ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (49) سورة: آل عمران
وَرَسُولًا إِلَىٰ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ أَنِّي قَدۡ جِئۡتُكُم بِـَٔايَةٖ مِّن رَّبِّكُمۡ أَنِّيٓ أَخۡلُقُ لَكُم مِّنَ ٱلطِّينِ كَهَيۡـَٔةِ ٱلطَّيۡرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيۡرَۢا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۖ وَأُبۡرِئُ ٱلۡأَكۡمَهَ وَٱلۡأَبۡرَصَ وَأُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۖ وَأُنَبِّئُكُم بِمَا تَأۡكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لَّكُمۡ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ
Шунингдек, уни Бани Исроилга пайғамбар қилади ва у дейди: "Мен сизларга пайғамбарлигимга далил бўладиган белгиларни келтирдим. Улар шулардан иборатки, лойдан қуш шаклини ясаб, бир пуфласам, Аллоҳнинг изни ила тирик қушга айланади, туғма кўрни даволасам, кўзи очилади, пес-моховни даволасам, касалдан фориғ бўлиб, терилари соппа-соғаяди, ўликни эса тирилтираман, шуларнинг ҳаммасини Аллоҳнинг изни билан қиламан, сизлар еяётган ва уйингизда яшириб, ғамлаб қўйган озиқ-овқатларингизни ҳам айтиб бера оламан. Агар сизлар иймон келтириш ва ҳужжатларни тасдиқлаш ниятида бўлсангизлар, айтиб ўтганларим инсон зотининг қўлидан келмайдиган буюк ишлар бўлиб, менинг Аллоҳнинг пайғамбари эканимга яққол белгилардир".
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• شرف الكتابة والخط وعلو منزلتهما، حيث بدأ الله تعالى بذكرهما قبل غيرهما.
Ёзиш-чизишни билишнинг ўзига хос шарафи ва улуғ мақоми бор. Чунки Аллоҳ таоло бошқа сифатлардан олдин шуларни зикр қилди.

• من سنن الله تعالى أن يؤيد رسله بالآيات الدالة على صدقهم، مما لا يقدر عليه البشر.
Пайғамбарларини уларнинг ростлигига далил бўладиган ҳужжатлар билан қувватлаши Аллоҳ таолонинг қонуниятларидандир. Оддий одамлар қила олмайдиган ишларни пайғамбарлар бажара олиши ана шу ҳужжатлар жумласидандир.

• جاء عيسى بالتخفيف على بني إسرائيل فيما شُدِّد عليهم في بعض شرائع التوراة، وفي هذا دلالة على وقوع النسخ بين الشرائع.
Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга Тавротдаги айрим шариатларни енгиллатиш учун келган. Бу ишда шариатлар ўртасида насх (бекор қилиниш) бор эканига далолат бор.

 
ترجمة معاني آية: (49) سورة: آل عمران
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق