ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (173) سورة: الأعراف
أَوۡ تَقُولُوٓاْ إِنَّمَآ أَشۡرَكَ ءَابَآؤُنَا مِن قَبۡلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةٗ مِّنۢ بَعۡدِهِمۡۖ أَفَتُهۡلِكُنَا بِمَا فَعَلَ ٱلۡمُبۡطِلُونَ
Ёки аҳдни бузиб, Аллоҳга ширк келтирганлар биз эмас, ота-боболаримиз эди, деган баҳоналарни рўкач қилиб: "Парвардигоро, ота-боболаримиз қилган гуноҳлар учун бизни жазолайсанми? Ахир ширк келтириш билан амалларини ҳабата қилганлар биз эмас, улар эди-ку. Биз билмасдан қилдик-ку", демасликларингиз учундир.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• المقصود من إنزال الكتب السماوية العمل بمقتضاها لا تلاوتها باللسان وترتيلها فقط، فإن ذلك نَبْذ لها.
Самовий китобларни нозил қилишдан мақсад уларни тажвид билан ўқишгина эмас, ичидаги гапларга амал қилиш ҳамдир. Зеро, қуруқ ўқиб қўйишнинг ўзи уларни отиб юбориш билан баробар.

• أن الله خلق في الإنسان من وقت تكوينه إدراك أدلة الوحدانية، فإذا كانت فطرته سليمة، ولم يدخل عليها ما يفسدها أدرك هذه الأدلة، وعمل بمقتضاها.
Аллоҳ инсонни пайдо қилган пайтидан бошлаб унга Аллоҳнинг ваҳдониятига далолат қилувчи далилларни идрок қилиш қобилиятини ҳам жойлаб қўйган. Шундай экан, модомики, инсон табиатига уни айнитадиган ахлатлар кириб қолмаган экан, соғлом табиат ҳар доим бу далилларни англаш ва улар тақозо этган талабларни бажаришга тайёр бўлади.

• في الآيات عبرة للموفَّقين للعمل بآيات القرآن؛ ليعلموا فضل الله عليهم في توفيقهم للعمل بها؛ لتزكو نفوسهم.
Мазкур оятларда Қуръон оятларига амал қилишга тавфиқ берилганлар учун бир ибрат бордир. Токи, улар Аллоҳ фазлидан баҳраманд бўлганларини билсинлар ва ўзларини шунга яраша ислоҳ этсинлар.

• في الآيات تلقين للمسلمين للتوجه إلى الله تعالى بطلب الهداية منه والعصمة من مزالق الضلال.
Оятлар мусулмонларни ҳидоят сўрашда, залолат сари тойиб кетишдан паноҳ сўрашда ёлғиз Аллоҳгагина илтижо қилиш лозимлигини уқтиряпти.

 
ترجمة معاني آية: (173) سورة: الأعراف
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق