Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Иншиқоқ сураси   Оят:

Иншиқоқ сураси

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ
Осмон ёрилганида;
Арабча тафсирлар:
وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ
Ҳамда у Парвардигорига қулоқ тутганида ва (шу ишга) лойиқ топилганида;
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ
Ер ёйилганида;
Арабча тафсирлар:
وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ
Ва ўзидаги нарсаларни чиқариб ташлаб, холи бўлиб қолганида;
Арабча тафсирлар:
وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ
Ҳамда у Парвардигорига қулоқ тутганида ва (шу ишга) лойиқ топилганида;
Арабча тафсирлар:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحٗا فَمُلَٰقِيهِ
Эй инсон, албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга боргувчисан ва У Зотга йўлиққувчисан.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ
Бас, кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.
Арабча тафсирлар:
فَسَوۡفَ يُحَاسَبُ حِسَابٗا يَسِيرٗا
Тезда, осонгина ҳисоб қилинур.
Арабча тафсирлар:
وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورٗا
Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهۡرِهِۦ
Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,
Арабча тафсирлар:
فَسَوۡفَ يَدۡعُواْ ثُبُورٗا
Бас, у ўлимини чақириб қолур.
Арабча тафсирлар:
وَيَصۡلَىٰ سَعِيرًا
Ва дўзахга кирур.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ كَانَ فِيٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا
Ҳа, у (бу дунёда) аҳли оиласида шоду хуррам эди.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ
У ўзининг (Охиратга) ҳеч қачон қайтмаслигига ишонарди.
Арабча тафсирлар:
بَلَىٰٓۚ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرٗا
Асло! Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди.
Арабча тафсирлар:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلشَّفَقِ
Шафаққа қасамки,
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّيۡلِ وَمَا وَسَقَ
Кеча ва у қамраб олган нарсаларга қасамки,
Арабча тафсирлар:
وَٱلۡقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ
Ва тўлин ойга қасамки,
Арабча тафсирлар:
لَتَرۡكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٖ
Албатта, сизлар босқичдан босқичга борасизлар.
Арабча тафсирлар:
فَمَا لَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ
Уларга нима бўлганки, иймон келтирмайдилар?!
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا قُرِئَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقُرۡءَانُ لَا يَسۡجُدُونَۤ۩
Уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмайдилар.
Арабча тафсирлар:
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ
Балки куфр келтирганлар ёлғонга чиқарурлар.
Арабча тафсирлар:
وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُوعُونَ
Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини жуда яхши билгувчидир!
Арабча тафсирлар:
فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
Бас, сиз уларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!
Арабча тафсирлар:
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونِۭ
Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Уларга битмас-туганмас ажру савоблар бордир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Иншиқоқ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Руввадут таржама маркази таржимонлари (Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида). - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Дорул Ислом вебсаҳифаси ҳамкорлигида Руввадут таржама маркази таржимонлари

Ёпиш