Prijevod značenja časnog Kur'ana - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Sadržaj prijevodā


Prijevod značenja Ajet: (51) Sura: Sura el-Ahzab
۞ تُرۡجِي مَن تَشَآءُ مِنۡهُنَّ وَتُـٔۡوِيٓ إِلَيۡكَ مَن تَشَآءُۖ وَمَنِ ٱبۡتَغَيۡتَ مِمَّنۡ عَزَلۡتَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكَۚ ذَٰلِكَ أَدۡنَىٰٓ أَن تَقَرَّ أَعۡيُنُهُنَّ وَلَا يَحۡزَنَّ وَيَرۡضَيۡنَ بِمَآ ءَاتَيۡتَهُنَّ كُلُّهُنَّۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا فِي قُلُوبِكُمۡۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَلِيمٗا
Эй Пайғамбар, сиз улардан ўзингиз хоҳлаганингизни четлатиб, бирга бўлмаслигингиз, хоҳлаганингизни ўзингизга олиб, ҳамхона бўлишингиз мумкин. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан биронтасини истасангиз, сизга гуноҳ бўлмас. Сизга берилган бу ихтиёр ва кенглик уларнинг кўзлари қувонишига, ғам чекмасликларига ва сиз уларга берган нарсага барчалари рози бўлишларига яқинроқдир. Эй эркаклар, Аллоҳ айрим аёлларни қўйиб, бошқа айрим аёлларга мойил бўлаётганингизни яхши билади. У Зот бандаларининг ҳамма ишларидан воқиф. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. У Ҳалим Зотдир. Шояд, тавба қилиб қолсалар, дея жазони тезлаштирмайди.
Tefsiri na arapskom jeziku:
Poruke i pouke ajeta na ovoj stranici:
• عظم مقام النبي صلى الله عليه وسلم عند ربه؛ ولذلك عاتب الصحابة رضي الله عنهم الذين مكثوا في بيته صلى الله عليه وسلم لِتَأَذِّيه من ذلك.
Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг мартабаси Парвардигори ҳузурида нақадар улуғ экани таъкидланяпти. У зотнинг уйида узоқ қолиб, озор берганлари учун ҳатто саҳобаларга танбеҳ бериляпти.

• ثبوت صفتي العلم والحلم لله تعالى.
Аллоҳ таолонинг илм ва ҳилм сифатларига эга экани ўз исботини топяпти.

• الحياء من أخلاق النبي صلى الله عليه وسلم.
Ҳаё Пайғамбар алайҳиссаломнинг хулқларидан биридир.

• صيانة مقام أمهات المؤمنين زوجات النبي صلى الله عليه وسلم.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлмиш мўминлар оналарининг ҳурматлари жойига қўйиляпти.

 
Prijevod značenja Ajet: (51) Sura: Sura el-Ahzab
Indeks sura Broj stranice
 
Prijevod značenja časnog Kur'ana - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Sadržaj prijevodā

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Zatvaranje