ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (76) سورة: آل عمران
بَلَىٰۚ مَنۡ أَوۡفَىٰ بِعَهۡدِهِۦ وَٱتَّقَىٰ فَإِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَّقِينَ
Асло! Иш улар ўйлагандек эмас. Аксинча, улар ўз даъволари билан боши берк кўчага кириб қолганлар. Лекин ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилиб, Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирса, одамларга берган аҳдига вафо қилиб, омонатга хиёнат қилмаса, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилса, бас, Аллоҳ тақводорларни севади ва уларга яқинда энг яхши мукофотларни беради.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• من علماء أهل الكتاب من يخدع أتباع ملتهم، ولا يبين لهم الحق الذي دلت عليه كتبهم، وجاءت به رسلهم.
Аҳли китобларнинг олимлари динига эргашган тобеларини алдайдилар ва улардан китобларида битилган, пайғамбарлари айтиб ўтган ҳақиқатни яширадилар.

• من وسائل الكفار الدخول في الدين والتشكيك فيه من الداخل.
Динга кириб, одамларнинг дилларида унга нисбатан шак-шубҳа уйғотишга ҳаракат қилиш кофирлар қўллайдиган воситалардан биридир.

• الله تعالى هو الوهاب المتفضل، يعطي من يشاء بفضله، ويمنع من يشاء بعدله وحكمته، ولا ينال فضله إلا بطاعته.
Аллоҳ фазлу марҳаматли, Саховатли Зотдир. Ўзи истаган бандасига Ўз фазли ила неъматлар ато этади ва Ўзи истаган бандасини Ўз адли ва ҳикмати ила неъматлардан маҳрум қилади. Унинг фазлига Унга тоат қилиш билангина эришилади.

• كل عِوَضٍ في الدنيا عن الإيمان بالله والوفاء بعهده - وإن كان عظيمًا - فهو قليل حقير أمام ثواب الآخرة ومنازلها.
Аллоҳга иймон келтириш ва Унга берилган аҳдга вафо қилишдек буюк неъматга ҳеч нарса тенг кела олмайди. Дунёнинг ҳар қандай туганмас бойлиги охират савоби ва мартабалари қаршисида арзимас чақадир.

 
ترجمة معاني آية: (76) سورة: آل عمران
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق