Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (45) Сура: Бақара
وَٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى ٱلۡخَٰشِعِينَ
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир. [18]
[18] (Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (45) Сура: Бақара
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш