কুরআনুল কারীমের অর্থসমূহের অনুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - অনুবাদসমূহের সূচী


অর্থসমূহের অনুবাদ আয়াত: (50) সূরা: সূরা আল-আনআম
قُل لَّآ أَقُولُ لَكُمۡ عِندِي خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعۡلَمُ ٱلۡغَيۡبَ وَلَآ أَقُولُ لَكُمۡ إِنِّي مَلَكٌۖ إِنۡ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَيَّۚ قُلۡ هَلۡ يَسۡتَوِي ٱلۡأَعۡمَىٰ وَٱلۡبَصِيرُۚ أَفَلَا تَتَفَكَّرُونَ
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Мен сизларга: "Аллоҳнинг хазиналари менда, уларни ўзим истаганимча тасарруф қиламан", демайман. Ғайбни биламан, деган даъвойим ҳам йўқ. Аллоҳ менга юборган ваҳийдан ўзга ҳеч нарсани билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашадиган бир пайғамбарман, холос, ўзимда йўқ нарсани бор, деб даъво қилмайман". Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Кўр билан кўзи очиқ, яъни, ҳақиқатни кўра олмайдиган кофир билан ҳақни кўриб, унга иймон келтирган мўмин баробар бўлурми?! Эй мушриклар, ақлингизни ишлатиб, атрофингиздаги оят-аломатлар ҳақида тафаккур қилмайсизларми?!"
আরবি তাফসীরসমূহ:
এই পৃষ্ঠার আয়াতগুলোর কতক ফায়দা:
• الأنبياء بشر، ليس لهم من خصائص الربوبية شيء البتة، ومهمَّتهم التبليغ، فهم لا يملكون تصرفًا في الكون، فلا يعلمون الغيب، ولا يملكون خزائن رزق ونحو ذلك.
Пайғамбарлар ҳам одамлар. Уларда ҳеч қанақа парвардигорлик хусусияти йўқ. Уларнинг вазифаси ҳақни етказиш, холос. Улар коинотни бошқара олмайдилар, ғайбни билмайдилар ва ризқ конлари уларнинг қўлида эмас.

• اهتمام الداعية بأتباعه وخاصة أولئك الضعفاء الذين لا يبتغون سوى الحق، فعليه أن يقرِّبهم، ولا يقبل أن يبعدهم إرضاء للكفار.
Даъватчи ўзининг тобеларига алоҳида эътибор қаратмоғи лозим. Айниқса, ҳақдан ўзга нарсани умид қилмайдиган фақир тобеларига. Уларни ўзига яқин олмоғи ва кофирлар кўнглини оламан деб, уларни ўзидан қувмаслиги лозим.

• إشارة الآية إلى أهمية العبادات التي تقع أول النهار وآخره.
Куннинг аввали ва охирида қилинадиган ибодатларнинг нақадар аҳамиятли эканига ишора қилиняпти.

 
অর্থসমূহের অনুবাদ আয়াত: (50) সূরা: সূরা আল-আনআম
সূরাসমূহের সূচী পৃষ্ঠার নাম্বার
 
কুরআনুল কারীমের অর্থসমূহের অনুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - অনুবাদসমূহের সূচী

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

বন্ধ