2. (У очиқ ҳужжат) Аллоҳ томонидан (юборилган) бир пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом бўлиб, уларга) покиза саҳифаларни (яъни, Қуръонни) тиловат қилур.
3. У (Қуръонда) энг тўғри ёзувлар — ҳукмлар бордир.
И з о ҳ. Аллоҳ таолонинг сўнгги, мукаммал дини бўлмиш Ислом дини келиши арафасида Таврот, Инжил каби аввал нозил қилинган китоблар берилган яҳудий ва насронийлар ҳам, бутпараст мушриклар ҳам куфр ботқоғига ботиб қолишган, аҳли китоблар Таврот ва Инжилда келиши айтилган бир пайғамбарга кўз тутаётган эдилар. Қачонки улар кутган ҳужжат — Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом тилларида Аллоҳнинг Каломи Қуръон билан келганларида эса...
5. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу Тўғри (Йўлдаги миллатнинг) динидир.
8. Парвардигорлари ҳузуридаги уларнинг жазо-мукофотлари — остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлардир. Улар ўша жойда абадул-абад қолгувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир.