ وَتِسۡعُونَ نَعۡجَةٗ وَلِيَ نَعۡجَةٞ وَٰحِدَةٞ فَقَالَ أَكۡفِلۡنِيهَا وَعَزَّنِي فِي ٱلۡخِطَابِ
«Мана бу менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор. Менинг эса битта совлиқ қўйим бор. У ўшани ҳам менга берасан, деди ва сўзлашувда мени енгди».
Арабча тафсирлар:
قَالَ لَقَدۡ ظَلَمَكَ بِسُؤَالِ نَعۡجَتِكَ إِلَىٰ نِعَاجِهِۦۖ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡخُلَطَآءِ لَيَبۡغِي بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٍ إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَقَلِيلٞ مَّا هُمۡۗ وَظَنَّ دَاوُۥدُ أَنَّمَا فَتَنَّٰهُ فَٱسۡتَغۡفَرَ رَبَّهُۥ وَخَرَّۤ رَاكِعٗاۤ وَأَنَابَ۩
Деди: «Дарҳақиқат, у сенинг совлиқ қўйингни ўзининг совлиқларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Кўп шериклар бир-бирларига зулм қиладилар. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишиларгина бундан мустасно. Улар жуда озчилик». Довуд уни имтиҳон қилганимизни билди-да, Парвардигоридан мағфират тилади ва саждага йиқилиб, тавба-тазарру қилди.
Арабча тафсирлар:
فَغَفَرۡنَا لَهُۥ ذَٰلِكَۖ وَإِنَّ لَهُۥ عِندَنَا لَزُلۡفَىٰ وَحُسۡنَ مَـَٔابٖ
Бас, унинг ўша (хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.
Арабча тафсирлар:
يَٰدَاوُۥدُ إِنَّا جَعَلۡنَٰكَ خَلِيفَةٗ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱحۡكُم بَيۡنَ ٱلنَّاسِ بِٱلۡحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ ٱلۡهَوَىٰ فَيُضِلَّكَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَضِلُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ لَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدُۢ بِمَا نَسُواْ يَوۡمَ ٱلۡحِسَابِ
Эй Довуд, дарҳақиқат, Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ билан ҳукм чиқар. Ҳавойи нафсга эргашиб кетма. Тағин сени Аллоҳнинг йўлидан оздириб қўймасин. Албатта, Аллоҳ йўлидан озадиганлар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир.
Арабча тафсирлар:
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَآءَ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا بَٰطِلٗاۚ ذَٰلِكَ ظَنُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْۚ فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنَ ٱلنَّارِ
Осмону ерни ва улар орасидаги нарсаларни беҳуда яратмадик. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганларга дўзахдан иборат ҳалокат бўлсин!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ كَٱلۡمُفۡسِدِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلۡمُتَّقِينَ كَٱلۡفُجَّارِ
Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?!
Арабча тафсирлар:
كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ إِلَيۡكَ مُبَٰرَكٞ لِّيَدَّبَّرُوٓاْ ءَايَٰتِهِۦ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ
Биз сизга нозил қилган Китоб муборакдир. Токи унинг оятларини тадаббур қилсинлар ва ақл эгалари эслатма-ибрат олсинлар.
Арабча тафсирлар:
وَوَهَبۡنَا لِدَاوُۥدَ سُلَيۡمَٰنَۚ نِعۡمَ ٱلۡعَبۡدُ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ
Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У нақадар яхши банда. Албатта, у қайтгувчидир.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ عُرِضَ عَلَيۡهِ بِٱلۡعَشِيِّ ٱلصَّٰفِنَٰتُ ٱلۡجِيَادُ
Эсланг, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди.
Арабча тафсирлар:
فَقَالَ إِنِّيٓ أَحۡبَبۡتُ حُبَّ ٱلۡخَيۡرِ عَن ذِكۡرِ رَبِّي حَتَّىٰ تَوَارَتۡ بِٱلۡحِجَابِ
Бас, деди: «Дарҳақиқат, мен дунё ишқига берилиб кетиб, Парвардигоримни эслашдан чалғиб қолибман. Ҳатто (қуёш) парда ортига беркинибди.
Арабча тафсирлар:
رُدُّوهَا عَلَيَّۖ فَطَفِقَ مَسۡحَۢا بِٱلسُّوقِ وَٱلۡأَعۡنَاقِ
Уларни менга қайтаринглар». Бас, уларнинг оёқ ва бўйинларини силашга киришди.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ فَتَنَّا سُلَيۡمَٰنَ وَأَلۡقَيۡنَا عَلَىٰ كُرۡسِيِّهِۦ جَسَدٗا ثُمَّ أَنَابَ
Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни синадик ва тахти устига бир жасадни ташладик. Сўнгра у тавба-тазарру қилди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗا لَّا يَنۢبَغِي لِأَحَدٖ مِّنۢ بَعۡدِيٓۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ
Деди: «Парвардигорим, мени кечир. Менга мендан кейин бирон кишига муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ато эт. Дарҳақиқат, Сенинг Ўзинг ҳадя этгувчисан».
Арабча тафсирлар:
فَسَخَّرۡنَا لَهُ ٱلرِّيحَ تَجۡرِي بِأَمۡرِهِۦ رُخَآءً حَيۡثُ أَصَابَ
Бас, унга шамолни бўйсундирдик, унинг амри ила у истаган тарафга майин эсадиган бўлди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلشَّيَٰطِينَ كُلَّ بَنَّآءٖ وَغَوَّاصٖ
Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам.
Арабча тафсирлар:
وَءَاخَرِينَ مُقَرَّنِينَ فِي ٱلۡأَصۡفَادِ
Бошқаларни ҳам. Кишанланган ҳолларида.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا عَطَآؤُنَا فَٱمۡنُنۡ أَوۡ أَمۡسِكۡ بِغَيۡرِ حِسَابٖ
Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Бас, инъом эт ёки ўзингда олиб қол. Ҳисоб-китоб қилинмас.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ لَهُۥ عِندَنَا لَزُلۡفَىٰ وَحُسۡنَ مَـَٔابٖ
Шак-шубҳасиз, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бор.
Арабча тафсирлар:
وَٱذۡكُرۡ عَبۡدَنَآ أَيُّوبَ إِذۡ نَادَىٰ رَبَّهُۥٓ أَنِّي مَسَّنِيَ ٱلشَّيۡطَٰنُ بِنُصۡبٖ وَعَذَابٍ
Бандамиз Айюбни эсланг. Ўшанда у Парвардигорига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила ушлади», деганди.
Арабча тафсирлар:
ٱرۡكُضۡ بِرِجۡلِكَۖ هَٰذَا مُغۡتَسَلُۢ بَارِدٞ وَشَرَابٞ
«Оёғинг билан теп! Бу чўмиладиган ва ичиладиган муздек сувдир».
Арабча тафсирлар:
وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ أَهۡلَهُۥ وَمِثۡلَهُم مَّعَهُمۡ رَحۡمَةٗ مِّنَّا وَذِكۡرَىٰ لِأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ
Ўз томонимиздан марҳамат кўрсатиб ҳамда ақл эгалари учун эслатма-ибрат бўлиши учун унга оиласини ва улар билан бирга яна ўшанчани ҳадя этдик.
Арабча тафсирлар:
وَخُذۡ بِيَدِكَ ضِغۡثٗا فَٱضۡرِب بِّهِۦ وَلَا تَحۡنَثۡۗ إِنَّا وَجَدۡنَٰهُ صَابِرٗاۚ نِّعۡمَ ٱلۡعَبۡدُ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٞ
«Қўлингга бир боғ новдани олиб, ўша билан ур. Қасамингни бузма». Дарҳақиқат, Биз уни сабрли топдик. У нақадар яхши банда. Албатта, у қайтгувчидир.
Арабча тафсирлар:
وَٱذۡكُرۡ عِبَٰدَنَآ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ أُوْلِي ٱلۡأَيۡدِي وَٱلۡأَبۡصَٰرِ
Қўллар ва кўзлар эгалари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсланг.
Арабча тафсирлар:
إِنَّآ أَخۡلَصۡنَٰهُم بِخَالِصَةٖ ذِكۡرَى ٱلدَّارِ
Дарҳақиқат, Биз уларни (охират) диёрини эслаш хислати билан холис қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُمۡ عِندَنَا لَمِنَ ٱلۡمُصۡطَفَيۡنَ ٱلۡأَخۡيَارِ
Ҳақиқатан, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган яхши кишилардандир.
Арабча тафсирлар:
وَٱذۡكُرۡ إِسۡمَٰعِيلَ وَٱلۡيَسَعَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ وَكُلّٞ مِّنَ ٱلۡأَخۡيَارِ
Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсланг. Барчалари яхшилардандир.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا ذِكۡرٞۚ وَإِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ لَحُسۡنَ مَـَٔابٖ
Бу бир эслатмадир. Шак-шубҳасиз, тақводор зотлар учун гўзал оқибат бордир.
Арабча тафсирлар:
جَنَّٰتِ عَدۡنٖ مُّفَتَّحَةٗ لَّهُمُ ٱلۡأَبۡوَٰبُ
Дарвозалари очиқ мангу жаннатлар.
Арабча тафсирлар:
مُتَّكِـِٔينَ فِيهَا يَدۡعُونَ فِيهَا بِفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ وَشَرَابٖ
У жойларда ястаниб ўтириб, кўп мева ва шароб чақирурлар.
Арабча тафсирлар:
۞ وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ أَتۡرَابٌ
Уларнинг ҳузурида кўзларини тийган тенгдошлар бордир.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِيَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ
Бу сизларга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ هَٰذَا لَرِزۡقُنَا مَا لَهُۥ مِن نَّفَادٍ
Дарҳақиқат, бу Бизнинг ризқимиздир. Унинг адоси йўқ.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَاۚ وَإِنَّ لِلطَّٰغِينَ لَشَرَّ مَـَٔابٖ
Гап шу. Ҳаддан ошгувчилар учун ёмон оқибат бордир.
Арабча тафсирлар:
جَهَنَّمَ يَصۡلَوۡنَهَا فَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ
У жаҳаннамдир. Унда ёнадилар. У нақадар ёмон жой!
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا فَلۡيَذُوقُوهُ حَمِيمٞ وَغَسَّاقٞ
Мана буни татисинлар. У қайноқ сув ва йирингдир.
Арабча тафсирлар:
وَءَاخَرُ مِن شَكۡلِهِۦٓ أَزۡوَٰجٌ
Бошқалари ҳам шу шаклда турли хилдир.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا فَوۡجٞ مُّقۡتَحِمٞ مَّعَكُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِهِمۡۚ إِنَّهُمۡ صَالُواْ ٱلنَّارِ
Мана булар сизлар билан бирга ташлангувчи гуруҳдир. Хуш келмабдилар! Дарҳақиқат, улар дўзахга киргувчилардир.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ بَلۡ أَنتُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِكُمۡۖ أَنتُمۡ قَدَّمۡتُمُوهُ لَنَاۖ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرَارُ
Дедилар: «Аксинча, ўзингиз хуш келмабсиз! Уни бизга сизлар тақдим этдингиз. Нақадар ёмон жой!»
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ رَبَّنَا مَن قَدَّمَ لَنَا هَٰذَا فَزِدۡهُ عَذَابٗا ضِعۡفٗا فِي ٱلنَّارِ
Дедилар: «Парвардигоро, ким бизга шуни тақдим этган бўлса, унга дўзахдаги азобни икки баробар зиёда қил».
Арабча тафсирлар:
وَقَالُواْ مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالٗا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ ٱلۡأَشۡرَارِ
Дедилар: «Бизга нима бўлдики, ёмонлардан деб ҳисоблаб юрган кишиларни кўрмаяпмиз».
Арабча тафсирлар:
أَتَّخَذۡنَٰهُمۡ سِخۡرِيًّا أَمۡ زَاغَتۡ عَنۡهُمُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ
Биз уларни масхара қилиб олган эдикми ё?! Ёки кўзлар улардан тойдими?
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقّٞ تَخَاصُمُ أَهۡلِ ٱلنَّارِ
Дарҳақиқат, дўзах аҳлининг ана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир.
Арабча тафсирлар:
قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ مُنذِرٞۖ وَمَا مِنۡ إِلَٰهٍ إِلَّا ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ
Айтинг: «Мен фақат огоҳлантирувчиман, холос. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. У Ягонадир, Қаҳҳордир».
Арабча тафсирлар:
رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ
Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигори, Азиз ва Ғаффор.
Арабча тафсирлар:
قُلۡ هُوَ نَبَؤٌاْ عَظِيمٌ
Айтинг: «У улуғ хабардир».
Арабча тафсирлар:
أَنتُمۡ عَنۡهُ مُعۡرِضُونَ
Сизлар эса ундан юз ўгирмоқдасизлар.
Арабча тафсирлар:
مَا كَانَ لِيَ مِنۡ عِلۡمِۭ بِٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰٓ إِذۡ يَخۡتَصِمُونَ
Менда тортишаётган фаришталар ҳақида ҳеч қандай билим йўқ эди.
Арабча тафсирлар:
إِن يُوحَىٰٓ إِلَيَّ إِلَّآ أَنَّمَآ أَنَا۠ نَذِيرٞ مُّبِينٌ
Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигим ваҳий қилинади, холос.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي خَٰلِقُۢ بَشَرٗا مِّن طِينٖ
Эсланг! Ўшанда Парвардигорингиз фаришталарга: «Дарҳақиқат, Мен лойдан бир одам яратгувчиман», деган эди.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا سَوَّيۡتُهُۥ وَنَفَخۡتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُواْ لَهُۥ سَٰجِدِينَ
Бас, қачон уни расо қилиб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинглар!
Арабча тафсирлар:
فَسَجَدَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ كُلُّهُمۡ أَجۡمَعُونَ
Бас, ҳамма фаришталар сажда қилдилар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّآ إِبۡلِيسَ ٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Иблисгина бундан мустасно бўлди. Мутакаббирлик қилиб, кофирлардан бўлди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ يَٰٓإِبۡلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَن تَسۡجُدَ لِمَا خَلَقۡتُ بِيَدَيَّۖ أَسۡتَكۡبَرۡتَ أَمۡ كُنتَ مِنَ ٱلۡعَالِينَ
Деди: «Эй, Иблис, Ўзим икки Қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми ёки олий даражалилардан эдингми?!»
Арабча тафсирлар:
قَالَ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡهُ خَلَقۡتَنِي مِن نَّارٖ وَخَلَقۡتَهُۥ مِن طِينٖ
Деди: «Мен ундан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг».
Арабча тафсирлар:
قَالَ فَٱخۡرُجۡ مِنۡهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٞ
Деди: «Ундан чиқ! Бас, сен аниқ қувилгансан».
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ عَلَيۡكَ لَعۡنَتِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلدِّينِ
Ва, албатта, то жазо кунига қадар сенга Менинг лаънатим бўлгай!
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرۡنِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ
Деди: «Парвардигорим, улар қайта тириладиган кунга қадар менга муҳлат бер».
Арабча тафсирлар:
قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلۡمُنظَرِينَ
Деди: «Бас, сен муҳлат берилганлардансан».
Арабча тафсирлар:
إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡوَقۡتِ ٱلۡمَعۡلُومِ
Маълум вақтдаги кунга қадар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغۡوِيَنَّهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Деди: «Иззатингга қасамки, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман».
Арабча тафсирлар:
إِلَّا عِبَادَكَ مِنۡهُمُ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Улар орасидаги ихлосли бандаларинггина бундан мустасно.
Арабча тафсирлар:
قَالَ فَٱلۡحَقُّ وَٱلۡحَقَّ أَقُولُ
Деди: «Ҳақиқат шуки, фақат ҳақни айтаман.
Арабча тафсирлар:
لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنكَ وَمِمَّن تَبِعَكَ مِنۡهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Мен жаҳаннамни сен ва улар орасидаги барча сенга эргашганлар билан тўлдираман».
Арабча тафсирлар:
قُلۡ مَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٖ وَمَآ أَنَا۠ مِنَ ٱلۡمُتَكَلِّفِينَ
Айтинг: «Сизлардан бу ишга ажр сўрамайман ва мен сохтакорлардан эмасман».
Арабча тафсирлар:
إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ
У бутун оламлар учун бир эслатма, холос.
Арабча тафсирлар:
وَلَتَعۡلَمُنَّ نَبَأَهُۥ بَعۡدَ حِينِۭ
Унинг хабарини бир муддатдан кейин аниқ билиб оласизлар.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Сод сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида Руввадут таржама маркази таржимонлари

Ёпиш