1. Кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини (Аллоҳ) зое кетказур.
И з о ҳ. Ушбу оятда ўзлари иймонсиз бўлиб, бошқаларни ҳам дин-иймон йўлидан тўсадиган кимсалар агар яхши амалларни қилсалар ҳам, уларга ҳеч қандай ажр-савоб берилмаслиги баён этилди.
2. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Муҳаммад (алайҳиссалом)га нозил қилинган нарсага (Қуръонга) — ҳолбуки, у Парвардигорлари томонидан келган Ҳақиқатдир — иймон келтирган зотларнинг эса ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва ишларини ўнглар.
3. Бунга (яъни, кофирларнинг амаллари зое бўлиши ва мўминларнинг гуноҳлари ўчирилишига) сабаб — кофир бўлган кимсаларнинг ботил (йўл)га эргашганлари, иймон келтирганларнинг эса Парвардигорлари томонидан бўлган Ҳақ (Қуръон йўли)га эргашганларидир. Аллоҳ инсонларга уларнинг мисолларини мана шундай баён қилиб берур.
7. Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни, Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур.
10. Ахир улар Ер юзида сайру-саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (пайғамбарларни ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Аллоҳ уларнинг устига ҳалокат юбориб (бутунлай йўқ бўлиб кетдилар-ку)! Бу кофирлар учун ҳам худди ўша (оқибат-ҳалокат)ларнинг ўхшаши бўлур.
12. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. Кофир бўлган кимсалар эса (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва уларнинг жойлари дўзах бўлур!
14. Ахир Парвардигори томонидан аниқ-равшан ҳужжатга (яъни, Қуръонга) эга бўлган киши (яъни, расуллуллоҳ ва мўминлар), қилган ёмон амали ўзига чиройли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!
15. Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли — сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар, ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло мўминлар билан кофирлар ҳеч қачон баробар бўлмасликларини аниқ далиллар билан баён этди ва тақводор мўминларнинг борар жойларини ҳам, кофирларнинг топажак оқибатларини ҳам жонли лавҳалар билан тасвирлаб берди. Энди қуйидаги оятларда сўз мунофиқлар ва уларнинг кирдикорлари ҳақида боради.
16. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларнинг (мунофиқларнинг) орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар сизга қулоқ солиб турур-да, ҳузурингиздан чиққан вақтларида, илм ато этилган зотлардан (масхара қилишиб): «Ҳозиргина (Муҳаммад) нима девди?», деб сўрарлар. Ана ўшалар Аллоҳ дилларини муҳрлаб қўйган ва ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашган кимсалардир.
17. Ҳидоят топган — Тўғри Йўлга юрган зотларга эса (Аллоҳ) яна ҳидоятни зиёда ва тақво ато этур, (яъни, уларга ҳаромдан парҳез қилиш йўлларини кўрсатур).
18. Улар (Макка кофирлари ўтмишдаги ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган қавмлар дучор бўлган ҳалокатлардан эслатма-ибрат олмадилар), энди фақат тўсатдан (Қиёмат) соати келиб қолишинигина кутмоқдалар. Дарвоқеъ унинг аломатлари келди. Бас, уларга (Қиёмат соати) келган вақтида уларнинг эслатма-ибрат олишлари (учун) қандай (имкон) бўлур?!
И з о ҳ. Яъни Аллоҳ таолонинг оят-мўъжизаларидан панд-насиҳат олиб Тўғри Йўлда юришни истаган киши Қиёмат соати келиб қолишидан илгари панд-насиҳат олсин. Чунки у соат келиб қолгач, қилинган тавба-тазарруънинг ҳеч қандай фойдаси йўқдир. Дарвоқеъ, Қиёмат яқинлигининг аломатлари кўриниб қолди. Ўзлар ётга, оғайнилар ёвга айланиши, улуғлар камайиб, пасткаш-тубан кимсалар кўпайиши ана шундай аломатлардандир.
19. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезар жойларингизни ҳам, (Охиратда) борар жойларингизни ҳам билур.
20. Иймон келтирган зотлар: «(Кофирларга қарши жанг қилишга буюрилган) бирон сура нозил қилинганида эди», дерлар. Энди қачон аниқ бир сура нозил қилиниб, унда жанг зикр этилса, дилларида мараз бўлган кимсаларни, сизга худди (келиб қолган) ўлимдан (қўрқиб,) беҳуш бўлиб қолган кимсанинг қараши билан қарашаётганини кўрурсиз. (Ҳолбуки), улар учун лойиқроқ эди.
21. (Сизга) итоат этиш ва яхши сўз (сўзлаш лойиқроқ эди). Энди қачон иш — жанг муқаррар бўлса, у ҳолда агар улар Аллоҳга (иймон келтириш ва Унинг жанг қилиш ҳақидаги амрига итоат этишда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди.
23. Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри Йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир.
25. Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёларни) узун қилиб қўйди.
26. Бунга (яъни, куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур.
И з о ҳ. Мунофиқлар мусулмонларга қарши яҳудийлар билан баъзи бир режаларни хуфёна тузиб юрар эдилар. Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига уларнинг сирларини ошкор қилди.
28. Бунга (яъни, ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни, мунофиқлик йўлига) эргашиб, У зотнинг ризолигини (яъни, мўминлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди.
32. Албатта кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирон зиён етказа олмаслар ва (Аллоҳ) уларнинг (пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча) амалларини беҳуда кетказур.
35. Бас, (эй мўминлар), сизлар (у кофирларга қарши жанг қилаётганингизда ҳаргиз) сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда (уларни) ярашга ҳам чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизнинг савоб-мукофотини) камайтирмас.
36. Албатта бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир. Агар сизлар иймон келтирсангизлар ва тақво эгалари бўлсангизлар У зот сизларга ажр-мукофотларингизни берур ва сизлардан мол-дунёларингизни сўрамас.
37. Агар (Аллоҳ) сизлардан (мол-дунёларингизни) сўраб, сизларни қийнайдиган бўлса, сизлар бахиллик қилурсизлар ва У сизларнинг (дилларингиздаги) кек-адоватларингизни ошкор қилур.
38. Мана, сизлар шундай кишилардирсизки, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас, (аниқки), сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларнинг хайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир-муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Njeñtudi wiɗto ngoo:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".