কুরআনুল কারীমের অর্থসমূহের অনুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - অনুবাদসমূহের সূচী


অর্থসমূহের অনুবাদ আয়াত: (23) সূরা: সূরা আল-আনফাল
وَلَوۡ عَلِمَ ٱللَّهُ فِيهِمۡ خَيۡرٗا لَّأَسۡمَعَهُمۡۖ وَلَوۡ أَسۡمَعَهُمۡ لَتَوَلَّواْ وَّهُم مُّعۡرِضُونَ
Агар Аллоҳ ўша ҳақни ёлғонга чиқарган мушрикларда бир яхшилик борлигини билганида эди, уларнинг қулоқларини очиб қўйган бўларди ва улар эшитадиган, қулоқ соладиган, ақлини ишлатадиган кимсаларга айланардилар. Лекин Аллоҳ уларда яхшилик йўқлигини яхши билади. Фаразан, Аллоҳ уларнинг қулоқларини очиб қўйган тақдирда ҳам улар барибир саркашлик билан иймондан юз ўгириб кетган бўлар эдилар.
আরবি তাফসীরসমূহ:
এই পৃষ্ঠার আয়াতগুলোর কতক ফায়দা:
• من كان الله معه فهو المنصور وإن كان ضعيفًا قليلًا عدده، وهذه المعية تكون بحسب ما قام به المؤمنون من أعمال الإيمان.
Кимнинг ёри Худо бўлса, сони оз бўлса ҳам, ўзи заиф бўлса ҳам, ўша ғолибдир. Мўминлар иймон талабларини қанчалик кўп бажарсалар, шунчалик Аллоҳга яқинлашиб бораверадилар.

• المؤمن مطالب بالأخذ بالأسباب المادية، والقيام بالتكليف الذي كلفه الله، ثم يتوكل على الله، ويفوض الأمر إليه، أما تحقيق النتائج والأهداف فهو متروك لله عز وجل.
Мўминдан моддий сабабларга риоя қилгани ҳолда Аллоҳ унинг зиммасига юклаган вазифани адо этиши ва шундан кейин Аллоҳга таваккал қилиб, ҳамма ишни У Зотга топшириб қўйиши талаб қилинади. Натижа, оқибат эса ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.

• في الآيات دليل على أن الله تعالى لا يمنع الإيمان والخير إلا عمَّن لا خير فيه، وهو الذي لا يزكو لديه هذا الإيمان ولا يثمر عنده.
Оятлар шуни кўрсатадики, Аллоҳ унда ҳеч яхшилиги йўқ одамгагина иймон ва эзгуликни насиб қилмайди. У Зотнинг наздида бундай одамнинг иймони ҳақиқий бўлмайди ва мева бермайди.

• على العبد أن يكثر من الدعاء: يا مقلب القلوب ثبِّت قلبي على دينك، يا مُصرِّف القلوب اصرف قلبي إلى طاعتك.
Банда тубандагича кўп-кўп дуо қилмоғи лозим: "Эй қалбларни ўзгартириб тургувчи Зот, қалбимни динингда собит айла! Эй қалбларни буриб тургувчи Зот, қалбимни тоатинг сари бургин!"

• أَمَرَ الله المؤمنين ألا يُقِرُّوا المنكر بين أظهرهم فيعُمَّهم العذاب.
Аллоҳ мўминларга бир гуноҳга рози бўлиб кетавермасликни тайинлади. Токи, унинг касофатидан келадиган азоб ҳаммага урмасин.

 
অর্থসমূহের অনুবাদ আয়াত: (23) সূরা: সূরা আল-আনফাল
সূরাসমূহের সূচী পৃষ্ঠার নাম্বার
 
কুরআনুল কারীমের অর্থসমূহের অনুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - অনুবাদসমূহের সূচী

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

বন্ধ