Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Тоҳа   Оят:

Тоҳа

طه
Тоҳа.
Арабча тафсирлар:
مَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لِتَشۡقَىٰٓ
Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا تَذۡكِرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰ
Магар қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун.
Арабча тафсирлар:
تَنزِيلٗا مِّمَّنۡ خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ وَٱلسَّمَٰوَٰتِ ٱلۡعُلَى
У, ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир.
Арабча тафсирлар:
ٱلرَّحۡمَٰنُ عَلَى ٱلۡعَرۡشِ ٱسۡتَوَىٰ
У — Роҳман (Зоти ва улуғлигига муносиб равишда) Аршга кўтарилди. [1] @Мусаҳҳиҳ
У — Роҳман аршни эгаллади.
[1] (Роҳман сифатининг соҳиби Аллоҳ улуғлигига муносиб равишда Аршга юксалди. Аршга кўтарилиш, олий бўлишнинг эса, ўхшаши йўқ, мисли йўқ, шакли ҳам йўқ. Унинг юксалиши ўзига хос.)
Арабча тафсирлар:
لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَمَا تَحۡتَ ٱلثَّرَىٰ
Осмонлардаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнинг орасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир.
Арабча тафсирлар:
وَإِن تَجۡهَرۡ بِٱلۡقَوۡلِ فَإِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلسِّرَّ وَأَخۡفَى
Сен агар сўзда овозингни юксалтирсанг ҳам. Бас, албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам билгувчидир.
Арабча тафсирлар:
ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ
Аллоҳ — Ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ Зотдир. Гўзал исмлар Уникидир.
Арабча тафсирлар:
وَهَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Сенга Мусонинг хабари келдими?
Арабча тафсирлар:
إِذۡ رَءَا نَارٗا فَقَالَ لِأَهۡلِهِ ٱمۡكُثُوٓاْ إِنِّيٓ ءَانَسۡتُ نَارٗا لَّعَلِّيٓ ءَاتِيكُم مِّنۡهَا بِقَبَسٍ أَوۡ أَجِدُ عَلَى ٱلنَّارِ هُدٗى
У, оловни кўрган чоғида ўз аҳлига: «Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд, сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам», деди. [2]
[2] (Ояти каримада Мусо алайҳиссалом Мадяндан Мисрга келаётганларида рўй берган ҳодиса баён этилмоқда.)
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّآ أَتَىٰهَا نُودِيَ يَٰمُوسَىٰٓ
Бас, у(олов)га келганида, нидо қилинди: «Эй Мусо.
Арабча тафсирлар:
إِنِّيٓ أَنَا۠ رَبُّكَ فَٱخۡلَعۡ نَعۡلَيۡكَ إِنَّكَ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوٗى
Албатта, Мен Ўзим сенинг Роббингдирман. Кавушларингни еч. Чунки, сен муқаддас Туво водийсидасан».
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Тоҳа
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш