Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (103) سوره: نساء
فَإِذَا قَضَيۡتُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ قِيَٰمٗا وَقُعُودٗا وَعَلَىٰ جُنُوبِكُمۡۚ فَإِذَا ٱطۡمَأۡنَنتُمۡ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَۚ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ كِتَٰبٗا مَّوۡقُوتٗا
Эй мўминлар, намоздан бўшаганингиздан кейин Аллоҳни ҳамма ҳолатда - турганингизда ҳам, ўтирганингизда ҳам, ёнбошлаганингизда ҳам тасбеҳ, таҳлил, ҳамд айтиб эслангиз. Хавф бартараф бўлиб, тинч-хотиржам бўлган пайтингизда намозни ҳамма рукнлари, вожибларию суннатлари билан тўкис адо этингиз. Намоз мўминларга муайян вақтда бажарилиши вожиб бўлган фарздир. Узр бўлмаса, муқимликда уни кечиктириш жоиз эмас. Мусофирликда эса икки намозни жам - бир қилиб ўқиш ҳам, қаср - қисқа қилиб ўқиш ҳам жоиз.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• استحباب صلاة الخوف وبيان أحكامها وصفتها.
Хавф намозининг мустаҳаблиги. Унинг ҳукмлари ва тавсифи баёни

• الأمر بالأخذ بالأسباب في كل الأحوال، وأن المؤمن لا يعذر في تركها حتى لو كان في عبادة.
Ҳамма-ҳамма ҳолатларда ҳам сабабини қилиб қўйишга буюриляпти. Мўмин ҳатто ибодатда ҳам бу мажбуриятдан озод этилмайди. У намозда ҳам сабабини қилиб, эҳтиёт чорасини кўриши шарт.

• مشروعية دوام ذكر الله تعالى على كل حال، فهو حياة القلوب وسبب طمأنينتها.
Аллоҳ таолони ҳар бир ҳолатда зикр қилиб, ёдда тутиб юриш шариатдандир. Зикр қалблар ҳаётидир. Диллар ороми у биландир.

• النهي عن الضعف والكسل في حال قتال العدو، والأمر بالصبر على قتاله.
Душман билан жанг кетаётганда бўш келиш ва танбаллик қилишдан қайтариляпти ҳамда сабрга буюриляпти.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (103) سوره: نساء
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم - لیست ترجمه ها

مركز تفسير و پژوهش‌های قرآنى آن را منتشر كرده است.

بستن