Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (74) Сура: Ғофир сураси
مِن دُونِ ٱللَّهِۖ قَالُواْ ضَلُّواْ عَنَّا بَل لَّمۡ نَكُن نَّدۡعُواْ مِن قَبۡلُ شَيۡـٔٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Аллоҳдан ўзга?!» – дейилди. Улар: «Биздан йўқолиб қолдилар. Йўқ. Олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаган эдик», дедилар. Аллоҳ кофирларни шундай қилиб залолатга кетказур.
(Сиз шунчалар азоб уқубатларга дучор бўляпсиз. Қутқаради, деб у дунёда Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилган эдингиз. Аллоҳга шерик қилган ўша нарсаларингиз энди қани? Нима учун улар келиб, сизларни қутқариб олмаяптилар? деб сўралади. Улар аввал ҳақиқатни — сохта худоларининг ўзларидан йўқолиб қолганларини, азобдан сақлаб қола олмаётганларини тан олиб туриб, кейин тона бошладилар. Йўқ-йўқ, биз олдин ҳеч кимни ширк келтирмаган эдик, дейишга ўтдилар.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (74) Сура: Ғофир сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш