Check out the new design

કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેકી ભાષામાં અનુવાદ - મુહમ્મદ સાદિક * - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા


શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: તો-હા   આયત:
وَأَنَا ٱخۡتَرۡتُكَ فَٱسۡتَمِعۡ لِمَا يُوحَىٰٓ
Мен сени ихтиёр қилиб олдим. Ваҳий қилинадиган нарсага қулоқ ос.
અરબી તફસીરો:
إِنَّنِيٓ أَنَا ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدۡنِي وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِذِكۡرِيٓ
Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.
અરબી તફસીરો:
إِنَّ ٱلسَّاعَةَ ءَاتِيَةٌ أَكَادُ أُخۡفِيهَا لِتُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا تَسۡعَىٰ
Албатта, соат (қиёмат) келгувчидир. Ҳар бир жон саъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман.
અરબી તફસીરો:
فَلَا يَصُدَّنَّكَ عَنۡهَا مَن لَّا يُؤۡمِنُ بِهَا وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ فَتَرۡدَىٰ
Унга иймон келтирмайдиганлар ва ҳавойи нафсига эргашганлар сени ҳаргиз ундан тўсмасинлар. У ҳолда ҳалок бўласан.
અરબી તફસીરો:
وَمَا تِلۡكَ بِيَمِينِكَ يَٰمُوسَىٰ
Эй Мусо, қўлингдаги нима?»
અરબી તફસીરો:
قَالَ هِيَ عَصَايَ أَتَوَكَّؤُاْ عَلَيۡهَا وَأَهُشُّ بِهَا عَلَىٰ غَنَمِي وَلِيَ فِيهَا مَـَٔارِبُ أُخۡرَىٰ
У: «Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор», деди.
અરબી તફસીરો:
قَالَ أَلۡقِهَا يَٰمُوسَىٰ
У: «Эй Мусо, уни ташла», деди.
અરબી તફસીરો:
فَأَلۡقَىٰهَا فَإِذَا هِيَ حَيَّةٞ تَسۡعَىٰ
Бас, уни ташлади. Бирдан у (асо) илон бўлиб юра бошлади.
અરબી તફસીરો:
قَالَ خُذۡهَا وَلَا تَخَفۡۖ سَنُعِيدُهَا سِيرَتَهَا ٱلۡأُولَىٰ
У зот: «Уни ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига келтирамиз.
અરબી તફસીરો:
وَٱضۡمُمۡ يَدَكَ إِلَىٰ جَنَاحِكَ تَخۡرُجۡ بَيۡضَآءَ مِنۡ غَيۡرِ سُوٓءٍ ءَايَةً أُخۡرَىٰ
Қўлингни қўлтиғингга тиқ, ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқадир. Бу бошқа бир мўъжизадир. [3]
[3] (Қўл оппоқ бўлди, аммо бу оқликда ёмонлик йўқдир. Яхшилик бор. Жуда чиройли бўлиб кўринади. Бундай бўлиши сенинг пайғамбар эканлигингни тасдиқловчи асодан кейинги яна бир мўъжизадир.)
અરબી તફસીરો:
لِنُرِيَكَ مِنۡ ءَايَٰتِنَا ٱلۡكُبۡرَى
Биз сенга буюк мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (шундай қилдик).
અરબી તફસીરો:
ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
Сен Фиръавнга бор, чунки, у туғёнга кетди», деди.
અરબી તફસીરો:
قَالَ رَبِّ ٱشۡرَحۡ لِي صَدۡرِي
У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил.
અરબી તફસીરો:
وَيَسِّرۡ لِيٓ أَمۡرِي
Менинг ишимни осон қил.
અરબી તફસીરો:
وَٱحۡلُلۡ عُقۡدَةٗ مِّن لِّسَانِي
Тилимдаги тугунни ечгин.
અરબી તફસીરો:
يَفۡقَهُواْ قَوۡلِي
Сўзимни англасинлар.
અરબી તફસીરો:
وَٱجۡعَل لِّي وَزِيرٗا مِّنۡ أَهۡلِي
Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер.
અરબી તફસીરો:
هَٰرُونَ أَخِي
Оғам Ҳорунни.
અરબી તફસીરો:
ٱشۡدُدۡ بِهِۦٓ أَزۡرِي
У билан белимни қувватла.
અરબી તફસીરો:
وَأَشۡرِكۡهُ فِيٓ أَمۡرِي
Уни ишимга шерик айла.
અરબી તફસીરો:
كَيۡ نُسَبِّحَكَ كَثِيرٗا
Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун.
અરબી તફસીરો:
وَنَذۡكُرَكَ كَثِيرًا
Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун.
અરબી તફસીરો:
إِنَّكَ كُنتَ بِنَا بَصِيرٗا
Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг», деди.
અરબી તફસીરો:
قَالَ قَدۡ أُوتِيتَ سُؤۡلَكَ يَٰمُوسَىٰ
У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди. [4]
[4] (Бир оғиз гап билан ҳал қилиб қўйди. Нимани сўраган бўлсалар, берди.)
અરબી તફસીરો:
وَلَقَدۡ مَنَنَّا عَلَيۡكَ مَرَّةً أُخۡرَىٰٓ
Батаҳқиқ, Биз сенга бошқа марта ҳам неъмат берган эдик. [5]
[5] (Яъни, ҳозир берган неъматларимиздан бошқа ҳам неъмат берган эдик.)
અરબી તફસીરો:
 
શબ્દોનું ભાષાંતર સૂરહ: તો-હા
સૂરહ માટે અનુક્રમણિકા પેજ નંબર
 
કુરઆન મજીદના શબ્દોનું ભાષાંતર - ઉઝબેકી ભાષામાં અનુવાદ - મુહમ્મદ સાદિક - ભાષાંતરોની અનુક્રમણિકા

તેનું અનુવાદ મોહમ્મદ સાદિક મુહમ્મદ યુસુફ દ્વારા કરવામાં આવ્યું. રવ્વાદ ભાષાંતર કેન્દ્રની દેખરેખ હેઠળ તેની ચકાસણી કરવામાં આવી, મૂળ અનુવાદ, મંતવ્યો વ્યક્ત કરવા, અનુવાદના મૂલ્યનું મૂલ્યાંકન કરવા અને તેની પ્રગતિ કરવાના હેતુથી ઉપલબ્ધ છે.

બંધ કરો