Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષામાં અલ્ મુખ્તસર ફી તફસીરિલ્ કુરઆનિલ્ કરીમનું અનુવાદ * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: મરયમ   આયત:

Марям

સૂરતના હેતુઓ માંથી:
إبطال عقيدة نسبة الولد لله من المشركين والنصارى، وبيان سعة رحمة الله بعباده.
Мушриклар ва насронийларнинг Аллоҳнинг боласи бор, деган эътиқодларини пучга чиқариш ва Аллоҳ Ўз бандаларига нақадар меҳрибон эканини баён қилиш.

كٓهيعٓصٓ
Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошланишида айтиб ўтдик.
અરબી તફસીરો:
ذِكۡرُ رَحۡمَتِ رَبِّكَ عَبۡدَهُۥ زَكَرِيَّآ
Бу оятлар Парвардигорингизнинг Ўз бандаси Закариё алайҳиссаломга нисбатан раҳмати, марҳамати ҳақида сўзлайди. Ибрат олишингиз учун уни сизга қисса қилиб берамиз.
અરબી તફસીરો:
إِذۡ نَادَىٰ رَبَّهُۥ نِدَآءً خَفِيّٗا
Эсланг! Ўшанда у Парвардигорига махфий тарзда дуо қилганди. Чунки хуфёна дуонинг ижобат бўлиш эҳтимоли кўпроқ.
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّ إِنِّي وَهَنَ ٱلۡعَظۡمُ مِنِّي وَٱشۡتَعَلَ ٱلرَّأۡسُ شَيۡبٗا وَلَمۡ أَكُنۢ بِدُعَآئِكَ رَبِّ شَقِيّٗا
Деди: "Парвардигорим, суякларим заифлашди, бошимдаги сочларимнинг оқи кўпайди. Сенга дуо қилиб, ҳеч қачон ноумид бўлган эмасман. Ҳар доим дуоларимни ижобат қилгансан".
અરબી તફસીરો:
وَإِنِّي خِفۡتُ ٱلۡمَوَٰلِيَ مِن وَرَآءِي وَكَانَتِ ٱمۡرَأَتِي عَاقِرٗا فَهَبۡ لِي مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا
"Мендан кейин қариндошларим дунёга берилиб, дин ҳақини адо этмасликларидан хавотирдаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Шунинг учун Ўзинг Ўз даргоҳингдан менга ёрдам берадиган бир фарзанд ато эт".
અરબી તફસીરો:
يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنۡ ءَالِ يَعۡقُوبَۖ وَٱجۡعَلۡهُ رَبِّ رَضِيّٗا
Фарзандки, Пайғамбарликни мендан ва Яъқуб алайҳиссалом оиласидан мерос оладиган бўлсин. Парвардигорим уни ўз динида ҳам, хулқида ҳам, илмида ҳам Ўзинг рози бўладиган одам қилгин.
અરબી તફસીરો:
يَٰزَكَرِيَّآ إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلَٰمٍ ٱسۡمُهُۥ يَحۡيَىٰ لَمۡ نَجۡعَل لَّهُۥ مِن قَبۡلُ سَمِيّٗا
Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, шундай нидо қилди: "Эй Закариё, сенга хушхабар бор. Дуойингни ижобат қилдик ва сенга Яҳё исмли бир ўғил бердик. Ундан олдин ҳеч кимга бу номни берган эмасмиз".
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّ أَنَّىٰ يَكُونُ لِي غُلَٰمٞ وَكَانَتِ ٱمۡرَأَتِي عَاقِرٗا وَقَدۡ بَلَغۡتُ مِنَ ٱلۡكِبَرِ عِتِيّٗا
Закариё Аллоҳнинг қудратидан ҳайратланиб деди: "Аёлим туғмас бўлса, ўзим эса қариб, илигимдан қувват кетиб, гўрга яқинлашиб қолган бўлсам, қандай қилиб мендан фарзанд туғилсин?"
અરબી તફસીરો:
قَالَ كَذَٰلِكَ قَالَ رَبُّكَ هُوَ عَلَيَّ هَيِّنٞ وَقَدۡ خَلَقۡتُكَ مِن قَبۡلُ وَلَمۡ تَكُ شَيۡـٔٗا
Фаришта деди: "Худди шундай. Аёлинг туғмас, ўзинг эса қариб-қуриб, иликларингдан мадор кетиб, гўрга яқинлашиб қолгансан. Лекин Парвардигоринг дедики, туғмас она ва қари отадан фарзандни дунёга келтириш Мен учун осон. Эй Закариё, олдин сенинг ўзингни ҳеч нарса эмас пайтингда яратганман-ку".
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّ ٱجۡعَل لِّيٓ ءَايَةٗۖ قَالَ ءَايَتُكَ أَلَّا تُكَلِّمَ ٱلنَّاسَ ثَلَٰثَ لَيَالٖ سَوِيّٗا
Закариё алайҳиссалом деди: "Парвардигорим, менга фаришталар олиб келган хушхабарнинг рўёбга чиқишига далолат қиладиган бир белги бер". Аллоҳ деди: "Белгинг касал бўлмай, соппа-соғ бўла туриб, уч кунгача одамларга гапира олмаслигингдир".
અરબી તફસીરો:
فَخَرَجَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦ مِنَ ٱلۡمِحۡرَابِ فَأَوۡحَىٰٓ إِلَيۡهِمۡ أَن سَبِّحُواْ بُكۡرَةٗ وَعَشِيّٗا
Шундан сўнг Закариё намоз ўқиётган жойидан қавмининг олдига чиқиб, уларга гапиролмай, кеча-ю кундуз Аллоҳга тасбеҳ айтинглар, деган ишорани қилди.
અરબી તફસીરો:
આયતોના ફાયદાઓ માંથી:
• الضعف والعجز من أحب وسائل التوسل إلى الله؛ لأنه يدل على التَّبَرُّؤِ من الحول والقوة، وتعلق القلب بحول الله وقوته.
Аллоҳга юкунишнинг энг ёқимли воситаларидан бири ожизу нотавонликдир. Зеро, ўзининг ҳеч қанақа куч-қуввати йўқлигини ҳис этган қалб Аллоҳнинг куч-қудратига боғланиб қолади.

• يستحب للمرء أن يذكر في دعائه نعم الله تعالى عليه، وما يليق بالخضوع.
Одам дуо қилаётган пайтда Аллоҳ таолонинг унга ато этган неъматларини ёдга олиши ва ўзини хор тутиб туриши мустаҳабдир.

• الحرص على مصلحة الدين وتقديمها على بقية المصالح.
Оятлар бизга дин манфаатини кўзлашга ҳарис бўлишни ва уни бошқа манфаатлардан устун қўйишни уқтиряпти.

• تستحب الأسماء ذات المعاني الطيبة.
Чақалоққа яхши маъноларни англатадиган ном қўйиш мустаҳаб.

 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: મરયમ
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેક ભાષામાં અલ્ મુખ્તસર ફી તફસીરિલ્ કુરઆનિલ્ કરીમનું અનુવાદ - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

તફસીર લિદ્ દિરાસતીલ્ કુરઆનિયહ કેન્દ્ર દ્વારા પ્રકાશિત.

બંધ કરો