Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (54) Сура: Аъроф сураси
إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
«Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Униси бунисини шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби — Аллоҳ буюкдир. @Мусаҳҳиҳ
«Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Униси бунисини шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби — Аллоҳ буюкдир.
(Ислом ақидасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Ким уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло осмонлару Ерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Уларни олти кунда бунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишга имконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган кунлардир. Аллоҳ таоло аршга юксалгани ҳам ҳақ. Аммо қандай, нечук юксалиш эканини билмаймиз. Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларни қўзиганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш, деб атаганлар ва баъзиларини жазолашга ҳукм қилганлар.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (54) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш