ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (81) سورة: آل عمران
وَإِذۡ أَخَذَ ٱللَّهُ مِيثَٰقَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ لَمَآ ءَاتَيۡتُكُم مِّن كِتَٰبٖ وَحِكۡمَةٖ ثُمَّ جَآءَكُمۡ رَسُولٞ مُّصَدِّقٞ لِّمَا مَعَكُمۡ لَتُؤۡمِنُنَّ بِهِۦ وَلَتَنصُرُنَّهُۥۚ قَالَ ءَأَقۡرَرۡتُمۡ وَأَخَذۡتُمۡ عَلَىٰ ذَٰلِكُمۡ إِصۡرِيۖ قَالُوٓاْ أَقۡرَرۡنَاۚ قَالَ فَٱشۡهَدُواْ وَأَنَا۠ مَعَكُم مِّنَ ٱلشَّٰهِدِينَ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Аллоҳ пайғамбарлардан аҳду паймон олиб, шундай деганди: "Сизларга ҳар қанча (муқаддас) Китоб нозил қилмай, ҳар қанча илму ҳикмат ўргатмай, ҳар қанча мақому мартабага эришмангиз, сизларга мен тарафимдан бир пайғамбар - Муҳаммад алайҳиссалом сизлардаги Китобу ҳикматни тасдиқлаб келса, у олиб келган хабарга албатта иймон келтирасизлар, унга албатта мададкор бўласизлар, албатта унга эргашасизлар. Эй пайғамбарлар, шунга иқрормисизлар ва аҳду паймон берасизларми?" Ҳаммалари: "Ҳа, иқрормиз", дея жавоб бердилар. Шунда Аллоҳ деди: "Ўзларингизга ва умматларингизга гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан бирга сизларга ва уларга гувоҳ бўламан".
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• ضلال علماء اليهود ومكرهم في تحريفهم كلام الله، وكذبهم على الناس بنسبة تحريفهم إليه تعالى.
Яҳудий олимлар йўлдан озиб, Аллоҳнинг каломини ўзгартирдилар ва ўзларидан қўшган жойларини ҳам Аллоҳнинг каломи, дея даъво қилдилар.

• كل من يدعي أنه على دين نبي من أنبياء الله إذا لم يؤمن بمحمد عليه الصلاة والسلام فهو ناقض لعهده مع الله تعالى.
Аллоҳ юборган пайғамбарлардан бирининг динидаман, деб даъво қилган одам Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирмаса, Аллоҳга берган аҳду паймонини бузган бўлади.

• أعظم الناس منزلةً العلماءُ الربانيون الذين يجمعون بين العلم والعمل، ويربُّون الناس على ذلك.
Энг мартабаси улуғ олимлар илми ва амали бир бўлиб, одамларни ҳам шу асосда тарбият қиладиган раббоний олимлардир.

• أعظم الضلال الإعراض عن دين الله تعالى الذي استسلم له سبحانه الخلائق كلهم بَرُّهم وفاجرهم.
Энг катта залолат яхшию ёмон ҳамма халойиқ истаса ҳам, истамаса ҳам бўйсунадиган Аллоҳ таолонинг динидан юз ўгирмоқдир.

 
ترجمة معاني آية: (81) سورة: آل عمران
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق