Check out the new design

क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - उज़्बेक अनुवाद - अलाउद्दीन मनसूर * - अनुवादों की सूची

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

अर्थों का अनुवाद सूरा: अल्-ब-क़-रा   आयत:
۞ وَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ فِيٓ أَيَّامٖ مَّعۡدُودَٰتٖۚ فَمَن تَعَجَّلَ فِي يَوۡمَيۡنِ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِ وَمَن تَأَخَّرَ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِۖ لِمَنِ ٱتَّقَىٰۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّكُمۡ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ
203. Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз! Ким икки кунда шошилиб (зикрни тўхтатса) унга гуноҳ йўқ, ким кейинда (учинчи кунга ҳам) қолса, унга-да гуноҳ йўқдир. (Мазкур ҳукмлар) тақводор кишилар учундир. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизким, сизлар шубҳасиз, Унинг ҳузурида тўпланажаксиз.
И з о ҳ. Зулҳижжа ойининг 11, 12, 13-кунлари назарда тутилади. Бу кунларда ҳожилар Мино деган жойда туриб, Аллоҳни зикр қилиб дуою салавотлар айтадилар ва шайтонга лаънат тошини отадилар.
अरबी तफ़सीरें:
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُعۡجِبُكَ قَوۡلُهُۥ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيُشۡهِدُ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا فِي قَلۡبِهِۦ وَهُوَ أَلَدُّ ٱلۡخِصَامِ
204. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи, ҳаёти дунёда Сизга қизиқ туюлади. Ва ўзи (Исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига» Аллоҳни гувоҳ келтиради.
अरबी तफ़सीरें:
وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيُفۡسِدَ فِيهَا وَيُهۡلِكَ ٱلۡحَرۡثَ وَٱلنَّسۡلَۚ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَسَادَ
205. (Олдингиздан) кетганида эса Ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди.
अरबी तफ़सीरें:
وَإِذَا قِيلَ لَهُ ٱتَّقِ ٱللَّهَ أَخَذَتۡهُ ٱلۡعِزَّةُ بِٱلۡإِثۡمِۚ فَحَسۡبُهُۥ جَهَنَّمُۖ وَلَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ
206. Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!
И з о ҳ. Юқоридаги уч оят — Ахнас ибн Шарийқ исмли бир мунофиқ ҳақида нозил бўлгандир. У Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига келиб, ўзининг ҳақиқий мўмин эканлиги ҳақида ёлғон қасамлар ичиш билан пайғамбарнинг кўнгилларини ўзига хайрихоҳ қилишга уринганида мазкур оятлар билан Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини огоҳлантиради ва у мунофиқнинг мўминларга етказаётган зиёнларини элга ошкор қилади.
अरबी तफ़सीरें:
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَشۡرِي نَفۡسَهُ ٱبۡتِغَآءَ مَرۡضَاتِ ٱللَّهِۚ وَٱللَّهُ رَءُوفُۢ بِٱلۡعِبَادِ
207. Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр — меҳрибондир.
अरबी तफ़सीरें:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱدۡخُلُواْ فِي ٱلسِّلۡمِ كَآفَّةٗ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ
208. Эй мўминлар, Исломга тўлиғича кирингиз! (Яъни, Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларга очиқ душмандир. @संशोधक
208. Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга кирингиз! (Яъни, Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир.
अरबी तफ़सीरें:
فَإِن زَلَلۡتُم مِّنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡكُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ فَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
209. Агар сизларга очиқ ҳужжатлар келганидан кейин ҳам тойилсангиз, билингизки, албатта Аллоҳ қудратли, ҳикматли Зотдир.
अरबी तफ़सीरें:
هَلۡ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن يَأۡتِيَهُمُ ٱللَّهُ فِي ظُلَلٖ مِّنَ ٱلۡغَمَامِ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَقُضِيَ ٱلۡأَمۡرُۚ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرۡجَعُ ٱلۡأُمُورُ
209. Улар (Ҳақ йўлни инкор этувчилар Қиёмат Кунида) булутдан бўлган соябон остида Аллоҳ ва фаришталар (ҳисоб-китоб учун) келишини ва иш тамом бўлишини (яъни, улар куфрлари сабабли дўзахга ҳукм қилинишларини) кутяптиларми? Ваҳоланки, барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак. @संशोधक
210. Улар (ҳақ йўлни инкор этувчилар Қиёмат Кунида) боқмайдилар, магар уларга булутдан бўлган соябон остида Аллоҳ ва фаришталар (ҳисоб-китоб учун) келади-да, иш тамом бўлади (яъни улар куфрлари сабабли дўзахга ҳукм қилинурлар). Ва барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак.
И з о ҳ. Ўша саркаш кофир кимсалар очиқ далил-ҳужжатлар қоим бўлганидан кейин, энди фақат Қиёмат куни Аллоҳ таоло улар ўртасида адолатли ҳукм билан ажрим қилиши учун Ўзига лойиқ бир тарзда, сояли булутларда келишини ҳамда фаришталарнинг келишини кутишмоқда, холос. Ўшанда Аллоҳ таоло улар ҳақида Ўзининг ҳукмини чиқаради ва иш тамом бўлади. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳнинг ўзига қайтарилгай.
अरबी तफ़सीरें:
 
अर्थों का अनुवाद सूरा: अल्-ब-क़-रा
सूरों की सूची पृष्ठ संख्या
 
क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - उज़्बेक अनुवाद - अलाउद्दीन मनसूर - अनुवादों की सूची

इसका अनुवाद अलाउद्दीन मंसूर द्वारा किया गया है। इस अनुवाद को अनुवाद अग्रदूत केंद्र की निगरानी में विकसित किया गया है। अब मूल अनुवाद को राय व्यक्त करने, मूल्यांकन और निरंतर विकास के उद्देश्य से समीक्षा के लिए उपलब्ध कराया जा रहा है।

बंद करें