Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی سوره: قمر   آیه:
وَمَآ أَمۡرُنَآ إِلَّا وَٰحِدَةٞ كَلَمۡحِۭ بِٱلۡبَصَرِ
Бир нарсани истасак, унга биргина "Бўл", деган сўзни айтамиз, тамом. Шу билан истаган нарсамиз бир кўз юмиб очгунча бўлади.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ أَهۡلَكۡنَآ أَشۡيَاعَكُمۡ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Ўтмишдаги кофирликда сизларга ўхшаганларни ҳалок айлаганмиз. Шундан ибрат олиб, куфрдан тийиладиган бирон кимса борми?!
تفسیرهای عربی:
وَكُلُّ شَيۡءٖ فَعَلُوهُ فِي ٱلزُّبُرِ
Бандалар қилган ҳар бир ишни фаришталар ёзиб борадилар. Биронтасини ҳам қолдирмайдилар.
تفسیرهای عربی:
وَكُلُّ صَغِيرٖ وَكَبِيرٖ مُّسۡتَطَرٌ
Ҳар бир кичик ва катта ишлар, гаплар номаи аъмолга ёзиб борилади. Лавҳул-маҳфузда ҳам ёзилгандир. Яқинда уларга яраша жазо ёки мукофот берилур.
تفسیرهای عربی:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَنَهَرٖ
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотлар жаннатларда, дарёлар бўйида яйраб юрадилар.
تفسیرهای عربی:
فِي مَقۡعَدِ صِدۡقٍ عِندَ مَلِيكٖ مُّقۡتَدِرِۭ
Ҳар ишга Қодир, ҳар нарсага молик Подшоҳ ҳузуридаги бирон гуноҳ, беҳудалик аралашмаган соф ҳақиқат мажлисида бўладилар. Улар эришган абадий неъматлар ҳақида эса сўрамай қўя қолинг.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• كتابة الأعمال صغيرها وكبيرها في صحائف الأعمال.
Амалларнинг кичиги ҳам, каттаси ҳам номаи аъмолга ёзиб борилади.

• ابتداء الرحمن بذكر نعمه بالقرآن دلالة على شرف القرآن وعظم منته على الخلق به.
Меҳрибон Аллоҳнинг неъматларини бирма-бир санаш асносида Қуръонни биринчи ўринга қўйгани унинг нақадар шарафли ва ўта улкан неъмат эканини кўрсатиб турибди.

• مكانة العدل في الإسلام.
Оятлар Исломда адолатнинг нақадар юксак мақомда эканини ифодалаяпти.

• نعم الله تقتضي منا العرفان بها وشكرها، لا التكذيب بها وكفرها.
Аллоҳнинг неъматлари уларга куфр келтириш ва уларни ёлғонга чиқаришни эмас, аксинча, уларни таниш ва уларга шукр қилишни тақозо этади.

 
ترجمهٔ معانی سوره: قمر
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم - لیست ترجمه ها

مركز تفسير و پژوهش‌های قرآنى آن را منتشر كرده است.

بستن