Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Тур сураси   Оят:

Тур сураси

وَٱلطُّورِ
Турга қасам.
Арабча тафсирлар:
وَكِتَٰبٖ مَّسۡطُورٖ
Битилган Китобга қасам.
Арабча тафсирлар:
فِي رَقّٖ مَّنشُورٖ
Очиқ саҳифадаги.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡبَيۡتِ ٱلۡمَعۡمُورِ
Байтул-Маъмурга қасам.
Арабча тафсирлар:
وَٱلسَّقۡفِ ٱلۡمَرۡفُوعِ
Баланд кўтарилган шифтга қасам.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡبَحۡرِ ٱلۡمَسۡجُورِ
Тўлиб-тошган денгизга қасам.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٰقِعٞ
Парвардигорингизнинг азоби, шак-шубҳасиз, юз бергувчидир!
Арабча тафсирлар:
مَّا لَهُۥ مِن دَافِعٖ
Унинг учун бирон мудофаа қилгувчи йўқдир.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوۡرٗا
Осмон титраб-чайқалган кунда.
Арабча тафсирлар:
وَتَسِيرُ ٱلۡجِبَالُ سَيۡرٗا
Тоғлар юриб кетган кунда.
Арабча тафсирлар:
فَوَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ана ўша кунда (у кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي خَوۡضٖ يَلۡعَبُونَ
(Ёлғон дегувчилар)ки, улар (ботил тушунчаларга) шўнғиб, ўйнаб юраверадилар.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا
Улар жаҳаннам ўтига ҳайдалган кунда.
Арабча тафсирлар:
هَٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ
Сизлар ёлғон деган ўт мана шудир.
Арабча тафсирлар:
أَفَسِحۡرٌ هَٰذَآ أَمۡ أَنتُمۡ لَا تُبۡصِرُونَ
Бу ҳам сеҳрми ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
Арабча тафсирлар:
ٱصۡلَوۡهَا فَٱصۡبِرُوٓاْ أَوۡ لَا تَصۡبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡۖ إِنَّمَا تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Унга киринглар! Сабр қиласизларми, қилмайсизларми, фарқи йўқ. Барибир қилган ишларингизга яраша аниқ жазо оласизлар.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَنَعِيمٖ
Тақводорлар жаннатларда ва неъматлар ичрадир.
Арабча тафсирлар:
فَٰكِهِينَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ وَوَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ
Парвардигорлари ато этган нарсалардан шод бўлиб юрадилар. Парвардигорлари уларни дўзах азобидан асраб қолгандир.
Арабча тафсирлар:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Қилган амалларингиз учун еб-ичинглар. Ош бўлсин.
Арабча тафсирлар:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ سُرُرٖ مَّصۡفُوفَةٖۖ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٖ
Тизилиб турган сўриларда ястаниб. Биз уларни оҳу кўзли ҳурларга уйлантириб қўямиз.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَٱتَّبَعَتۡهُمۡ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَٰنٍ أَلۡحَقۡنَا بِهِمۡ ذُرِّيَّتَهُمۡ وَمَآ أَلَتۡنَٰهُم مِّنۡ عَمَلِهِم مِّن شَيۡءٖۚ كُلُّ ٱمۡرِيِٕۭ بِمَا كَسَبَ رَهِينٞ
Ўзлари иймон келтирган, зурриётлари эса уларга иймон билан эргашган зотларга зурриётларини ҳам қўшиб қўямиз. Уларнинг амалларидан бирон нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир одам ўзи қилган ишнинг гаровидир.
Арабча тафсирлар:
وَأَمۡدَدۡنَٰهُم بِفَٰكِهَةٖ وَلَحۡمٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Уларга кўнгиллари тусаган мева ва гўшт билан мадад бердик.
Арабча тафсирлар:
يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ
У ерда косаларни қўлма-қўл қилурлар. У ерда беҳудалик ҳам, гуноҳ ҳам йўқ.
Арабча тафсирлар:
۞ وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ غِلۡمَانٞ لَّهُمۡ كَأَنَّهُمۡ لُؤۡلُؤٞ مَّكۡنُونٞ
Атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлар айланиб турадилар.
Арабча тафсирлар:
وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ
Бир-бирларига қараб сўрашадилар.
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ إِنَّا كُنَّا قَبۡلُ فِيٓ أَهۡلِنَا مُشۡفِقِينَ
Дедилар: «Олдин оиламизда қўрқардик».
Арабча тафсирлар:
فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَوَقَىٰنَا عَذَابَ ٱلسَّمُومِ
Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилиб, бизни самум (қаттиқ иссиқ) азобидан асради.
Арабча тафсирлар:
إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلُ نَدۡعُوهُۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡبَرُّ ٱلرَّحِيمُ
Дарҳақиқат, биз илгари У Зотга дуо қилар эдик. Албатта, У Марҳаматли ва Меҳрибон Зотдир.
Арабча тафсирлар:
فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٖ وَلَا مَجۡنُونٍ
Бас, эслатаверинг. Сиз Парвардигорингизнинг неъмати ила коҳин ҳам, мажнун ҳам эмассиз.
Арабча тафсирлар:
أَمۡ يَقُولُونَ شَاعِرٞ نَّتَرَبَّصُ بِهِۦ رَيۡبَ ٱلۡمَنُونِ
Ёки: «У шоир. Ўлимга йўлиқишини кутиб турамиз», дейдиларми?
Арабча тафсирлар:
قُلۡ تَرَبَّصُواْ فَإِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُتَرَبِّصِينَ
Айтинг: «(Ўлимимни) кутаверинглар! Мен ҳам сизлар билан бирга кутиб тургувчиларданман».
Арабча тафсирлар:
أَمۡ تَأۡمُرُهُمۡ أَحۡلَٰمُهُم بِهَٰذَآۚ أَمۡ هُمۡ قَوۡمٞ طَاغُونَ
Ёки уларни ақллари шунга буюрадими? Ё улар ҳаддан ошган қавмми?
Арабча тафсирлар:
أَمۡ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُۥۚ بَل لَّا يُؤۡمِنُونَ
Ёки уни ўзи тўқиган, дейдиларми? Йўқ! Улар ишонмайдилар.
Арабча тафсирлар:
فَلۡيَأۡتُواْ بِحَدِيثٖ مِّثۡلِهِۦٓ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ
Агар ростгўй бўлсалар, унга ўхшаш бир гапни келтирсинлар-чи!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Балки улар ҳеч нарсадан (ўзларича) яралиб қолдиларми?! Ёки уларнинг ўзлари яратувчиларми?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ
Балки осмонлару ерни яратгандирлар. Йўқ, ишонмайдилар.
Арабча тафсирлар:
أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَبِّكَ أَمۡ هُمُ ٱلۡمُصَۜيۡطِرُونَ
Балки Парвардигорингизнинг хазиналари ҳам уларнинг ҳузуридадир?! Ёки улар бошқарувчиларми?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ لَهُمۡ سُلَّمٞ يَسۡتَمِعُونَ فِيهِۖ فَلۡيَأۡتِ مُسۡتَمِعُهُم بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٍ
Балки уларнинг нарвонлари бўлиб, унда туриб қулоқ солармикинлар?! Шундай бўлса, эшитувчилари бир очиқ ҳужжат келтирсинлар-чи?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ لَهُ ٱلۡبَنَٰتُ وَلَكُمُ ٱلۡبَنُونَ
Ёки У Зотга қизлару, сизларга эса ўғилларми?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرٗا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٖ مُّثۡقَلُونَ
Ёки сиз улардан ҳақ сўраяпсиз-у, улар тўлашдан қийналиб қолгандирлар?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ
Ёки ғайб уларнинг ҳузурида бўлиб, ўзлари ёзяптиларми?!
Арабча тафсирлар:
أَمۡ يُرِيدُونَ كَيۡدٗاۖ فَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ هُمُ ٱلۡمَكِيدُونَ
Ёки бир найранг қилмоқчи бўлаётгандирлар?! Бас, куфр келтирган кимсаларнинг ўзлари найрангга йўлиқадилар.
Арабча тафсирлар:
أَمۡ لَهُمۡ إِلَٰهٌ غَيۡرُ ٱللَّهِۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
Ёки уларнинг Аллоҳдан бошқа илоҳи борми? Аллоҳ улар келтираётган ширкдан Покдир!
Арабча тафсирлар:
وَإِن يَرَوۡاْ كِسۡفٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ سَاقِطٗا يَقُولُواْ سَحَابٞ مَّرۡكُومٞ
Агар улар самодан тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дейдилар.
Арабча тафсирлар:
فَذَرۡهُمۡ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي فِيهِ يُصۡعَقُونَ
Уларни то ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларига қадар тек қўйинг.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ لَا يُغۡنِي عَنۡهُمۡ كَيۡدُهُمۡ شَيۡـٔٗا وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ
У кунда уларнинг найранглари бирон нарсага асқотмас ва уларга ёрдам берилмас.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ عَذَابٗا دُونَ ذَٰلِكَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Зулм қилганлар учун бундан бошқа азоб ҳам бор. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
Арабча тафсирлар:
وَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعۡيُنِنَاۖ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ
Парвардигорингизнинг ҳукмига сабр қилинг. Зеро, сиз Бизнинг кўз ўнгимиздасиз. Тураётган пайтингизда Парвардигорингизга ҳамду тасбеҳ айтинг.
Арабча тафсирлар:
وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَإِدۡبَٰرَ ٱلنُّجُومِ
Туннинг бир қисмида ҳам. Бас, У Зотга тасбеҳ айтинг. Юлдузлар ботганидан кейин ҳам.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Тур сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида Руввадут таржама маркази таржимонлари

Ёпиш