Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Нозиъот сураси   Оят:

Нозиъот сураси

وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرۡقٗا
Шиддат билан (жонни) суғуриб олувчи (фаришта)ларга қасам.
Арабча тафсирлар:
وَٱلنَّٰشِطَٰتِ نَشۡطٗا
Юмшоқлик билан жон олувчи (фаришта)ларга қасам.
Арабча тафсирлар:
وَٱلسَّٰبِحَٰتِ سَبۡحٗا
Сузиб юрувчи (фаришта)ларга қасам.
Арабча тафсирлар:
فَٱلسَّٰبِقَٰتِ سَبۡقٗا
Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)ларга қасам.
Арабча тафсирлар:
فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا
Ишнинг тадбирини қилувчи (фаришта)ларга қасам.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
Титрагувчи титраган кунда.
Арабча тафсирлар:
تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Унга эргашувчи эргашганда.
Арабча тафсирлар:
قُلُوبٞ يَوۡمَئِذٖ وَاجِفَةٌ
Ўша кунда қалблар қўрқувга тушгувчидир.
Арабча тафсирлар:
أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٞ
Кўзлари эса эгилиб қолгувчидир!
Арабча тафсирлар:
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ
Дейдилар: «Биз ростдан ҳам ортга қайтариламизми?»
Арабча тафсирлар:
أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا نَّخِرَةٗ
«Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?»
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ تِلۡكَ إِذٗا كَرَّةٌ خَاسِرَةٞ
«Ундай бўлса, бу зиёнли қайтиш-ку!» – дерлар.
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ
Албатта, у бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ
Қарабсизки, улар ер устида бўлиб қолурлар!
Арабча тафсирлар:
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Сизга Мусонинг хабари келдими?
Арабча тафсирлар:
إِذۡ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوًى
Эсланг, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эди:
Арабча тафсирлар:
ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
«Фиръавннинг ёнига бор, чунки у ҳаддидан ошди.
Арабча тафсирлар:
فَقُلۡ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ
Унга: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
Арабча тафсирлар:
وَأَهۡدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخۡشَىٰ
Сени Парвардигоринг сари бошласам, бас, (У зотдан) қўрқсанг», деб айт».
Арабча тафсирлар:
فَأَرَىٰهُ ٱلۡأٓيَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Унга бир улкан мўъжиза кўрсатди.
Арабча тафсирлар:
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ
(Фиръавн) уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَدۡبَرَ يَسۡعَىٰ
Сўнг юз ўгириб, тезлаб кетди.
Арабча тафсирлар:
فَحَشَرَ فَنَادَىٰ
Сўнг (ўз одамларини) тўплаб, жар солди:
Арабча тафсирлар:
فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ
«Мен сизларнинг энг олий Парвардигорингиздирман», деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلۡأٓخِرَةِ وَٱلۡأُولَىٰٓ
Бас, Аллоҳ уни охират ва дунё азобига гирифтор қилди.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰٓ
Албатта, бунда У зотдан қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
Арабча тафсирлар:
ءَأَنتُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا
Сизларни яратиш қийинми ёки осмонними? Уни (Аллоҳ) бино қилди.
Арабча тафсирлар:
رَفَعَ سَمۡكَهَا فَسَوَّىٰهَا
Шифтини баланд қилиб, тиклади.
Арабча тафсирлар:
وَأَغۡطَشَ لَيۡلَهَا وَأَخۡرَجَ ضُحَىٰهَا
Кечасини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ
Ундан кейин ерни ёйиб текис қилди.
Арабча тафсирлар:
أَخۡرَجَ مِنۡهَا مَآءَهَا وَمَرۡعَىٰهَا
Ундан сувини, ўтлоқларини чиқарди.
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡجِبَالَ أَرۡسَىٰهَا
Ва тоғларни ўрнаштирди.
Арабча тафсирлар:
مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ
Сизларга ва чорваларингизга фойдали бўлиши учун.
Арабча тафсирлар:
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Катта бало келганида.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ
Инсон ўз қилмишини ёдга олган кунда.
Арабча тафсирлар:
وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ
Ва дўзах кўрадиган кимсага кўрсатиб қўйилганида.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ
Ўшанда ким ҳаддидан ошган бўлса.
Арабча тафсирлар:
وَءَاثَرَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса.
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Унинг жойи фақат жаҳаннам бўлур.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ
Ким Парвардигори қошида туришдан қўрқиб, нафсни хоҳиш-истаклардан тийган бўлса.
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Бас, унинг жойи жаннатдир.
Арабча тафсирлар:
يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَا
Сиздан, Қиёмат қачон бўлиши ҳақида сўрайдилар.
Арабча тафсирлар:
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكۡرَىٰهَآ
Сиз қаёқда-ю, уни зикр қилиш қаёқда?!
Арабча тафсирлар:
إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ
Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар.
Арабча тафсирлар:
إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخۡشَىٰهَا
Сиз фақат ундан қўрқадиган кишиларни огоҳлантиргувчисиз, холос.
Арабча тафсирлар:
كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَهَا لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا عَشِيَّةً أَوۡ ضُحَىٰهَا
Уни кўрадиган кунда худди (бу дунёда) биргина Пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек бўлиб қолурлар!
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Нозиъот сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида Руввадут таржама маркази таржимонлари

Ёпиш