Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی سوره: قمر   آیه:
خُشَّعًا أَبۡصَٰرُهُمۡ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ كَأَنَّهُمۡ جَرَادٞ مُّنتَشِرٞ
Кўзлари қўрқувга тўлиб, тарқалиб кетган чигирткалардек қабрлардан ҳисоб-китоб майдонига чиқиб келадилар.
تفسیرهای عربی:
مُّهۡطِعِينَ إِلَى ٱلدَّاعِۖ يَقُولُ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا يَوۡمٌ عَسِرٞ
Ўша майдонга чақираётган жарчига шошиб борар эканлар, кофирлар у ердаги даҳшатларни кўриб: "Бу кун жуда оғир кундир", дейдилар.
تفسیرهای عربی:
۞ كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ فَكَذَّبُواْ عَبۡدَنَا وَقَالُواْ مَجۡنُونٞ وَٱزۡدُجِرَ
Эй Пайғамбар, анави даъватингизни ёлғонга чиқараётганлардан олдин ҳам Нуҳ қавми бандамиз Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, у бир мажнун, дегандилар. Унга турли хил таҳдидлар, таҳқирлар, ҳақоратлар ёғдириб, ўз вазифасини адо этишдан тўсиб қўйгандилар.
تفسیرهای عربی:
فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنِّي مَغۡلُوبٞ فَٱنتَصِرۡ
Бас, Нуҳ алайҳиссалом Парвардигорига дуо қилиб: "Қавмим мени мағлуб этди. Менга қулоқ солмади. Энди уларга азобингни юбориб, менга мадад бер", деди.
تفسیرهای عربی:
فَفَتَحۡنَآ أَبۡوَٰبَ ٱلسَّمَآءِ بِمَآءٖ مُّنۡهَمِرٖ
Бас, само эшикларини шаррос қуйилаётган сув билан очиб юбордик.
تفسیرهای عربی:
وَفَجَّرۡنَا ٱلۡأَرۡضَ عُيُونٗا فَٱلۡتَقَى ٱلۡمَآءُ عَلَىٰٓ أَمۡرٖ قَدۡ قُدِرَ
Ердан ҳам булоқлар чиқардик. Бас, осмондан ёғаётган сув билан ердан чиқаётган сув Аллоҳ азалда тақдир қилиб қўйган бир иш устида учрашиб, ҳаммани ғарқ этди. Аллоҳ нажот берган кишиларгина омон қолдилар.
تفسیرهای عربی:
وَحَمَلۡنَٰهُ عَلَىٰ ذَاتِ أَلۡوَٰحٖ وَدُسُرٖ
Нуҳни тахталар ва михлардан ясалган кемага юкладик. Шу билан уни шериклари билан қутқариб қолдик.
تفسیرهای عربی:
تَجۡرِي بِأَعۡيُنِنَا جَزَآءٗ لِّمَن كَانَ كُفِرَ
Бу кема шиддатли тўлқинлар ичра Бизнинг Кўз ўнгимизда, ҳифзу ҳимоямизда сузиб боради. Шу билан Нуҳга мадад бердик. Олдин уни қавми Аллоҳ тарафидан рисолатни олиб келганида ёлғончига чиқариб, инкор қилгандилар.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَد تَّرَكۡنَٰهَآ ءَايَةٗ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Биз бу азобни бир ибрат қилиб қолдирдик. Хўш, бирон ибрат олгувчи борми?!
تفسیرهای عربی:
فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ
Ҳақни ноҳаққа чиқарувчиларга қаратилган азобим қандоқ бўлди?! Уларни ҳалок этиш ҳақидаги огоҳлантиришим қандай бўлганди?!
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Биз Қуръондан ибрат, насиҳат олишни қулай қилиб қўйдик. Қани, ундан ибрат, насиҳат оладиган одам борми?!
تفسیرهای عربی:
كَذَّبَتۡ عَادٞ فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ
Од қабиласи ҳам ўзининг пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқардилар. Бас, эй Макка аҳли, фикр юритинглар! Уларга азобим қандай бўлди?! Бошқаларни азоб келишидан огоҳлантиришим қандай бўлди?!
تفسیرهای عربی:
إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ رِيحٗا صَرۡصَرٗا فِي يَوۡمِ نَحۡسٖ مُّسۡتَمِرّٖ
Дарҳақиқат, Биз уларни жаҳаннамга олиб боришгача давом этадиган бир машъум кунда улар устига бир даҳшатли бўронни юбордик.
تفسیرهای عربی:
تَنزِعُ ٱلنَّاسَ كَأَنَّهُمۡ أَعۡجَازُ نَخۡلٖ مُّنقَعِرٖ
У одамларни илдизи билан қўпориб олинган хурмо таналаридек учириб кетади.
تفسیرهای عربی:
فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ
Эй Макка аҳли, фикр юритинглар! Уларга юборган азобим қандай бўлди?! Бошқаларни азобдан огоҳлантиришим қандай бўлди?!
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Биз Қуръондан ибрат, насиҳат олишни қулай қилиб қўйдик. Қани, ундан ибрат, насиҳат оладиган одам борми?!
تفسیرهای عربی:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِٱلنُّذُرِ
Самуд қабиласи Солиҳ алайҳиссаломнинг огоҳлантиришларини ёлғонга чиқарди.
تفسیرهای عربی:
فَقَالُوٓاْ أَبَشَرٗا مِّنَّا وَٰحِدٗا نَّتَّبِعُهُۥٓ إِنَّآ إِذٗا لَّفِي ضَلَٰلٖ وَسُعُرٍ
Норози бўлиб дедилар: "Ўзимизга ўхшаган бир одамга эргашамизми?! Унга эргашсак, ғирт адашган, йўлдан озган бир аҳмоқ бўлиб қоламиз-ку!"
تفسیرهای عربی:
أَءُلۡقِيَ ٱلذِّكۡرُ عَلَيۡهِ مِنۢ بَيۡنِنَا بَلۡ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٞ
Орамиздан келиб-келиб ўшанга ваҳий тушибдими? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У бир мутакаббир каззоб, холос.
تفسیرهای عربی:
سَيَعۡلَمُونَ غَدٗا مَّنِ ٱلۡكَذَّابُ ٱلۡأَشِرُ
Мутакаббир каззоб Солиҳ алайҳиссаломми ёки уларнинг ўзларими, яқинда Қиёмат куни билиб оладилар.
تفسیرهای عربی:
إِنَّا مُرۡسِلُواْ ٱلنَّاقَةِ فِتۡنَةٗ لَّهُمۡ فَٱرۡتَقِبۡهُمۡ وَٱصۡطَبِرۡ
Биз тошдан туя чиқариб, уларни синаш учун юборамиз. Эй Солиҳ, сен улар нима қилишларини кузатиб тур ва уларнинг озорларига сабр қил.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• مشروعية الدعاء على الكافر المصرّ على كفره.
Кофирлигида қаттиқ туриб олган кофирга қарши дуо қилиш шаръан жоиз.

• إهلاك المكذبين وإنجاء المؤمنين سُنَّة إلهية.
Ҳақни ноҳаққа чиқарувчиларни ҳалок этиш, мўминларга эса нажот бериш илоҳий қонуниятдир.

• تيسير القرآن للحفظ وللتذكر والاتعاظ.
Қуръон ёдлашга ҳам, ундан ибрат, насиҳат олишга ҳам қулай қилиб қўйилган.

 
ترجمهٔ معانی سوره: قمر
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم - لیست ترجمه ها

مركز تفسير و پژوهش‌های قرآنى آن را منتشر كرده است.

بستن