[1]Ушбу оятларда худди ўлик замин вақти соати билан тирилиб боғу-роғларга ва гулу гулзорларга айлангани каби инсонларга ҳам Қиёмат соати келганида қайта жон ато этилиб, қабрларидан чиқишлари эслатиб ўтилгач, энди қуйидаги оятларда илгари ўтган ва Охиратни инкор этгувчи бўлган қавм-қабилаларнинг бошларига тушган кўргулик зикр қилинади.
[2]Қиёмат куни жаҳаннамга «Тўлдингми?», дейилса, у: «Инсону жиндан яна борми?», дейди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла оёғини унинг устига қўяди ва жаҳаннам бир-бирига киришиб кетиб, «Бўлди, етарли, етарли!», деб қолади.
[3]Юқоридаги оятларда ҳаёти дунёдан куфру-исён билан ўтган кимсаларнинг Қиёмат Кунида кечадиган аҳвол-кўргуликлари батафсил баён этилгач, энди тақво эгалари учун тайёрлаб қўйилган жаннат манзаралари тасвирланади.