للإطلاع على الموقع بحلته الجديدة

ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني سورة: المرسلات   آية:

سورة المرسلات - Мурсалот

من مقاصد السورة:
الوعيد للمكذبين بالويل يوم القيامة.
Ҳақни ёлғонга чиқарадиганлар учун қиёмат куни азоб ваъдси бордир.

وَٱلۡمُرۡسَلَٰتِ عُرۡفٗا
Аллоҳ таоло от ёлидек пайдар-пай эсадиган шамоллар номига қасам ичди.
التفاسير العربية:
فَٱلۡعَٰصِفَٰتِ عَصۡفٗا
Кучли эсувчи бўрон номига ҳам қасам ичди.
التفاسير العربية:
وَٱلنَّٰشِرَٰتِ نَشۡرٗا
Ёмғирни тарқатиб юборадиган шамоллар номига қасам ичди.
التفاسير العربية:
فَٱلۡفَٰرِقَٰتِ فَرۡقٗا
Ҳақ ва ботилни ажратувчи оятларни етказган фаришталар номига қасам ичди.
التفاسير العربية:
فَٱلۡمُلۡقِيَٰتِ ذِكۡرًا
Ваҳийни олиб тушадиган фаришталар номига қасам ичди.
التفاسير العربية:
عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا
У фаришталар Аллоҳ тарафидан одамларга узр-баҳона қолдирмаслик ҳамда Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириш учун ваҳийни олиб тушади.
التفاسير العربية:
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٞ
Дарҳақиқат, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб ва жазо ҳақидаги ваъдалар шак-шубҳасиз, аниқ амалга ошади.
التفاسير العربية:
فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ
Юлдузларнинг нури сўниб, зиёси ўчиб қолганида.
التفاسير العربية:
وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتۡ
Фаришталар тушиши учун осмон ёрилганида.
التفاسير العربية:
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ
Тоғлар ўрнидан қўзғатилиб, майдаланиб, тўзонга айланиб кетганида.
التفاسير العربية:
وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ
Вақти-соати келиб, пайғамбарлар жамланганида.
التفاسير العربية:
لِأَيِّ يَوۡمٍ أُجِّلَتۡ
Пайғамбарларнинг ўз қавми устидан берадиган гувоҳлиги улуғ кунга кечиктирилганида.
التفاسير العربية:
لِيَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ
Бу кун бандалар орасини ажратиш кунидир. Ким ҳақли ва ким ҳақсиз, ким бахтли ва ким бахтсиз экани аниқ бўладиган кун.
التفاسير العربية:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ажрим куни нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
التفاسير العربية:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
التفاسير العربية:
أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Биз аввалги умматларни Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарларини ёлғонга чиқарганларида ҳалок қилмадикми?!
التفاسير العربية:
ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡأٓخِرِينَ
Сўнгра улардан кейинги ёлғонга чиқарувчиларни ҳам аввалгиларни ҳалок қилганимиз каби ҳалок қилурмиз.
التفاسير العربية:
كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ
Ўша умматни ҳалок қилганимиз каби Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга келган рисолатни ёлғонга чиқарувчи жиноятчи кимсаларни ҳам ҳалок қилурмиз.
التفاسير العربية:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Аллоҳ таолонинг жиноятчиларга уқубат таҳдидларини ёлғонга чиқарувчиларга ўша кунда ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• خطر التعلق بالدنيا ونسيان الآخرة.
Дунёга боғланиб қолиб, охиратни унутиш нақадар хатарли.

• مشيئة العبد تابعة لمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқдир.

• إهلاك الأمم المكذبة سُنَّة إلهية.
Ҳақни инкор қилувчи умматни ҳалок айлаш илоҳий қонуниятдир.

 
ترجمة معاني سورة: المرسلات
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

صادرة عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق