Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (3) Сура: Софф сураси
كَبُرَ مَقۡتًا عِندَ ٱللَّهِ أَن تَقُولُواْ مَا لَا تَفۡعَلُونَ
Қилмайдиган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир. @Мусаҳҳиҳ
Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир.
(Жиҳод фарз қилинишидан аввал бир гуруҳ мўминлар, агар Аллоҳ таоло бизни Ўзи энг суядиган амалга буюрганда эди, уни бажариб улкан савобларга эришардик, деб орзу қилиб юришарди. Шунда Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий юбориб, жиҳодни фарз қилди, аммо аввал гапириб юрганларга бу амр машаққатли туюлди, оғир ботди. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло юқоридаги оятларни тушириб, уларни огоҳлантирди. Бундан камида иккита ибрат чиқади: биринчиси — жиҳод Аллоҳ нақадар суйган амаллардан эканини ҳамда иккинчиси — айтганига амал қилиш энг олий даражадаги мартаба эканини биламиз. Бу гаплар ҳар бир ислом умматига тегишлидир. Қайси уммат — миллат шунга амал қилса, Аллоҳ олдида улкан савобга, ҳаётда эса улкан тараққиётга эришади.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (3) Сура: Софф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш