ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (2) سوره: سوره ق
بَلۡ عَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡ فَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا شَيۡءٌ عَجِيبٌ
Уларнинг ҳақни тан олмасликларига сабаб сизнинг ёлғон гапираётганингизни билиб қолганлари эмас. Улар сизнинг ростгўй эканингизни жуда яхши биладилар. Бунинг сабаби бошқа ёқда. Улар огоҳлантирувчи пайғамбар фаришталардан эмас, ўзларига ўхшаган бир одам бўлиб чиққанидан ажабландилар. Шундан ажабланишиб: "Пайғамбарнинг ўзимизга ўхшаган бир одам бўлиши жуда қизиқ-ку", дедилар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• المشركون يستعظمون النبوة على البشر، ويمنحون صفة الألوهية للحجر!
Мушрикларнинг иши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Пайғамбарликни инсоннинг қўлидан келмайдиган ўта улуғ иш, деб биладилар-да, жонсиз тошларга худолик мақомини бериб юборадилар.

• خلق السماوات، وخلق الأرض، وإنزال المطر، وإنبات الأرض القاحلة، والخلق الأول: كلها أدلة على البعث.
Осмонлару ернинг яратилиши, ёмғирнинг ёғиши, қуриб-қақраб ётган ўлик ерга жон кириб яшнаб кетиши, инсонларнинг илк бора яратилишлари - шуларнинг ҳаммаси қайта тирилиш ҳақ эканини исботловчи далиллардир.

• التكذيب بالرسل عادة الأمم السابقة، وعقاب المكذبين سُنَّة إلهية.
Пайғамбарларни ёлғончига чиқариш ўтган умматларнинг одати бўлган. Ёлғончига чиқарувчиларни жазолаш эса илоҳий қонуниятдир.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (2) سوره: سوره ق
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن