Traduction des sens du Noble Coran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Lexique des traductions


Traduction des sens Verset: (59) Sourate: AL-A’RÂF
لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ فَقَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓ إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Бир Нуҳни қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У қавмини Аллоҳнинг Ўзигагина сиғиниб, Ундан бошқага ибодат қилмасликка даъват қилди ва шундай деди: "Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳга ибоат қилингиз. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Эй қавмим, саркашлик билан кофирлигингизда қолаверадиган бўлсангиз, улуғ куннинг азобига гирифтор бўлиб қолишингиздан хавотирдаман".
Les exégèses en arabe:
Parmi les bénéfices ( méditations ) des versets de cette page:
• الأرض الطيبة مثال للقلوب الطيبة حين ينزل عليها الوحي الذي هو مادة الحياة، وكما أن الغيث مادة الحياة، فإن القلوب الطيبة حين يجيئها الوحي، تقبله وتعلمه وتنبت بحسب طيب أصلها، وحسن عنصرها، والعكس.
Мусаффо қалблар унумдор ерга ўхшайди. Осмондан тушган ёмғир унумдор ерга ҳаёт бахш этса, самодан инган ваҳий тоза, беғубор қалбни яшнатади. Чунки бундай қалб ваҳийни қучоқ очиб кутиб олади, ундан ўрганади ва ўрганганига тўла амал қилади. Бунинг акси ўлароқ, шўр босган ердан бирон экиннинг униб чиқиши даргумон бўлганидек, қорайиб, занг босган қалбга ҳам ваҳийнинг таъсир қилиши даргумон.

• الأنبياء والمرسلون يشفقون على الخلق أعظم من شفقة آبائهم وأمهاتهم.
Пайғамбарлар одамларга ўз ота-оналаридан ҳам меҳрибонроқдирлар.

• من سُنَّة الله إرسال كل رسول من قومه وبلسانهم؛ تأليفًا لقلوب الذين لم تفسد فطرتهم، وتيسيرًا على البشر.
Ҳар бир қавмга ўша қавмнинг ўзидан чиққан ва ўша қавмнинг тилида гапирадиган пайғамбарнинг келиши Аллоҳнинг қонуниятидир. Токи, самовий ваҳийни қабул қилиш қулайлашиб, ҳали табиати бузилмаган зотларнинг қалблари унга ошно бўлсин.

• من أعظم السفهاء من قابل الحق بالرد والإنكار، وتكبر عن الانقياد للعلماء والنصحاء، وانقاد قلبه وقالبه لكل شيطان مريد.
Ҳақни инкор қилиб, ўзини катта олиш ва мутакаббирлик билан олимларга ва бошқа насиҳатгўйларга бўйсунишдан бош тортиб, даргоҳи илоҳиядан қувилган шайтоннинг этагидан тутганлар ҳақиқий ақлсизлардир.

 
Traduction des sens Verset: (59) Sourate: AL-A’RÂF
Lexique des sourates Numéro de la page
 
Traduction des sens du Noble Coran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Lexique des traductions

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Fermeture