Traduction des sens du Noble Coran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Lexique des traductions


Traduction des sens Verset: (53) Sourate: AL-ANFÂL
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ لَمۡ يَكُ مُغَيِّرٗا نِّعۡمَةً أَنۡعَمَهَا عَلَىٰ قَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ وَأَنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٞ
Хўш, бу қаттиқ азоб нима сабабдан келди? Гап шундаки, Аллоҳ бир қавмга бир неъматни беради. Қавм унинг шукрини бажо келтириб, иймон-эътиқодида барқарор турса, ундан неъмат кетмайди. Лекин агар ўзидан кетиб, куфру исён сари қадам босса, Аллоҳ ундан неъматни олиб қўяди. Аллоҳ бандаларининг айтган гапларини эшитиб, қилган амалларини кўриб-билиб тургувчи Зотдир. Бирон нарса, бирон иш У Зотдан яширин эмас.
Les exégèses en arabe:
Parmi les bénéfices ( méditations ) des versets de cette page:
• من فوائد العقوبات والحدود المرتبة على المعاصي أنها سبب لازدجار من لم يعمل المعاصي، كما أنها زجر لمن عملها ألا يعاودها.
Жиноят учун жазо ва ҳадлар белгиланиши ҳамда уларнинг ижро этилиши жиноятчилар учун ҳам, бошқалар учун ҳам фойдалидир. Жазо ижросини кўрган одам жиноятдан тийилади. Жиноятчи эса такрорламайди.

• من أخلاق المؤمنين الوفاء بالعهد مع المعاهدين، إلا إن وُجِدت منهم الخيانة المحققة.
Аҳдга вафо қилиш мўминлар хулқидир. Фақат қарши тараф хиёнат қилгандагина мўмин ҳам аҳдни бузишга мажбур бўлади.

• يجب على المسلمين الاستعداد بكل ما يحقق الإرهاب للعدو من أصناف الأسلحة والرأي والسياسة.
Мусулмонлар қурол-аслаҳа бўладими, сиёсий режа бўладими, бошқа бирон тадбир бўладими, турли воситалар билан душманни қўрқувга солиб туриши лозим.

• جواز السلم مع العدو إذا كان فيه مصلحة للمسلمين.
Мусулмонлар учун манфаатли бўлса, ғаним билан сулҳ тузиш жоиз.

 
Traduction des sens Verset: (53) Sourate: AL-ANFÂL
Lexique des sourates Numéro de la page
 
Traduction des sens du Noble Coran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Lexique des traductions

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Fermeture