Prijevod značenja časnog Kur'ana - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Sadržaj prijevodā


Prijevod značenja Ajet: (142) Sura: Sura el-En'am
وَمِنَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ حَمُولَةٗ وَفَرۡشٗاۚ كُلُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ
Аллоҳ сизларга ҳайвонлардан катта туялар каби юк кўтара оладиганини ҳам, кичик туя ва қўйлар каби устига юк ортиб бўлмайдиганларини ҳам яратди. Эй одамлар, Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган бу неъматлардан баҳраманд бўлинглар, тановул қилинглар. Шайтоннинг изидан бориб, мушрикларга ўхшаб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани эса ҳаром қилиб юрманглар. Эй одамлар, шайтон сизларга очиқдан-очиқ душмандирки, унинг мақсади сизларни Аллоҳга гуноҳ қилдиришдир.
Tefsiri na arapskom jeziku:
Poruke i pouke ajeta na ovoj stranici:
• ذم الله المشركين بسبع صفات هي : الخسران والسفاهة وعدم العلم وتحريم ما رزقهم الله والافتراء على الله والضلال وعدم الاهتداء؛ فهذه أمور سبعة، وكل واحد منها سبب تام في حصول الذم.
Аллоҳ мушрикларни етти сифат билан мазаммат қилди. Улар: муваффақиятсизлик, калтабинлик, илмсизлик, Аллоҳ берган ҳалол ризқни ҳаромга айлантириш, Аллоҳ шаънига бўҳтон қилиш, залолат ва ҳидоят топмаслик. Бу етти ишнинг ҳар бирида маззаммат қилинишга лойиқ етарли сабаб бор.

• الأهواء سبب تحريم ما أحل الله وتحليل ما حرم الله.
Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиш ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиш каби жиноятлар ҳавойи нафс касофати туфайли содир бўлади.

• وجوب الزكاة في الزروع والثمار عند حصادها، مع جواز الأكل منها قبل إخراج زكاتها، ولا يُحْسَب من الزكاة.
Экин ва меваларнинг йиғим-терим пайтида закотини бериш вожиб. Закотини чиқармасдан олдин улардан тановул қилиш жоиз. Униси закотдан ҳисобланмайди.

• التمتع بالطيبات مع عدم الإسراف ومجاوزة الحد في الأكل والإنفاق.
Ҳалол неъматлардан исроф қилмасдан, ҳаддан ошмасдан ейиш ҳам, бошқаларга инфоқ-эҳсон қилиш ҳам мумкин.

 
Prijevod značenja Ajet: (142) Sura: Sura el-En'am
Indeks sura Broj stranice
 
Prijevod značenja časnog Kur'ana - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Sadržaj prijevodā

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Zatvaranje