ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (156) سورة: آل عمران
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَقَالُواْ لِإِخۡوَٰنِهِمۡ إِذَا ضَرَبُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَوۡ كَانُواْ غُزّٗى لَّوۡ كَانُواْ عِندَنَا مَا مَاتُواْ وَمَا قُتِلُواْ لِيَجۡعَلَ ٱللَّهُ ذَٰلِكَ حَسۡرَةٗ فِي قُلُوبِهِمۡۗ وَٱللَّهُ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган мўминлар, мунофиқ кофирларга ўхшамангиз! Улар тирикчилик учун сафар қилган ёки ғазотга чиқиб кетган яқинлари ҳақида: "Сафар қилмасдан, ғазотга чиқмасдан, биз билан қолганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлардилар", дейишади. Аллоҳ уларнинг қалбларидаги ҳасрату надоматни зиёда қилиш учун дилларига шундай эътиқодни солиб қўйди. Аслида эса тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилади. Унинг қадарини уйда ўтириш тўхтатиб қололмайди, сафар ё ғазотга чиқиш эса тезлаштиролмайди. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб-билиб турибди. Ундан ҳеч бир иш яширин эмас. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الجهل بالله تعالى وصفاته يُورث سوء الاعتقاد وفساد الأعمال.
Аллоҳни танимаслик ва Унинг сифатларидан бехабарлик эътиқоднинг қулаши ва амалларнинг бузилишига олиб боради.

• آجال العباد مضروبة محدودة، لا يُعجلها الإقدام والشجاعة، ولايؤخرها الجبن والحرص.
Бандаларнинг ажаллари аниқ белгилаб қўйилган. Журъат ва шижоат уни тезлаштиролмайди, ҳаётга ташналик ва қўрқоқлик эса уни ортга суролмайди.

• من سُنَّة الله تعالى الجارية ابتلاء عباده؛ ليميز الخبيث من الطيب.
Бандаларини синаш орқали тозасини нопокидан ажратиб олиш Аллоҳ таолонинг қонуниятларидандир.

• من أعظم المنازل وأكرمها عند الله تعالى منازل الشهداء في سبيله.
Аллоҳ таолонинг наздидаги энг буюк ва шарафли мартаба шаҳидлар мартабасидир.

 
ترجمة معاني آية: (156) سورة: آل عمران
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق