Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Тавба   Оят:
يَحۡلِفُونَ بِٱللَّهِ لَكُمۡ لِيُرۡضُوكُمۡ وَٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَحَقُّ أَن يُرۡضُوهُ إِن كَانُواْ مُؤۡمِنِينَ
Улар сизларни рози қилиш учун Аллоҳ номига қасам ичадилар. Агар мўмин бўлсалар, рози қилишларига Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ҳақлироқ-ку.
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّهُۥ مَن يُحَادِدِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَأَنَّ لَهُۥ نَارَ جَهَنَّمَ خَٰلِدٗا فِيهَاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡخِزۡيُ ٱلۡعَظِيمُ
Улар ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиқса, унга дўзах олови бўлиб, унда абадий қолишини ва бу жуда катта шармандалик эканини билмасмидилар?
Арабча тафсирлар:
يَحۡذَرُ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ أَن تُنَزَّلَ عَلَيۡهِمۡ سُورَةٞ تُنَبِّئُهُم بِمَا فِي قُلُوبِهِمۡۚ قُلِ ٱسۡتَهۡزِءُوٓاْ إِنَّ ٱللَّهَ مُخۡرِجٞ مَّا تَحۡذَرُونَ
Мунофиқлар дилларидаги нарсани билдириб қўядиган бирон сура нозил бўлиб қолишидан қўрқадилар. Айтинг: «Масхара қилаверинглар, Аллоҳ сизлар қўрқаётган нарсани, албатта, чиқаргувчидир».
Арабча тафсирлар:
وَلَئِن سَأَلۡتَهُمۡ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلۡعَبُۚ قُلۡ أَبِٱللَّهِ وَءَايَٰتِهِۦ وَرَسُولِهِۦ كُنتُمۡ تَسۡتَهۡزِءُونَ
Улардан сўрасангиз: «Биз шунчаки гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», – дейишади. Айтинг: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Пайғамбарини масхара қилаётган эдингизми?!»
Арабча тафсирлар:
لَا تَعۡتَذِرُواْ قَدۡ كَفَرۡتُم بَعۡدَ إِيمَٰنِكُمۡۚ إِن نَّعۡفُ عَن طَآئِفَةٖ مِّنكُمۡ نُعَذِّبۡ طَآئِفَةَۢ بِأَنَّهُمۡ كَانُواْ مُجۡرِمِينَ
Узр айтмангиз! Иймонингиздан кейин кофир бўлдингиз. Энди сизлардан бир тоифани кечирсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз.
Арабча тафсирлар:
ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتُ بَعۡضُهُم مِّنۢ بَعۡضٖۚ يَأۡمُرُونَ بِٱلۡمُنكَرِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَقۡبِضُونَ أَيۡدِيَهُمۡۚ نَسُواْ ٱللَّهَ فَنَسِيَهُمۡۚ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ
Мунофиқ ва мунофиқалар бир-бирларидандир, ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар ва қўлларини маҳкам юмадилар. Аллоҳни унутдилар. Натижада (Аллоҳ ҳам) уларни унутди. Мунофиқлар фосиқлардир.
Арабча тафсирлар:
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتِ وَٱلۡكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ هِيَ حَسۡبُهُمۡۚ وَلَعَنَهُمُ ٱللَّهُۖ وَلَهُمۡ عَذَابٞ مُّقِيمٞ
Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга дўзах оловини ваъда қилди. У ерда абадий қолурлар. Улар шунга лойиқдирлар. Аллоҳ уларни лаънатлади. Улар учун доимий азоб бордир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Тавба
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Рувод таржима маркази жамоаси томонидан Рубва даъват жамияти ва Исломий мазмунни тилларда хизмат қилиш жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ёпиш