ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة * - لیست ترجمه ها

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

ترجمهٔ معانی سوره: سوره صافات   آیه:

Соффот сураси

وَٱلصَّٰٓفَّٰتِ صَفّٗا
Саф тортиб турган (фаришта)ларга қасам.
تفسیرهای عربی:
فَٱلزَّٰجِرَٰتِ زَجۡرٗا
Зажр қилгувчи (фаришта)ларга қасам.
تفسیرهای عربی:
فَٱلتَّٰلِيَٰتِ ذِكۡرًا
Зикрни тиловат қилгувчи (фаришта)ларга қасам.
تفسیرهای عربی:
إِنَّ إِلَٰهَكُمۡ لَوَٰحِدٞ
Дарҳақиқат, илоҳингиз биттадир.
تفسیرهای عربی:
رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَرَبُّ ٱلۡمَشَٰرِقِ
Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Машриқларнинг Парвардигоридир.
تفسیرهای عربی:
إِنَّا زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِزِينَةٍ ٱلۡكَوَاكِبِ
Дарҳақиқат, Биз дунё осмонини юлдузлар безаги ила безадик.
تفسیرهای عربی:
وَحِفۡظٗا مِّن كُلِّ شَيۡطَٰنٖ مَّارِدٖ
Ҳар бир итоатсиз шайтондан сақладик.
تفسیرهای عربی:
لَّا يَسَّمَّعُونَ إِلَى ٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰ وَيُقۡذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٖ
Улар олий мавжудотни эшита олмаслар ва ҳар тарафдан отилурлар.
تفسیرهای عربی:
دُحُورٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٞ وَاصِبٌ
Ҳайдалурлар! Улар учун доимий азоб бордир.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا مَنۡ خَطِفَ ٱلۡخَطۡفَةَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ ثَاقِبٞ
Илло биронтаси бир хабарни ўғирлаб олса, бас, уни учар юлдуз қувиб етар (ва ҳалок қилар).
تفسیرهای عربی:
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَهُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَم مَّنۡ خَلَقۡنَآۚ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّن طِينٖ لَّازِبِۭ
Бас, сиз улардан сўранг-чи, улар кучлироқ яратилганмикинлар ёки Биз яратганларми? Дарҳақиқат, Биз уларни бир ёпишқоқ лойдан яратганмиз.
تفسیرهای عربی:
بَلۡ عَجِبۡتَ وَيَسۡخَرُونَ
Сиз таажжубдасиз. Улар эса масхара қилурлар.
تفسیرهای عربی:
وَإِذَا ذُكِّرُواْ لَا يَذۡكُرُونَ
Уларга насиҳат қилинса, насихатни олмайдилар.
تفسیرهای عربی:
وَإِذَا رَأَوۡاْ ءَايَةٗ يَسۡتَسۡخِرُونَ
Бирон белгини кўрсалар, масхара қиладилар.
تفسیرهای عربی:
وَقَالُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٌ
«Бу очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас», дейдилар.
تفسیرهای عربی:
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Ўлиб тупроққа, суякка айланиб кетганимиздан кейин қайта тирилар эканмизми?
تفسیرهای عربی:
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Олдинги ота-боболаримиз ҳам-а?
تفسیرهای عربی:
قُلۡ نَعَمۡ وَأَنتُمۡ دَٰخِرُونَ
Айтинг: «Ҳа, хор бўлган ҳолингизда».
تفسیرهای عربی:
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ فَإِذَا هُمۡ يَنظُرُونَ
Бас, у биргина қичқириқ, холос. Қарабсизки, улар қараб турибдилар.
تفسیرهای عربی:
وَقَالُواْ يَٰوَيۡلَنَا هَٰذَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ
«Шўримиз қурсин! Бу Қиёмат куни-ку», деб қоладилар.
تفسیرهای عربی:
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Мана шу сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
تفسیرهای عربی:
۞ ٱحۡشُرُواْ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ وَأَزۡوَٰجَهُمۡ وَمَا كَانُواْ يَعۡبُدُونَ
Зулм қилганларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўпланглар!
تفسیرهای عربی:
مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهۡدُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡجَحِيمِ
Аллоҳни қўйиб. Бас, уларни дўзах йўлига бошланглар.
تفسیرهای عربی:
وَقِفُوهُمۡۖ إِنَّهُم مَّسۡـُٔولُونَ
Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.
تفسیرهای عربی:
مَا لَكُمۡ لَا تَنَاصَرُونَ
Сизларга нима бўлдики, бир-бирингизга ёрдам бермаяпсизлар?
تفسیرهای عربی:
بَلۡ هُمُ ٱلۡيَوۡمَ مُسۡتَسۡلِمُونَ
Йўқ! Улар бугун таслим бўлгувчилардир.
تفسیرهای عربی:
وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ
Улар бир-бирларига қараб, бир-бирларидан сўрайдилар.
تفسیرهای عربی:
قَالُوٓاْ إِنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَأۡتُونَنَا عَنِ ٱلۡيَمِينِ
Дедилар: «Дарҳақиқат, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингизлар».
تفسیرهای عربی:
قَالُواْ بَل لَّمۡ تَكُونُواْ مُؤۡمِنِينَ
Дедилар: «Аксинча, ўзларингиз мўмин бўлмагансизлар».
تفسیرهای عربی:
وَمَا كَانَ لَنَا عَلَيۡكُم مِّن سُلۡطَٰنِۭۖ بَلۡ كُنتُمۡ قَوۡمٗا طَٰغِينَ
Биз учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик бўлмаган. Балки ўзингиз ҳаддан ошган қавм бўлгансиз.
تفسیرهای عربی:
فَحَقَّ عَلَيۡنَا قَوۡلُ رَبِّنَآۖ إِنَّا لَذَآئِقُونَ
Бас, бизга Парвардигоримизнинг сўзи ҳақ бўлди. Энди биз аниқ тотгувчилармиз.
تفسیرهای عربی:
فَأَغۡوَيۡنَٰكُمۡ إِنَّا كُنَّا غَٰوِينَ
Сизларни йўлдан оздирдик. Дарҳақиқат, биз ўзимиз йўлдан озгувчилар эдик.
تفسیرهای عربی:
فَإِنَّهُمۡ يَوۡمَئِذٖ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ
Бас, албатта, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.
تفسیرهای عربی:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ
Дарҳақиқат, Биз жиноятчиларни шундай қилурмиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُمۡ كَانُوٓاْ إِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ يَسۡتَكۡبِرُونَ
Дарҳақиқат, уларга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дейилса, ўзларини катта олгандилар.
تفسیرهای عربی:
وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوٓاْ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرٖ مَّجۡنُونِۭ
«Бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» - дейдилар.
تفسیرهای عربی:
بَلۡ جَآءَ بِٱلۡحَقِّ وَصَدَّقَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Асло! У ҳақни олиб келди ва пайғамбарларни тасдиқ этди.
تفسیرهای عربی:
إِنَّكُمۡ لَذَآئِقُواْ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَلِيمِ
Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз.
تفسیرهای عربی:
وَمَا تُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Қилиб ўтган ишларингизнинггина жазосини олурсизлар.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Аллоҳнинг покиза бандаларигина бундан мустасно.
تفسیرهای عربی:
أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ رِزۡقٞ مَّعۡلُومٞ
Ана ўшалар учун маълум ризқ бордир.
تفسیرهای عربی:
فَوَٰكِهُ وَهُم مُّكۡرَمُونَ
Мевалар. Уларга иззат-икром кўрсатилур.
تفسیرهای عربی:
فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Ноз-неъмат боғларида.
تفسیرهای عربی:
عَلَىٰ سُرُرٖ مُّتَقَٰبِلِينَ
Сўриларда бир-бирларига қараб.
تفسیرهای عربی:
يُطَافُ عَلَيۡهِم بِكَأۡسٖ مِّن مَّعِينِۭ
Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
تفسیرهای عربی:
بَيۡضَآءَ لَذَّةٖ لِّلشَّٰرِبِينَ
Оппоқ, ичгувчига лаззатбахш.
تفسیرهای عربی:
لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ
Унда маст қиладиган ҳеч нарса йўқ ва улар ундан маст бўлмаслар.
تفسیرهای عربی:
وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ عِينٞ
Уларнинг ҳузурида кўзларини тийгувчилар бор.
تفسیرهای عربی:
كَأَنَّهُنَّ بَيۡضٞ مَّكۡنُونٞ
Бамисоли яшириб қўйилган тухумлардек.
تفسیرهای عربی:
فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ
Бир-бирларига қараб, бир-бирларидан сўрайдилар.
تفسیرهای عربی:
قَالَ قَآئِلٞ مِّنۡهُمۡ إِنِّي كَانَ لِي قَرِينٞ
Улардан бири дейди: «Менинг бир дўстим бор эди».
تفسیرهای عربی:
يَقُولُ أَءِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُصَدِّقِينَ
У айтар эдики: «Сен ростдан ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
تفسیرهای عربی:
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَدِينُونَ
Ўлиб тупроқ ва суякка айланиб кетганимиздан кейин жазолангувчилармизми?
تفسیرهای عربی:
قَالَ هَلۡ أَنتُم مُّطَّلِعُونَ
Сизлар ҳам қарагувчилармисиз?»
تفسیرهای عربی:
فَٱطَّلَعَ فَرَءَاهُ فِي سَوَآءِ ٱلۡجَحِيمِ
Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
تفسیرهای عربی:
قَالَ تَٱللَّهِ إِن كِدتَّ لَتُرۡدِينِ
Деди: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан».
تفسیرهای عربی:
وَلَوۡلَا نِعۡمَةُ رَبِّي لَكُنتُ مِنَ ٱلۡمُحۡضَرِينَ
Парвардигоримнинг неъмати бўлмаганида ҳозирланувчилардан бўлиб қолардим.
تفسیرهای عربی:
أَفَمَا نَحۡنُ بِمَيِّتِينَ
Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
تفسیرهای عربی:
إِلَّا مَوۡتَتَنَا ٱلۡأُولَىٰ وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ
Биринчи марта ўлганимиз бундан мустасно. Биз азоблангувчилар эмасмиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ
Буюк зафар мана шу.
تفسیرهای عربی:
لِمِثۡلِ هَٰذَا فَلۡيَعۡمَلِ ٱلۡعَٰمِلُونَ
Бас, амал қилгувчилар мана шундай зафар учун амал этсинлар.
تفسیرهای عربی:
أَذَٰلِكَ خَيۡرٞ نُّزُلًا أَمۡ شَجَرَةُ ٱلزَّقُّومِ
Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки заққум дарахтими?
تفسیرهای عربی:
إِنَّا جَعَلۡنَٰهَا فِتۡنَةٗ لِّلظَّٰلِمِينَ
Дарҳақиқат, Биз уни золимлар учун фитна қилдик.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهَا شَجَرَةٞ تَخۡرُجُ فِيٓ أَصۡلِ ٱلۡجَحِيمِ
Дарҳақиқат, у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир.
تفسیرهای عربی:
طَلۡعُهَا كَأَنَّهُۥ رُءُوسُ ٱلشَّيَٰطِينِ
Унинг мевалари шайтонларнинг бошларига ўхшайди.
تفسیرهای عربی:
فَإِنَّهُمۡ لَأٓكِلُونَ مِنۡهَا فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Бас, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
تفسیرهای عربی:
ثُمَّ إِنَّ لَهُمۡ عَلَيۡهَا لَشَوۡبٗا مِّنۡ حَمِيمٖ
Бунинг устига улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирилур.
تفسیرهای عربی:
ثُمَّ إِنَّ مَرۡجِعَهُمۡ لَإِلَى ٱلۡجَحِيمِ
Кейин уларнинг қайтиш жойи жаҳаннамга бўлур.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُمۡ أَلۡفَوۡاْ ءَابَآءَهُمۡ ضَآلِّينَ
Улар ота-боболарини адашган ҳолда топдилар.
تفسیرهای عربی:
فَهُمۡ عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِمۡ يُهۡرَعُونَ
Энди ўзлари ҳам уларнинг изларидан чопмоқдалар.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ ضَلَّ قَبۡلَهُمۡ أَكۡثَرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Улардан олдин ўтганларнинг кўплари аниқ адашганлар.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا فِيهِم مُّنذِرِينَ
Дарҳақиқат, уларнинг ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
تفسیرهای عربی:
فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُنذَرِينَ
Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига қаранг.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Аллоҳнинг покиза бандаларигина бундан мустасно.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ نَادَىٰنَا نُوحٞ فَلَنِعۡمَ ٱلۡمُجِيبُونَ
Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, Биз нақадар яхши ижобат қилгувчилармиз.
تفسیرهای عربی:
وَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِيمِ
Уни ва унинг аҳлини буюк қайғудан қутқардик.
تفسیرهای عربی:
وَجَعَلۡنَا ذُرِّيَّتَهُۥ هُمُ ٱلۡبَاقِينَ
Айнан унинг зурриётини боқий қолгувчилар қилиб қўйдик.
تفسیرهای عربی:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилар орасида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
تفسیرهای عربی:
سَلَٰمٌ عَلَىٰ نُوحٖ فِي ٱلۡعَٰلَمِينَ
Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
تفسیرهای عربی:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Дарҳақиқат, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Дарҳақиқат, у мўмин бандаларимиздандир.
تفسیرهای عربی:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Кейин бошқаларни ғарқ айладик.
تفسیرهای عربی:
۞ وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِۦ لَإِبۡرَٰهِيمَ
Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ جَآءَ رَبَّهُۥ بِقَلۡبٖ سَلِيمٍ
Ўшанда у Парвардигорига соф дил билан келганди.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَاذَا تَعۡبُدُونَ
Ўшанда отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» - деганди.
تفسیرهای عربی:
أَئِفۡكًا ءَالِهَةٗ دُونَ ٱللَّهِ تُرِيدُونَ
Аллоҳни қўйиб, сохта худоларни истаб қолдингларми?
تفسیرهای عربی:
فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Оламлар Парвардигори ҳақида қандай гумондасиз?
تفسیرهای عربی:
فَنَظَرَ نَظۡرَةٗ فِي ٱلنُّجُومِ
Кейин у юлдузларга тикилиб қаради.
تفسیرهای عربی:
فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٞ
«Мен аниқ касалман», деди.
تفسیرهای عربی:
فَتَوَلَّوۡاْ عَنۡهُ مُدۡبِرِينَ
Бас, ундан юз ўгириб кетдилар.
تفسیرهای عربی:
فَرَاغَ إِلَىٰٓ ءَالِهَتِهِمۡ فَقَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ
Бас, уларнинг худолари ёнига келиб деди: «Қани, емайсизларми?!
تفسیرهای عربی:
مَا لَكُمۡ لَا تَنطِقُونَ
Нега гапирмаяпсизлар?»
تفسیرهای عربی:
فَرَاغَ عَلَيۡهِمۡ ضَرۡبَۢا بِٱلۡيَمِينِ
Бас, улар ёнига бориб, ўнг қўли билан урди.
تفسیرهای عربی:
فَأَقۡبَلُوٓاْ إِلَيۡهِ يَزِفُّونَ
Бас, унинг олдига шошиб келдилар.
تفسیرهای عربی:
قَالَ أَتَعۡبُدُونَ مَا تَنۡحِتُونَ
Деди: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!
تفسیرهای عربی:
وَٱللَّهُ خَلَقَكُمۡ وَمَا تَعۡمَلُونَ
Ҳолбуки, сизларни ҳам, қилиб олган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!»
تفسیرهای عربی:
قَالُواْ ٱبۡنُواْ لَهُۥ بُنۡيَٰنٗا فَأَلۡقُوهُ فِي ٱلۡجَحِيمِ
Дедилар: «Унинг учун бир бино қуриб, уни оловга отинглар».
تفسیرهای عربی:
فَأَرَادُواْ بِهِۦ كَيۡدٗا فَجَعَلۡنَٰهُمُ ٱلۡأَسۡفَلِينَ
Унга бир макрни қасд қилгандилар. Ўзларини паст айладик.
تفسیرهای عربی:
وَقَالَ إِنِّي ذَاهِبٌ إِلَىٰ رَبِّي سَيَهۡدِينِ
Деди: «Мен, албатта, Парвардигорим сари боргувчиман. У мени ҳидоят қилур».
تفسیرهای عربی:
رَبِّ هَبۡ لِي مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Парвардигорим, менга солиҳлардан ато эт.
تفسیرهای عربی:
فَبَشَّرۡنَٰهُ بِغُلَٰمٍ حَلِيمٖ
Бас, Биз унга бир ҳалим ўғил ҳақида хушхабар бердик.
تفسیرهای عربی:
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعۡيَ قَالَ يَٰبُنَيَّ إِنِّيٓ أَرَىٰ فِي ٱلۡمَنَامِ أَنِّيٓ أَذۡبَحُكَ فَٱنظُرۡ مَاذَا تَرَىٰۚ قَالَ يَٰٓأَبَتِ ٱفۡعَلۡ مَا تُؤۡمَرُۖ سَتَجِدُنِيٓ إِن شَآءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّٰبِرِينَ
У билан бирга юрадиган бўлгач: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман. Нима фикр билдиришингни бир ўйлаб кўр», деди. Деди: «Эй отажон, сизга буюрилган ишни қилаверинг. Иншооллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсиз».
تفسیرهای عربی:
فَلَمَّآ أَسۡلَمَا وَتَلَّهُۥ لِلۡجَبِينِ
Иккиси ҳам (Аллоҳнинг амрига) таслим бўлиб, (отаси) уни пешонаси билан ётқизган пайтда
تفسیرهای عربی:
وَنَٰدَيۡنَٰهُ أَن يَٰٓإِبۡرَٰهِيمُ
Унга нидо қилдик: «Иброҳим!
تفسیرهای عربی:
قَدۡ صَدَّقۡتَ ٱلرُّءۡيَآۚ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқ этдинг». Албатта, Биз муҳсинларни мана шундай мукофотлаймиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ ٱلۡبَلَٰٓؤُاْ ٱلۡمُبِينُ
Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.
تفسیرهای عربی:
وَفَدَيۡنَٰهُ بِذِبۡحٍ عَظِيمٖ
Унинг ўрнига бир катта қурбонликни эваз қилиб бердик.
تفسیرهای عربی:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилар орасида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
تفسیرهای عربی:
سَلَٰمٌ عَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ
Иброҳимга салом бўлсин!
تفسیرهای عربی:
كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Дарҳақиқат, у мўмин бандаларимиздандир.
تفسیرهای عربی:
وَبَشَّرۡنَٰهُ بِإِسۡحَٰقَ نَبِيّٗا مِّنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Унга бир пайғамбар ва солиҳлардан бўлажак Исҳоқ ҳақида хушхабар бердик.
تفسیرهای عربی:
وَبَٰرَكۡنَا عَلَيۡهِ وَعَلَىٰٓ إِسۡحَٰقَۚ وَمِن ذُرِّيَّتِهِمَا مُحۡسِنٞ وَظَالِمٞ لِّنَفۡسِهِۦ مُبِينٞ
Унинг ўзига ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Ҳар иккисининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўз жонига очиқ жабр қилгувчи ҳам бўлур.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ مَنَنَّا عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга инъом қилдик.
تفسیرهای عربی:
وَنَجَّيۡنَٰهُمَا وَقَوۡمَهُمَا مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِيمِ
Иккисига ҳам, қавмига ҳам улуғ ғамдан нажот бердик.
تفسیرهای عربی:
وَنَصَرۡنَٰهُمۡ فَكَانُواْ هُمُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Уларни қўлладик, бас, улар ғолиб бўлдилар.
تفسیرهای عربی:
وَءَاتَيۡنَٰهُمَا ٱلۡكِتَٰبَ ٱلۡمُسۡتَبِينَ
Иккисига равшан Китобни бердик.
تفسیرهای عربی:
وَهَدَيۡنَٰهُمَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ
Иккисини тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
تفسیرهای عربی:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِمَا فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилар орасида иккиси учун (мақтовлар) қолдирдик.
تفسیرهای عربی:
سَلَٰمٌ عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!
تفسیرهای عربی:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Дарҳақиқат, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُمَا مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Улар мўмин бандаларимиздандирлар.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّ إِلۡيَاسَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Илёс ҳам, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦٓ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда у қавмига деди: «Тақво қилмайсизларми?!
تفسیرهای عربی:
أَتَدۡعُونَ بَعۡلٗا وَتَذَرُونَ أَحۡسَنَ ٱلۡخَٰلِقِينَ
Баълга (бутга) ибодат қилиб, энг гўзал Яратгувчини тарк қиласизларми?!
تفسیرهای عربی:
ٱللَّهَ رَبَّكُمۡ وَرَبَّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Сизларнинг ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Парвардигори Аллоҳни (тарк қиласизларми)?!»
تفسیرهای عربی:
فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمۡ لَمُحۡضَرُونَ
Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Аллоҳнинг покиза бандаларигина бундан мустасно.
تفسیرهای عربی:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилар орасида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
تفسیرهای عربی:
سَلَٰمٌ عَلَىٰٓ إِلۡ يَاسِينَ
Илёсга салом бўлсин.
تفسیرهای عربی:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Дарҳақиқат, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Дарҳақиқат, у мўмин бандаларимиздандир.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّ لُوطٗا لَّمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Лут ҳам, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ نَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Ўшанда Биз унга ва унинг барча аҳлига нажот бердик.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا عَجُوزٗا فِي ٱلۡغَٰبِرِينَ
Фақат азобда қолгувчилар орасидаги бир кампиргина бундан мустасно.
تفسیرهای عربی:
ثُمَّ دَمَّرۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Кейин бошқаларни ҳам ҳалок қилдик.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّكُمۡ لَتَمُرُّونَ عَلَيۡهِم مُّصۡبِحِينَ
Шак-шубҳасиз, сизлар тонг чоғида уларнинг устидан ўтиб турасизлар.
تفسیرهای عربی:
وَبِٱلَّيۡلِۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ
Кечаси ҳам. Ақл юритмайсизларми?!
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّ يُونُسَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Юнус ҳам, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
تفسیرهای عربی:
إِذۡ أَبَقَ إِلَى ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ
Ўшанда у ичи тўла кемага қочганди.
تفسیرهای عربی:
فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُدۡحَضِينَ
Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди.
تفسیرهای عربی:
فَٱلۡتَقَمَهُ ٱلۡحُوتُ وَهُوَ مُلِيمٞ
Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
تفسیرهای عربی:
فَلَوۡلَآ أَنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُسَبِّحِينَ
Агар у кўп тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди,
تفسیرهای عربی:
لَلَبِثَ فِي بَطۡنِهِۦٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ
Унинг қорнида қайта тириладиган кунгача қолиб кетган бўларди.
تفسیرهای عربی:
۞ فَنَبَذۡنَٰهُ بِٱلۡعَرَآءِ وَهُوَ سَقِيمٞ
Бас, уни хаста ҳолида қуруқликка отдик.
تفسیرهای عربی:
وَأَنۢبَتۡنَا عَلَيۡهِ شَجَرَةٗ مِّن يَقۡطِينٖ
Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
تفسیرهای عربی:
وَأَرۡسَلۡنَٰهُ إِلَىٰ مِاْئَةِ أَلۡفٍ أَوۡ يَزِيدُونَ
Уни юз минг ёки ундан-да кўпроққа пайғамбар қилдик.
تفسیرهای عربی:
فَـَٔامَنُواْ فَمَتَّعۡنَٰهُمۡ إِلَىٰ حِينٖ
Иймон келтирдилар. Бас, уларни маълум муддат баҳраманд этдик.
تفسیرهای عربی:
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَلِرَبِّكَ ٱلۡبَنَاتُ وَلَهُمُ ٱلۡبَنُونَ
Энди улардан сўранг-чи, Парвардигорингизники қизлар-у, уларники ўғиллар эканми?
تفسیرهای عربی:
أَمۡ خَلَقۡنَا ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ إِنَٰثٗا وَهُمۡ شَٰهِدُونَ
Ёки фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар эса гувоҳ бўлиб туришганми?
تفسیرهای عربی:
أَلَآ إِنَّهُم مِّنۡ إِفۡكِهِمۡ لَيَقُولُونَ
Огоҳ бўлингизки, улар ўз уйдирмаларида шундай дейдилар:
تفسیرهای عربی:
وَلَدَ ٱللَّهُ وَإِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ
«Аллоҳ бола кўрди». Ва, албатта, улар ёлғончилардир.
تفسیرهای عربی:
أَصۡطَفَى ٱلۡبَنَاتِ عَلَى ٱلۡبَنِينَ
Ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эмишми?!
تفسیرهای عربی:
مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ
(Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?
تفسیرهای عربی:
أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
Эс-ҳушингизни йиғиб олмайсизларми?!
تفسیرهای عربی:
أَمۡ لَكُمۡ سُلۡطَٰنٞ مُّبِينٞ
Ёки сизларда очиқ-ойдин бир ҳужжат борми?!
تفسیرهای عربی:
فَأۡتُواْ بِكِتَٰبِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринглар-чи!
تفسیرهای عربی:
وَجَعَلُواْ بَيۡنَهُۥ وَبَيۡنَ ٱلۡجِنَّةِ نَسَبٗاۚ وَلَقَدۡ عَلِمَتِ ٱلۡجِنَّةُ إِنَّهُمۡ لَمُحۡضَرُونَ
У билан жинлар орасида насаб риштаси бор, дедилар. Ҳолбуки, жинлар аниқ билдиларки, улар ҳозирлангувчилардир.
تفسیرهای عربی:
سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ
Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Аллоҳнинг покиза бандаларигина бундан мустасно.
تفسیرهای عربی:
فَإِنَّكُمۡ وَمَا تَعۡبُدُونَ
Албатта, сизлар ҳам, сиғинаётган бутларингиз ҳам
تفسیرهای عربی:
مَآ أَنتُمۡ عَلَيۡهِ بِفَٰتِنِينَ
У Зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.
تفسیرهای عربی:
إِلَّا مَنۡ هُوَ صَالِ ٱلۡجَحِيمِ
Жаҳаннамга киргувчи бўлганлар бундан мустасно.
تفسیرهای عربی:
وَمَا مِنَّآ إِلَّا لَهُۥ مَقَامٞ مَّعۡلُومٞ
Биздан ҳар биримиз учун маълум бир мақом бор.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّا لَنَحۡنُ ٱلصَّآفُّونَ
Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّا لَنَحۡنُ ٱلۡمُسَبِّحُونَ
Ва, албатта, бизлар тасбеҳ айтгувчилармиз.
تفسیرهای عربی:
وَإِن كَانُواْ لَيَقُولُونَ
Ҳолбуки, улар дер эдилар:
تفسیرهای عربی:
لَوۡ أَنَّ عِندَنَا ذِكۡرٗا مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
«Бизда ҳам олдингилардан бир эслатма бўлганида эди.
تفسیرهای عربی:
لَكُنَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Биз ҳам сўзсиз Аллоҳнинг покиза бандалари бўлар эдик».
تفسیرهای عربی:
فَكَفَرُواْ بِهِۦۖ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ
Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
تفسیرهای عربی:
وَلَقَدۡ سَبَقَتۡ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Дарҳақиқат, пайғамбар қилиб юборилган бандаларимизга Сўзимиз ўтган.
تفسیرهای عربی:
إِنَّهُمۡ لَهُمُ ٱلۡمَنصُورُونَ
Шак-шубҳасиз, аниқ улар қўллаб-қувватлангувчилардир.
تفسیرهای عربی:
وَإِنَّ جُندَنَا لَهُمُ ٱلۡغَٰلِبُونَ
Ва, албатта, Бизнинг қўшинимиз ғолиблардир.
تفسیرهای عربی:
فَتَوَلَّ عَنۡهُمۡ حَتَّىٰ حِينٖ
Бас, сиз улардан бироз муддат юз ўгириб туринг.
تفسیرهای عربی:
وَأَبۡصِرۡهُمۡ فَسَوۡفَ يُبۡصِرُونَ
Ўшанда уларни кўринг. Улар ҳам сизни кўрадилар.
تفسیرهای عربی:
أَفَبِعَذَابِنَا يَسۡتَعۡجِلُونَ
Ҳали улар Бизнинг азобимизни шоширяптиларми?!
تفسیرهای عربی:
فَإِذَا نَزَلَ بِسَاحَتِهِمۡ فَسَآءَ صَبَاحُ ٱلۡمُنذَرِينَ
Азоб уларнинг ҳовлисига тушганида огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлади.
تفسیرهای عربی:
وَتَوَلَّ عَنۡهُمۡ حَتَّىٰ حِينٖ
Бас, улардан бироз муддат юз ўгириб туринг.
تفسیرهای عربی:
وَأَبۡصِرۡ فَسَوۡفَ يُبۡصِرُونَ
Кўринг. Улар ҳам яқинда кўрадилар.
تفسیرهای عربی:
سُبۡحَٰنَ رَبِّكَ رَبِّ ٱلۡعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ
Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар васф этаётган сифатлардан Покдир.
تفسیرهای عربی:
وَسَلَٰمٌ عَلَى ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Пайғамбарларга салом бўлсин!
تفسیرهای عربی:
وَٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин!
تفسیرهای عربی:
 
ترجمهٔ معانی سوره: سوره صافات
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة - لیست ترجمه ها

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها فريق مركز رواد الترجمة بالتعاون مع موقع دار الإسلام islamhouse.com.

بستن