Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (141) Сура: Нисо
ٱلَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمۡ فَإِن كَانَ لَكُمۡ فَتۡحٞ مِّنَ ٱللَّهِ قَالُوٓاْ أَلَمۡ نَكُن مَّعَكُمۡ وَإِن كَانَ لِلۡكَٰفِرِينَ نَصِيبٞ قَالُوٓاْ أَلَمۡ نَسۡتَحۡوِذۡ عَلَيۡكُمۡ وَنَمۡنَعۡكُم مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ فَٱللَّهُ يَحۡكُمُ بَيۡنَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا
Улар сизларни кузатиб турурлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса: «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» дерлар. Аллоҳ қиёмат куни улар орасида ҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас. [63]
[63] (Мунофиқ ҳар доим мунофиқлигини қилади. Иймон масаласидаки иккиёқламалик қилгандан кейин, бошқа масалаларда бундан баттар бўлади. Улар доимо иймон ва куфр, мўминлар ва кофирлар орасида тарозининг палласи қаёққа оғишини кузатиб турадилар.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (141) Сура: Нисо
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржима қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Руввадут Таржама маркази назоратида такомиллаштирилган, аслий таржима билан танишиш ва фикр билдириш, баҳолаш ва мунтазам такомиллаштириш мақсадида тақдим этилган.

Ёпиш