Prijevod značenja časnog Kur'ana - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Sadržaj prijevodā


Prijevod značenja Ajet: (189) Sura: Sura el-A'araf
۞ هُوَ ٱلَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفۡسٖ وَٰحِدَةٖ وَجَعَلَ مِنۡهَا زَوۡجَهَا لِيَسۡكُنَ إِلَيۡهَاۖ فَلَمَّا تَغَشَّىٰهَا حَمَلَتۡ حَمۡلًا خَفِيفٗا فَمَرَّتۡ بِهِۦۖ فَلَمَّآ أَثۡقَلَت دَّعَوَا ٱللَّهَ رَبَّهُمَا لَئِنۡ ءَاتَيۡتَنَا صَٰلِحٗا لَّنَكُونَنَّ مِنَ ٱلشَّٰكِرِينَ
Эй эркаклар ва аёллар, У шундай Зотки, сизларни бир жондан, яъни, Одам алайҳиссаломдан вужудга келтирди. Одам алайҳиссалом ором-осойиш топиши учун унинг чап қовурғасидан жуфти Ҳаввони яратди. У билан қўшилгач, у енгил ҳомиладор бўлди. Биринчи марта бўлаётгани учун ҳатто сезмай ҳам қолди. Ҳеч қандай юкни сезмай, ишларини қилиб юраверди. Қорни катталашиб, оғирликни сеза бошлагач, эр-хотин Парвардигорларига дуо қилиб: "Парвардигоро, бизга бир солиҳ фарзанд берсанг, албатта неъматларингга шукр қилгувчилардан бўламиз", дедилар.
Tefsiri na arapskom jeziku:
Poruke i pouke ajeta na ovoj stranici:
• في الآيات بيان جهل من يقصد النبي صلى الله عليه وسلم ويدعوه لحصول نفع أو دفع ضر؛ لأن النفع إنما يحصل من قِبَلِ ما أرسل به من البشارة والنذارة.
Мазкур оятларда фойда ёки зарар етказиш бобида Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзига дуо қилиш нодонлик экани уқтириляпти. Чунки бу иш Пайғамбар алайҳиссаломни огоҳлантирувчи ва хушхабар етказувчи қилиб юборган Аллоҳ Қўлидадир.

• جعل الله بمنَّته من نوع الرجل زوجه؛ ليألفها ولا يجفو قربها ويأنس بها؛ لتتحقق الحكمة الإلهية في التناسل.
Аллоҳ Ўз фазлу карами ила эркакдан жуфтини яратди. Токи, эркак аёл билан ором-осойиш топсин ва насл қолдиришга оид илоҳий ҳикмат амалга ошсин.

• لا يليق بالأفضل الأكمل الأشرف من المخلوقات وهو الإنسان أن يشتغل بعبادة الأخس والأرذل من الحجارة والخشب وغيرها من الآلهة الباطلة.
Энг афзал, энг шарафли махлуқ бўлмиш инсонга тош ва ёғоч каби тубан, паст махлуқларга бандалик қилиш асло ярашмайди.

 
Prijevod značenja Ajet: (189) Sura: Sura el-A'araf
Indeks sura Broj stranice
 
Prijevod značenja časnog Kur'ana - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Sadržaj prijevodā

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Zatvaranje