للإطلاع على الموقع بحلته الجديدة

ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (50) سورة: الأحزاب
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ إِنَّآ أَحۡلَلۡنَا لَكَ أَزۡوَٰجَكَ ٱلَّٰتِيٓ ءَاتَيۡتَ أُجُورَهُنَّ وَمَا مَلَكَتۡ يَمِينُكَ مِمَّآ أَفَآءَ ٱللَّهُ عَلَيۡكَ وَبَنَاتِ عَمِّكَ وَبَنَاتِ عَمَّٰتِكَ وَبَنَاتِ خَالِكَ وَبَنَاتِ خَٰلَٰتِكَ ٱلَّٰتِي هَاجَرۡنَ مَعَكَ وَٱمۡرَأَةٗ مُّؤۡمِنَةً إِن وَهَبَتۡ نَفۡسَهَا لِلنَّبِيِّ إِنۡ أَرَادَ ٱلنَّبِيُّ أَن يَسۡتَنكِحَهَا خَالِصَةٗ لَّكَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۗ قَدۡ عَلِمۡنَا مَا فَرَضۡنَا عَلَيۡهِمۡ فِيٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ وَمَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ لِكَيۡلَا يَكُونَ عَلَيۡكَ حَرَجٞۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا
Эй Пайғамбар, даҳақиқат, Биз сиз учун маҳрларини берган аёлларингизни ҳалол қилдик. Аллоҳ сизга асиралардан ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни ҳалол қилдик. Сиз билан бирга Маккадан Мадинага ҳижрат қилган амакингизнинг, аммаларингизнинг, тоғангизнинг ва холаларингизнинг қизларини ҳалол қилдик. Ўзини пайғамбарга ҳадя этган мўмина аёлни ҳалол қилдик. Агар уни ўз никоҳингизга олишни истасангиз, маҳрсиз олишингиз мумкин. Ўзини бағишлаган аёлни маҳрсиз никоҳлаб олиш мўминларга эмас, пайғамбаргагина хосдир. Биз уларга жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни Ўзимиз яхши биламиз. Яъни, улар тўрттадан ортиқ аёлга уйланишлари жоиз эмас. Қўл остидаги чўриларидан эса ҳеч бир қайдсиз истаганларича фойдаланишлари мумкин. Сизга ноқулайлик, машаққат бўлмаслиги учун шу имтиёзларни бердик. Аллоҳ тавба қилган бандасига Мағфиратли ва Меҳрибондир.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الصبر على الأذى من صفات الداعية الناجح.
Озорга сабр қилиш даъватчига хос сифат. Шу сифат билан у муваффақият қозонади.

• يُنْدَب للزوج أن يعطي مطلقته قبل الدخول بها بعض المال جبرًا لخاطرها.
Эр ҳали қўшилмасдан аёлини талоқ қилса, уни мол-давлатидан баҳраманд этсин. Токи, шу иши унинг яраланган қалбига малҳам бўлсин.

• خصوصية النبي صلى الله عليه وسلم بجواز نكاح الهبة، وإن لم يحدث منه.
Ўзини бағишлаган аёлни никоҳига олиш фақат Пайғамбаргагина рухсат этилган. Гарчи Пайғамбар бу ишни қилмаган бўлса-да.

 
ترجمة معاني آية: (50) سورة: الأحزاب
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

صادرة عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق