[1] (Ғофилликлари сабабли азоб сўзи ҳақ бўлган кофирларнинг ҳоли ҳам худди шундай, уларнинг иймонга келишига умид йўқ.)
[2] (Бўйнига қўлини қўшиб, кишанланган, кўзи юмуқ ҳолда осмонга қаратиб, ғўдайтириб қўйилган одамнинг бирор нарсани кўрмаслиги учун олдидан ҳам, ортидан ҳам тўсиқ қўйилган. Камига, яна кўзига ҳам парда қўйилган. Шундай ҳолатдаги одамнинг бирор нарсани кўра олишига умид бўлмаганидек, ҳалиги кофирларнинг ҳам иймонга келишидан умид йўқ.)
[3] (Аллоҳ таоло ўлганлар, тирилишлари ва қилган амаллари учун жавоб беришларини, хабар бермоқда.)
[4] (Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси пайғамбарлар келгани ҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак, бу оятни шу ҳолича қабул қилган маъқул.)
[5] (Бу пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар.)
[7] (Иймони ва ихлоси туфайли Аллоҳ таоло ўз фазли ва карами ила у бандани жаннатга ҳукм қилди. У банда жаннатга кириб, нозу неъматларни ва иззат-икромни кўриши билан қавмини эслади. «Кошки қавмим билсалар эди. Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди».)
[8] (Ўсимлик дунёсидан саналувчи барча мавжудотлар жуфт қилиб яратилгани илмга яқинда маълум бўлди. Ҳозирги замон илмининг бу кашфиёти Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканини яна бир бор тасдиқлади.)
[9] (Кечанинг кириш терини шилиб олишга ўхшатилмоқда. Тери аста-аста шилиб олинганидек, кундуз ҳам ундан ажратиб олинади.)
[10] (Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда жараён этиши — ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.)
[11] (Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовий жисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ой давомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади. Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилол ҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган. Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади.)
[12] (Ҳеч қачон қуёш ойга етиб олиб, бемаҳалда бош кўтариб қолиши мумкин эмас. Улардан ҳар бири Аллоҳ белгилаган вақтдагина чиқади. Бу, низом ҳатто дақиқаларигача аниқдир. Ундан кеч ҳам қолмайди, илгари ҳам кетмайди. Бу жараён дунё бунёд бўлганидан буён давом этиб келмоқда. Бирон марта бирон дақиқага ўзгарган эмас. Ушбу жараённи тақдир қилган Зот ўликларни қайта тирилтиришга қодир эмасми?!)
[13] (Фақат Аллоҳнинг Ўзи раҳмат назарини солиб, қутқариб қолиши мумкин. Ёки маълум муддатгача дунёнинг матоҳидан баҳраманд қилиш учун омон қолдириши мумкин. Бўлмаса, ҳеч ким эсон қолмас. Бунинг мисоли ҳаётда тез-тез такрорланиб ҳам туради.)
[14] (Сиз Аллоҳ ҳаммага ризқ беради, деган залолатли эътиқоддасизлар, мана, биздан баъзи бир одамларга таом беришимизни сўраб туришингиз бунинг далили, демоқчилар. Аслида эса, уларнинг тасаввурлари, гаплари айни залолатдир. Ҳеч қачон, ҳеч қандай инсон ўзига ҳам, бошқага ҳам ризқ топиб бера олмайди. Аллоҳ таоло бировнинг ризқини кенг, бировнинг ризқини тор қилиб қўяди. Ҳаммаси бандаларни синаш учундир. Ҳаммага ризқ берувчи, боқувчи Аллоҳ таолонинг ягона Ўзидир. Мен бировга ризқ беряпман, таомлантиряпман, боқяпман, деган одам кофир бўлади, очиқ-ойдин залолатга кетади.)
[18] (Шайтон сизлардан кўп авлодларни тўғри йўлдан адаштирди, сиз ақл юритмадингизми? У юр деса, орқасидан кетавердингизми?!)
[19] (Жиноятчиларнинг оғизлари муҳрлаб қўйилади, бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди. Қўли гапиради, оёғи гувоҳлик беради.)
[20] (Иймонга келиб, ибодат билан ўтган мўминлар қариганлари сари роҳатлари кўпайиб боради. Ҳаётда қолишни савоб ишлаш учун фурсат деб хурсанд бўладилар. Жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига етишиш умидида ўлимни хурсанд бўлиб кутиб оладилар. Кофирлар эса, ақлларини ишлатмаганлари учун бу масалада катта қийинчиликда қоладилар.)
[21] (Мушрикларнинг «худолари» уларга ёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша «худолари» учун жон фидо қилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохта худоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худолар бўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққа тўғри келади?)
[22] (У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларни ўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтни олайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳ таоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолга келтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир. Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)
[23] (Гап шундай экан, демак дунёдаги барча нарсаларнинг тўла эгалиги ва тасарруфи қўлида бўлган Аллоҳ таоло покдир. Барча айб ва нуқсонлардан, жумладан, кофир ва мушриклар, ўлганларни қайта тирилтира олмайди, деб тақаётган нуқсондан ҳам покдир.)