للإطلاع على الموقع بحلته الجديدة

ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني سورة: النجم   آية:

سورة النجم - Нажм

من مقاصد السورة:
إثبات صدق الوحي وأنه من عند الله.
Ваҳийнинг Аллоҳ ҳузуридан келган ҳақ эканини исбот этиш.

وَٱلنَّجۡمِ إِذَا هَوَىٰ
Аллоҳ ботаётган юлдузга қасам ичди.
التفاسير العربية:
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمۡ وَمَا غَوَىٰ
Муҳаммад алайҳиссалом ҳидоят йўлидан озмади. Адашмади. Аксинча, энг тўғри йўлда юрибди.
التفاسير العربية:
وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلۡهَوَىٰٓ
Бу Қуръонни ҳавойи нафсидан олиб гапираётгани йўқ.
التفاسير العربية:
إِنۡ هُوَ إِلَّا وَحۡيٞ يُوحَىٰ
Бу Қуръон Аллоҳ таоло Жаброил алайҳссалом орқали Муҳаммад алайҳиссаломга юборган ваҳийдан бошқа нарса эмас.
التفاسير العربية:
عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلۡقُوَىٰ
Буни унга ўта кучли фаришта - Жаброил алайҳиссалом ўргатган.
التفاسير العربية:
ذُو مِرَّةٖ فَٱسۡتَوَىٰ
Жаброил алайҳиссалом хушсурат бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломга қандай яратилган бўлса, ўшандай асл суратида кўринган.
التفاسير العربية:
وَهُوَ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡأَعۡلَىٰ
Жаброил самонинг олий уфқида эди.
التفاسير العربية:
ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّىٰ
Кейин Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга яқинлашиб, яқин жойга келди.
التفاسير العربية:
فَكَانَ قَابَ قَوۡسَيۡنِ أَوۡ أَدۡنَىٰ
Бас, у зотга икки камон оралиғида ёки ундан-да яқинроқ келди.
التفاسير العربية:
فَأَوۡحَىٰٓ إِلَىٰ عَبۡدِهِۦ مَآ أَوۡحَىٰ
Жаброил Аллоҳнинг бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳийни олиб келди.
التفاسير العربية:
مَا كَذَبَ ٱلۡفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ
Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалби кўзи кўрган нарсани ёлғон демади.
التفاسير العربية:
أَفَتُمَٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ
Эй мушриклар, Пайғамбар билан Аллоҳ унга меърож кечаси кўрсатиб қўйган нарса ҳақида тортишасизларми?
التفاسير العربية:
وَلَقَدۡ رَءَاهُ نَزۡلَةً أُخۡرَىٰ
Муҳаммад алайҳиссалом Жаброилни асл суратида иккинчи марта меърож кечасида кўрган.
التفاسير العربية:
عِندَ سِدۡرَةِ ٱلۡمُنتَهَىٰ
Энг четдаги Нилуфар ёнида. У еттинчи осмондаги жуда улкан дарахт.
التفاسير العربية:
عِندَهَا جَنَّةُ ٱلۡمَأۡوَىٰٓ
Жаннати маъво шу дарахтнинг ёнидадир.
التفاسير العربية:
إِذۡ يَغۡشَى ٱلسِّدۡرَةَ مَا يَغۡشَىٰ
Ўшанда Нилуфарни Аллоҳнинг амри билан чек-чегарасини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган жуда улкан нарса ўраб олганди.
التفاسير العربية:
مَا زَاغَ ٱلۡبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўзи ўнгга ҳам, сўлга ҳам оғмади. Ҳаддидан ҳам ошмади.
التفاسير العربية:
لَقَدۡ رَأَىٰ مِنۡ ءَايَٰتِ رَبِّهِ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ
Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечаси Парвардигорининг қудратига далолат қиладиган буюк оятларидан айримларини, жумладан, жаннат ва дўзахни кўрди.
التفاسير العربية:
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱللَّٰتَ وَٱلۡعُزَّىٰ
Эй мушриклар, ўзинглар ибодат қилаётган мана бу бутлар - Лот ва Уззо ҳақида ўйлаб кўрдингларми?!
التفاسير العربية:
وَمَنَوٰةَ ٱلثَّالِثَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰٓ
Бутларингиздан яна учинчиси Манот ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингларми? Улар сизларга бирон фойда ёки зарар келтира оладиларми?!
التفاسير العربية:
أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلۡأُنثَىٰ
Эй мушриклар, сизларга ўзинглар яхши кўрадиган эркак жинсию, Аллоҳга сизлар ёмон кўрадиган аёл жинсими?!
التفاسير العربية:
تِلۡكَ إِذٗا قِسۡمَةٞ ضِيزَىٰٓ
У ҳолда ўз ҳавойи нафсларингиз билан қилган бу тақсимотингиз ўта адолатсиз тақсимот-ку?!
التفاسير العربية:
إِنۡ هِيَ إِلَّآ أَسۡمَآءٞ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٍۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهۡوَى ٱلۡأَنفُسُۖ وَلَقَدۡ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلۡهُدَىٰٓ
Бу бутлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлар, холос. Уларда илоҳликдан асар ҳам йўқ. Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат нозил қилмаган. Мушриклар ўз эътиқодларида фақат гумонга ва шайтон безаб кўрсатган ҳавойи нафсларига эргашадилар. Ҳолбуки, Парвардигорлари тарафидан Пайғамбар орқали ҳидоят келиб турибди. Улар эса бу ҳидоятга эргашмаяптилар.
التفاسير العربية:
أَمۡ لِلۡإِنسَٰنِ مَا تَمَنَّىٰ
Ёки инсон учун бутларнинг шафоат қилишини исташидек, ўзи орзу қилган нарсаси бўлаверадими?
التفاسير العربية:
فَلِلَّهِ ٱلۡأٓخِرَةُ وَٱلۡأُولَىٰ
Йўқ. Нимани орзу қилсалар, ўшанга эришавермайдилар. Зеро, охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Улардан истаганини беради, истаганини бермайди.
التفاسير العربية:
۞ وَكَم مِّن مَّلَكٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ
Самоларда қанча фаришталар борки, кимнидир шафоат қилмоқчи бўлсалар, уларнинг шафоатидан заррача фойда бўлмайди. Аллоҳ кимларнинг шафоат қилишига рухсат берса ва кимларнинг шафоат қилинишига рози бўлса, ўшаларгина бундан мустасно. Аллоҳ Ўзига шерик қилинганларнинг шафоат қилишларига ҳаргиз изн бермас. Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилганларнинг шафоат қилинишига рози ҳам бўлмас.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• كمال أدب النبي صلى الله عليه وسلم حيث لم يَزغْ بصره وهو في السماء السابعة.
Пайғамбар алайҳиссалом одоби камолига етган одоб эди. Еттинчи осмонда ҳам кўзларини ўнгу сўлга оғдирмади.

• سفاهة عقل المشركين حيث عبدوا شيئًا لا يضر ولا ينفع، ونسبوا لله ما يكرهون واصطفوا لهم ما يحبون.
Мушрикларнинг ақли нақадар қисқа. Чунки улар фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Ўзлари ёқтирмайдиган нарсаларни Аллоҳники деб, ўзлари яхши кўрадиган нарсаларни бизники, дейдилар.

• الشفاعة لا تقع إلا بشرطين: الإذن للشافع، والرضا عن المشفوع له.
Шафоатнинг икки шарти бор. Аллоҳ шафоат қилувчига изн бериши, шафоат қилинувчидан эса рози бўлиши.

 
ترجمة معاني سورة: النجم
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

صادرة عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق