Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی سوره: شعراء   آیه:
وَٱجۡعَل لِّي لِسَانَ صِدۡقٖ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Мендан кейин келадиган авлодлар орасида яхши номим қолсин. Мени чин дилдан мақтасинлар.
تفسیرهای عربی:
وَٱجۡعَلۡنِي مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ
Менга мўмин бандалар яйраб юрадиган неъматлар жаннатидан жой бериб, унинг ворисларидан айлагин.
تفسیرهای عربی:
وَٱغۡفِرۡ لِأَبِيٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
Отамни мағфират қилгин. У ширк туфайли ҳақ йўлдан озганлар сафида бўлди. Иброҳим алайҳиссалом отасининг дўзахий экани аниқ бўлмасидан олдин унинг ҳақига дуо қилганди. Дўзахий экани аниқлашгач, ундан юз ўгирди ва унинг ҳақига дуо қилмай қўйди.
تفسیرهای عربی:
وَلَا تُخۡزِنِي يَوۡمَ يُبۡعَثُونَ
Одамлар ҳисоб-китоб учун қайта тирилтириладиган кунда мени азобга гирифтор айлаб, шарманда қилма.
تفسیرهای عربی:
يَوۡمَ لَا يَنفَعُ مَالٞ وَلَا بَنُونَ
Одамнинг шу дунёда топган мол-дунёси ҳам, бола-чақаси ҳам фойда бермайдиган кунда мени шарманда қилма.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا مَنۡ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلۡبٖ سَلِيمٖ
Аллоҳнинг ҳузурига ширк, мунофиқлик, риё, кибр каби кирлардан қалбини пок тутиб бора олган кимсагина бундан мустасно. Зеро, у кунда мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам асқотмас.
تفسیرهای عربی:
وَأُزۡلِفَتِ ٱلۡجَنَّةُ لِلۡمُتَّقِينَ
Жаннат Парвардигоридан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга яқинлаштирилди.
تفسیرهای عربی:
وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِلۡغَاوِينَ
Маҳшар куни дўзах ҳақ диндан адашиб, йўлдан озганларга кўрсатилди.
تفسیرهای عربی:
وَقِيلَ لَهُمۡ أَيۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ
Уларга айтилди: "Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!"
تفسیرهای عربی:
مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلۡ يَنصُرُونَكُمۡ أَوۡ يَنتَصِرُونَ
Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қиласизлар. Улар сизларни Аллоҳнинг азобидан қутқара оладими? Сизлар тугул, ўзларини қутқара оладиларми?
تفسیرهای عربی:
فَكُبۡكِبُواْ فِيهَا هُمۡ وَٱلۡغَاوُۥنَ
Улар ҳам, уларни йўлдан урганлар ҳам устма-уст дўзахга улоқтирилди.
تفسیرهای عربی:
وَجُنُودُ إِبۡلِيسَ أَجۡمَعُونَ
Иблиснинг шайтонлардан иборат лашкарлари, ҳамма-ҳаммалари, биронтаси ҳам қолмасдан дўзахга улоқтирилдилар.
تفسیرهای عربی:
قَالُواْ وَهُمۡ فِيهَا يَخۡتَصِمُونَ
Аллоҳга ширк келтириб, У Зотдан бошқасига ибодат қиладиган мушриклар ўша сохта маъбудлари билан талашиб-тортишар эканлар, шундай дедилар:
تفسیرهای عربی:
تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ
Аллоҳга қасамки, биз, албатта, очиқ залолатда бўлган эканмиз.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Сизларни ҳамма махлуқотларнинг парвардигоридек кўриб, Унга ибодат қилгандек, сизларга ҳам ибодат қилайликми?
تفسیرهای عربی:
وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Бизни Аллоҳни қўйиб, ўзларига ибодат қилишга чорлаган жиноятчиларгина йўлдан урганлар.
تفسیرهای عربی:
فَمَا لَنَا مِن شَٰفِعِينَ
Мана энди бизни Аллоҳнинг азобидан қутқариб оладиган шафоатчилар ҳам йўқ.
تفسیرهای عربی:
وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٖ
Бизни ҳимоя қиладиган бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
تفسیرهای عربی:
فَلَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Дунё ҳаётига яна бир бор қайтишнинг иложи бўлганда қанийди. Аллоҳга иймон келтириб, мўминлардан бўлар эдик.
تفسیرهای عربی:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Иброҳим алайҳиссалом ва ҳақни ёлғонга чиқарганларнинг оқибати ҳақидаги бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмаган эдилар.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Азиздир, Ғолибдирки, душманларидан қасос олгай, тавба қилувчиларга эса Меҳрибондир.
تفسیرهای عربی:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ نُوحٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Нуҳ қавми Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга қондош биродарлари Нуҳ: "Аллоҳдан қўрқиб, Ундан бошқага ибодат қилишдан тийилмайсизларми?", деган эди.
تفسیرهای عربی:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Мен сизларга юборилган пайғамбарман. Мени сизларга Аллоҳ юборди. Ишончли пайғамбарман. Аллоҳ менга юборган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам.
تفسیرهای عربی:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар.
تفسیرهای عربی:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Сизларга Парвардигорим тарафидан етказган хабарим учун мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори Аллоҳнинггина зиммасидадир.
تفسیرهای عربی:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар.
تفسیرهای عربی:
۞ قَالُوٓاْ أَنُؤۡمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلۡأَرۡذَلُونَ
Унга қавми шундай деди: "Эй Нуҳ, тобеларинг пасткаш, ялангоёқлар бўлиб турган бир пайтда биз сенга эргашармидик?! Уларнинг орасида биронта бообрўси бўлмаса?!
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• أهمية سلامة القلب من الأمراض كالحسد والرياء والعُجب.
Қалбнинг ҳасад, риё, кибр каби кирлардан пок бўлиши ўта муҳим.

• تعليق المسؤولية عن الضلال على المضلين لا تنفع الضالين.
Адашганлар айбни адаштирганларга ағдарадилар. Лекин бу ишлари уларга фойда бермайди.

• التكذيب برسول الله تكذيب بجميع الرسل.
Бир пайғамбарни ёлғончига чиқариш ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқариш билан баробар.

• حُسن التخلص في قصة إبراهيم من الاستطراد في ذكر القيامة ثم الرجوع إلى خاتمة القصة.
Иброҳим қиссасида олдин қиёмат тасвирланиб, ортидан қиссанинг якуни келяпти. Нақадар гўзал хулоса!

 
ترجمهٔ معانی سوره: شعراء
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم - لیست ترجمه ها

مركز تفسير و پژوهش‌های قرآنى آن را منتشر كرده است.

بستن