Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (13) Сура: Сажда сураси
وَلَوۡ شِئۡنَا لَأٓتَيۡنَا كُلَّ نَفۡسٍ هُدَىٰهَا وَلَٰكِنۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ مِنِّي لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ
Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан: «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди.
(Ҳа, бу иш Аллоҳ таоло учун осон эди. Аллоҳ инсонни айрича табиат билан яратди. Унга ақл берди. Ирода берди. Истак берди. Шаҳват берди. Пайғамбар юбориб, китоб нозил қилди. Ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатди. Бу дунёдаги вазифасини тушунтирди. Одамлар ва жинлар ичидан кофирликни, осийликни танлаганларини қўшиб жаҳаннамга ташлаб, улар билан уни албатта тўлдираман, деган сўзим бор эди, шу ҳақ бўлди.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (13) Сура: Сажда сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш