ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه ى ازبکی - علاء الدین منصور * - لیست ترجمه ها

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

ترجمهٔ معانی آیه: (173) سوره: سوره اعراف
أَوۡ تَقُولُوٓاْ إِنَّمَآ أَشۡرَكَ ءَابَآؤُنَا مِن قَبۡلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةٗ مِّنۢ بَعۡدِهِمۡۖ أَفَتُهۡلِكُنَا بِمَا فَعَلَ ٱلۡمُبۡطِلُونَ
173. Ёки: «Ахир илгари ота-боболаримиз мушрик бўлган эсалар, бизлар улардан кейин келган (ва уларнинг ўргатган йўлларига эргашган) авлод бўлсак, ўша ноҳақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни ҳалок қилурмисан», демасликларингиз учундир.
И з о ҳ. Халқ орасида машҳур бўлган «алмисоқ, алмисоқдан қолган» деган ибораларнинг асл мазмуни юқоридаги икки оятда мазкур бўлди. Қуръон бизга уқтиришича, Аллоҳ таоло Ўз қудрати билан Одам алайҳис-саломнинг белидан ундан тарқайдиган барча зурриётларини чиқариб, уларга Ўзининг мўъжизаларини кўрсатгач: «Айтинглар-чи, Мен сизларнинг Раббингиз эмасманми», деганида, улар: «Парвардигоро, Ўзинг барчамизнинг Раббимизсан, бизлар бунга гувоҳ бўлдик», деб Аллоҳга аҳду паймон, яъни мисоқ берган эканлар. Шунинг учун Ислом уламолари: «Кимда-ким кофир бўлса ёки динидан қайтса, ўзининг Аллоҳга берган мисоқидан қайтган бўлади», дейдилар. Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг: «Ҳар бир туғилган бола тоза ҳолда — Исломда туғилади. Кейин ота-онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилиб бузуқ тарбия беришади», деган ҳадисларининг мазмуни ҳам юқоридаги оятларга ҳамоҳангдир.
تفسیرهای عربی:
 
ترجمهٔ معانی آیه: (173) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه ى ازبکی - علاء الدین منصور - لیست ترجمه ها

ترجمه ى معانی قرآن کریم به زبان ازبکی، مترجم: علاء الدین منصور. سال چاپ: 1430هجرى قمرى. اين ترجمه با سرپرستى مرکز رواد ترجمه تصحيح شده است. و امكان اطلاع يافتن بر ترجمه ى اصلى جهت اظهار نظر، ارزيابى و پيشرفت مستمر امكان پزير است.

بستن