Traduction des sens du Noble Coran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Lexique des traductions


Traduction des sens Verset: (14) Sourate: AT-TAGHÂBOUN
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ مِنۡ أَزۡوَٰجِكُمۡ وَأَوۡلَٰدِكُمۡ عَدُوّٗا لَّكُمۡ فَٱحۡذَرُوهُمۡۚ وَإِن تَعۡفُواْ وَتَصۡفَحُواْ وَتَغۡفِرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, аёлларингиз ва болаларингиздан сизларга душман бор. Чунки улар сизларни Аллоҳнинг зикридан, Унинг йўлида жиҳод қилишдан тўсадилар, чалғитадилар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар. Агар уларнинг хатоларини афв этсангизлар, айбу нуқсонларини кечирсангизлар, гуноҳларидан ўтсангизлар, бас, албатта Аллоҳ ҳам сизларга раҳм қилиб, гуноҳларингизни кечиради. Зеро, ҳар ким экканини ўради. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
Les exégèses en arabe:
Parmi les bénéfices ( méditations ) des versets de cette page:
• مهمة الرسل التبليغ عن الله، وأما الهداية فهي بيد الله.
Пайғамбарларнинг вазифаси Аллоҳ юборган рисолатни етказиб қўйиш, холос. Ҳидоят эса Аллоҳнинг Қўлидадир.

• الإيمان بالقدر سبب للطمأنينة والهداية.
Қайдарга иймон келтириш хотиржамлик ва ҳидоят бахш этади.

• التكليف في حدود المقدور للمكلَّف.
Инсон зиммасига кучи етадиган миқдордагина вазифа юклатилган.

• مضاعفة الثواب للمنفق في سبيل الله.
Аллоҳ йўлида эҳсон қилган одамнинг ажру мукофоти бир неча баробар қилиб берилади.

 
Traduction des sens Verset: (14) Sourate: AT-TAGHÂBOUN
Lexique des sourates Numéro de la page
 
Traduction des sens du Noble Coran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Lexique des traductions

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Fermeture